Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Баённома
давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги 2002 йил 12 февралда имзоланган Битимга қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги 2002 йил 12 февралда имзоланган Битимнинг (кейинги ўринларда ― Битим) 6 ва 9-моддаларига асосланган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Битимга Илова ҳисобланадиган Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари рўйхати қуйидаги таҳрирдаги 17-пункт билан тўлдирилсин:
|
17. |
БОБОТОҒ автомобиль йўли |
Сурхондарё вилояти Узун тумани |
ҲИСОР автомобиль йўли |
Ҳисор шаҳри |
Икки томонлама |
Куннинг ёруғ вақти |
». |
2-модда
Мазкур Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимнинг 11-моддасига мувофиқ кучга киради.
Мазкур Баённома Битимнинг амал қилиши тугатилгунга қадар амал қилади.
Тошкент шаҳрида 2018 йил 17 августда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Баённома қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матн қўлланилади.
(имзолар)