12.03.2019 йилдаги 213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятида тоғ, тоғ ёнбағирлари ва чўл ҳудудларидаги самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, яйловзорлар, писта, бодом плантацияларини барпо этиш ва ўрмонзорларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Қумдарё давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Қумдарё давлат ўрмон хўжалигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва муҳофаза қилиш, ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган ер майдонларида писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш ҳамда кўчатхоналар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари ҳамда чўл ҳудудларида эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонларни ёнғиндан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва ўрмон тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бошқача тарзда бузилишидан муҳофаза ва назорат қилиш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё давлат ўрмон хўжалигининг Чироқчи тумани, Еттитом қўрғони, 1-уй манзилида жойлашган биноси оператив бошқариш ҳуқуқи билан Қумдарё давлат ўрмон хўжалигига ажратиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ўрмонзорлар майдонлари, доривор ўсимликлар захираси мавжуд майдонлар ва туман ҳокимликлари захирасидаги ер майдонлари писта ва бодом плантацияларини барпо қилиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштириш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ўрмон хўжаликларига ажратиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чироқчи тумани ҳудудидаги ер майдонлари хатловдан ўтказилиб, табиий ўрмонзорлар ва самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан 28525 гектар майдон доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан янги ташкил этилаётган Қумдарё давлат ўрмон хўжалигига белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда янги ташкил этилаётган Қумдарё давлат ўрмон хўжалигининг устави ва штат жадвали тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда пистачилик соҳасини янада ривожлантириш, пистанинг мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитларига мос серҳосил ва юқори сифатли навларини кўпайтириш ҳамда келажакда янги истиқболли навларини яратиш мақсадида Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Қамаши давлат ўрмон хўжалиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Пистачиликни ривожлантириш илмий-тажриба хўжалиги фаолиятини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги фаолиятини молиялаштириш 2019 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига, кейинги йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қашқадарё вилояти давлат ўрмон хўжаликлари ер майдонларида 2019-2020 йилларда писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда плантацияларини барпо этиш ҳажмлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда етиштиришга ихтисослашган плантацияларни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 апрелга қадар Қашқадарё вилоятидаги ўрмон хўжаликлари мутахассислари иштирокида писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда етиштириш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вилоятда мавжуд табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захирасини ўрганишга ва йўқолиб кетиш арафасида турган ўсимликлар захирасини муҳофаза қилишга, мониторингини олиб боришга ҳамда уларнинг табиий кўпайиш шарт-шароитларининг илмий асосларини тадқиқ этишга йўналтирилган давлат илмий-техника дастури доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни икки ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/213/2760-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)