11.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1495-7
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг буйруғи, 11.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1495-7
Кучга кириш санаси
12.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорнинг 2005 йил 15 июндаги 2005-06-сон буйруғи (рўйхат рақами 1495, 2005 йил 15 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 213-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция консультанти фаолияти тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.