Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2008-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 25 августдаги 266-сон буйруғи (рўйхат рақами 2008, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 февраль,
191-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 28 февралдаги 191-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 21-бандда:
а) биринчи хатбошидан «, муҳр излари билан тасдиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) учинчи хатбошидан «муҳрлар қўйиладиган,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1 ва 2-иловалардан «М.Ў.» аббревиатуралар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/2008-2/2740-сон)