07.03.2019 йилдаги ПҚ-4234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.05.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккўмир» АЖ фаолияти самарадорлигининг таҳлили кўрсатдики, сўнгги бир неча йилларда кон юзасини очиш ишларини бажаришда қолоқликка йўл қўйилгани, кўмир қазиб олиш самарадорлиги даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги республикада кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиб бораётган ҳажмлари қондирилмаётганлигига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккўмир» АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини ҳамда кўмир саноатини келгусида барқарор ва мувозанатли ривожлантиришга йўналтирилган долзарб вазифаларни амалга оширишга қаратилган ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, 2019 — 2023 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4497-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 07/19/4497/3957-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбеккўмир» АЖга, истисно тариқасида, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги акциялари ишончли бошқарувга топширилишига қадар, ишончли бошқарувчи билан келишган ҳолда, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК экспертизасидан ўтказилган, чекланган нархи белгиланган техник топшириқларга асосан 2-иловага* мувофиқ кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4497-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 07/19/4497/3957-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбеккўмир» АЖ бошқарув органларига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда ишончли бошқарувчи билан биргаликда аудитор хулосаси олингандан сўнг икки ҳафта муддатда ишончли бошқарувчи томонидан тақдим этилган «Ўзбеккўмир» АЖни «Ангрен» кўмир разрези кесимида ривожлантириш стратегиясини (кейинги ўринларда — Стратегия) тасдиқлаш ҳамда «Ўзбеккўмир» АЖнинг 2019 йилга мўлжалланган ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти режасини ушбу Стратегияга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбеккўмир» АЖ билан биргаликда Стратегия тасдиқлангандан сўнг бир ой муддатда Стратегияда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидаги таклифлар маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига «Чинниобод» шаҳарчасида ер участкалари олиниши муносабати билан бузиладиган уйлар, бинолар, иншоотлар, экин майдонларининг бозор қиймати ва мулкдорларга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзбеккўмир» АЖларнинг «Ўзбеккўмир» АЖ учун мазкур қарорнинг 2-иловасида* назарда тутилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни жамиятнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган молиялаштириш манбалари ҳисобидан харид қилиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишончли бошқарув ва Стратегияни амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида 2024 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ўзбеккўмир» АЖ ва ишончли бошқарувчи томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари — юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишончли бошқарувчи, «Ўзбеккўмир» АЖ ҳамда улар томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган хизматлар, олиб кириладиган товарлар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, материаллар ва технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ва сертификатлаш билан боғлиқ тўловлар, йиғимлар ва давлат божларини тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ четдан олиб кириладиган лойиҳа ва техник ҳужжатлар, металл прокати, қурилиш ва ёрдамчи материаллар, асбоблар ва уларнинг қисмлари, бутловчи буюм ва қисмлар, кимёвий реактивлар ва лаборатория мебеллари учун божхона божларини тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Ўзбеккўмир» АЖ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 2-иловасига* мувофиқ олиб кириладиган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналар ҳамда Стратегияда қўшимча равишда белгиланадиган ускуна, техника, лаборатория ускуна ва жиҳозлари, уларнинг эҳтиёт қисмлари учун божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
(10-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4497-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 07/19/4497/3957-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшимча қиймат солиғини тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жисмоний шахслар — хорижий мутахассислар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПҚ-203-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги 2019 йил 1 июнга қадар республикада тоғ-кон иши, шу жумладан кўмир саноати соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва лойиҳа институтларининг филиалларини очиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4234-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 07/19/4234/2726-сон, 25.10.2019 й., 07/19/4497/3957-сон)