01.03.2019 йилдаги 185-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 642-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2019 й., 09/19/642/3626-сон)

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I-босқич

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тақсимот рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2019 йил 10 март

II-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тақсимот рўйхатига асосан 2019 йил давлат бюджети параметрлари доирасида, шунингдек, зарур ҳолларда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситалари ва тиббиёт буюмлар учун зарур маблағларни ажратиш.

2019 йил 1 апрель

III-босқич

«O’zmedimpeks» ДУК

«O’zmedimpеks» ДУК томонидан 26.5 млрд сўм фоизсиз бюджет ссудасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариш.

2019 йил 1 апрель

IV-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Тасдиқланган тақсимотга мувофиқ давлат тиббиёт ташкилотлари харажатлари сметаларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун режалаштирилган бюджет маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари харажатлар сметасининг тегишли сатрига жамлаш.

2019 йил 20 апрель

V-босқич

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари

Тасдиқланган тақсимотга асосан Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма органлари ўртасида дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини сотиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.

2019 йил 1 май

VI-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармалари

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ маблағларни тўлаш.

Белгиланган муддатларда

VII-босқич

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишдан тушган 258,5 млрд сўм маблағни жамлаш ва фоизсиз бюджет ссудасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариш.

2019 йил 1 июль