Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1165-8]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 августдаги 18/4, 38 ва 2020-32-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1165-10, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 27 июлдаги 222-В, 89, 2002-62-сон қарори (рўйхат рақами 1165, 2002 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 февраль,
222-В-8-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 февраль,
15-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 февраль,
2019-11-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 10/19/1165-8/2685-сон)