26.02.2019 йилдаги 170-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ, шунингдек, давлат уй-жой фондидаги турар жойлар беришнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар давлат уй-жой фондидаги турар жойларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олишни йўлга қўйсин ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириб, уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ҳамда тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой — фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат уй-жой фонди — муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондларидан иборат уй-жой фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муниципал уй-жой фонди — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган уй-жой фонди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий уй-жой фонди — давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган уй-жой фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат турар жойлари — хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, турар жой майдонини олиш учун навбатни белгилаш, шунингдек, уни тақсимлаш ва давлат уй-жой фонди уйларида ижара шартномаси шартлари асосида фуқароларга тақдим этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоравий уй-жой фонди бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда Ташкилотлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳамда ташкилотларда соғлиқни сақлаш органи, давлат кадастр хизмати, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилувчи орган ва мурожаат қилган фуқаронинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг вакилларидан иборат таркибда турар жой масалалари бўйича комиссия тузилади. Комиссиянинг таркиби ва иш тартиби маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган фуқароларга хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаларини лозим даражада сақлашни, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондининг мулкдори билан бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага биноан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат уй-жой фонди мулкдори ёки унинг ваколатли органи фуқаролар томонидан турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади, белгиланган тартибда олинган ордер асосида ижарага олувчилар билан мулкдор номидан турар жойни ижарага олиш шартномаларини тузади ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш ушбу Низомнинг 1 ва 1а-иловаларидаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Турар жой майдонининг нормаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса — йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахсларни бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида муниципал, идоравий ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Низомнинг 12-банди «в» кичик бандида назарда тутилган айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, шунингдек, бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) турар жой майдонига эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлалар)да яшовчи фуқаролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар бир оила аъзоси ўн олти квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун — йигирма уч квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар, бундан мавсумий ва вақтинчалик ходимлар шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган айрим сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида уч йил яшаётган ва рўйхатда турган фуқаролар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тегишли аҳоли пунктида доимий яшашидан қатъий назар қуйидагилар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар сифатида ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дала шароитларида камида йигирма йил ишлаган ва шу туфайли доимий яшаш жойига эга бўлмаган геология-қидирув ташкилотлари ва топография-геодезия хизматлари ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган муддатда, аммо бошқа аҳоли пунктларида яшайдиган, агар улар яшаш жойи бўйича иш жойи жойлашган аҳоли пунктида амалда бўлган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш шартларига жавоб берган тақдирда, шу аҳоли пунктида жойлашган ташкилотларда узлуксиз ишлаган ходимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминал жангчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шартнома бўйича ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги оғир турдаги сурункали касалликларга чалинган фуқаролар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дисфория, шахсиятининг ўзгариши ва ақли заифлик билан кечадиган эпилепсия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез-тез такрорланиши оқибатида мувозанатдан чиқарувчи аффектив ва васваса синдроми билан кечадиган сурункали психозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурункали шизофрения;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ақлий нуқсон (деменция) билан кечадиган бош миянинг органик касалликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳий ўзгаришлар билан кечадиган бош мия қон-томир касалликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳиятнинг ўзгариши оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигига чалинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахлатли ва сийдикли оқмалар, шунингдек ахлат ва сийдикни тута олмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп миқдорда суюқлик ажратувчи хавфли ўсмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп миқдорда суюқлик ажралиши билан кечадиган тери тошмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оёқ гангренаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўпка ва бошқа аъзолар силининг сил микробактерияларини ажратаётганлиги такрорий лаборатор текширув натижасида тасдиқланган фаол (юқумли) турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мохов касаллиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кўп болали оилалар;
(12-бандинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 830-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/830/1696-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) чин етим болаларни васийликка олган оилалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) уч нафар ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар — ёлғиз яшайдиган кексалар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирони бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни яшаб турган жойлари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳисобга олиш ва турар жойларни тақсимлаш бўлимлари томонидан, бундай бўлимлар бўлмаганда, ушбу вазифа юклатилган масъул мансабдор шахслар томонидан, иш жойи бўйича эса, ташкилотлар касаба уюшмаси билан келишилиб тайинланган мансабдор шахслар томонидан ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташкилотларда ишлаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг иш жойида ёки истагига кўра яшаш жойида фуқаро томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокими номига (идоравий уй-жой фондида мазкур ташкилотнинг раҳбари номига) ариза бериш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган ариза фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига олиш тўғрисидаги аризаларини рўйхатга олиш китобига қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фуқароларни ҳисобга қўйиш учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро ёки нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлган унинг вакили томонидан ариза топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фуқароларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига қўйиш ҳақидаги аризаси ва зарур бўлган ҳужжатлар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотларнинг тегишли комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ариза берувчининг турар жой шароитларини кўриб чиққандан кейин тегишли далолатнома тузади ҳамда ҳисобга қўйиш ёки рад этиш ҳақида таклиф киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни яшаш жойида ҳисобга қўйиш ёки рад этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, иш жойида эса — ташкилот маъмуриятининг қарори (буйруғи) билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалар улар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилган фуқаро бу ҳақда уни ҳисобга қўйган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотларнинг тегишли комиссияси томонидан икки иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритиш рад этилган фуқаролар худди шу тартибда, рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги нотўғри маълумотларни тақдим этганлиги, бошқа фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари бузилганлиги ва уй-жойни тақдим этиш бўйича масалани ҳал этишда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланганлиги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритишни рад этишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритиш рад этилганлигидан норози бўлган тақдирда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотларнинг юқори турувчи органларига, шунингдек, судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳисобга киритилган шахслар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш китобига қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилаш китоби қатъий ҳисобдаги ҳужжат сифатида сақланади. Бунда тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ушбу китобга киритилган ҳар бир аризаси бўйича алоҳида иш юритилиб, унда зарур ҳужжатлар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилган фуқароларнинг рўйхатига бир йилда камида бир маротаба аниқлик киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳисобда турган фуқаро вафот этган ёки бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган ҳолларда, унинг ўрнига, агар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар сифатида тан олиш учун асослар йўқолмаган бўлса, тўғридан-тўғри оила аъзоларидан бири қабул қилади. Бунда оила аъзоси ўзининг иш жойи бўйича уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахс сифатида фақат агар у ушбу ташкилотда ишлаган тақдирдагина киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобда турган фуқаро ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги туфайли вафот этган тақдирда эса, унинг оила аъзоси ушбу идорада ишлаш ёки ишламаслигидан қатъий назар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ташкилотларнинг уй жойларни яхшилашга муҳтожлар бўлган фуқароларни ҳисобига қўйиш китобида навбатда турган фуқаролар, қуйидаги ҳолларда янги иш жойи бўйича ҳисобга киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юқори турувчи ташкилотнинг қарори билан мазкур шахс бошқа ишга ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташкилот қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фуқаролар қуйидаги ҳолларда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз маблағлари ҳисобидан турар жойда яшаш шароитини яхшиловчи ўзгартиришлар қилиш, уй-жойни реконструкция қилиш, кенгайтириш ишларини амалга ошириш йўли билан уй-жой шароитларининг яхшиланиши ва шу муносабат билан ҳисобда туриш учун асосларнинг йўқолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа аҳоли пунктига доимий яшаш учун кўчиб кетиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўзи ишлаётган ташкилот билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фуқаро томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисида нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Фуқароларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан чиқариш ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва бу ҳақда фуқаро ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида, турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг турар жойи вақтинча бўлмаганида қуйидаги ҳолларда олти ойдан ортиқ муддатга сақланиб туради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳарбий хизматга чақирилганда — чақирув бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) контракт бўйича ҳарбий хизматга кирилганда — контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташнинг бутун даври мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иш шароитлари ва хусусияти бўйича (кема экипажи, геология, қидирув хизматлари, экспедицияларининг ходимлари ва бошқалар), чет элда хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олиши муносабати билан (талабалар, катта илмий ходим-изланувчилар ва бошқалар) доимий яшаш жойидан вақтинча жўнаб кетилганда — ушбу ишни бажариш, хизмат сафарида бўлиш ёки таълим олишнинг бутун даври мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) болалар тарбиялаш учун болалар муассасасига, қариндошларга ёки ҳомийларга, васийларга топширилганда — улар ушбу муассасада, қариндошлар ёки ҳомийлар, васийлар қарамоғида бўладиган бутун давр мобайнида, агар болалар чиқиб кетган турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Агар болалар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу хона болаларнинг муассасада бўлиш муддати тугагунча ёки қариндошлар ёхуд ҳомийлар, васийлар қарамоғидан қайтиб келган болалар вояга етгунча, шунингдек, тегишли ҳолларда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиш тугагунча ёхуд мамлакат Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизмат муддати тамом бўлгунча, ушбу турар жой ижара шартномаси асосида бошқа фуқароларга бериб турилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳомий, васий вазифасини бажариш муносабати билан жўнаб кетилганда — ушбу вазифаларни бажаришнинг бутун даври мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) даволаниш учун даволаш-профилактика муассасаларига жўнаб кетилганда — даволанишда бўлган бутун давр мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қамоққа олинганда ёки ушбу турар жойда яшаш имкониятини истисно этувчи озодликдан маҳрум этиш ёки бошқа жазо чорасига маҳкум этилганда — қамоқда бўлишнинг ёки жазони ўташнинг бутун даври мобайнида, агар турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Агар кўрсатилган фуқаролар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, бундай фуқаролар қамоқдан озод бўлгунча ёки жазони ўтаб келгунча бўлган муддатга ушбу хона ижара шартномаси асосида бошқа шахсларга бериб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча бўлмаганида шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу банднинг иккинчи хатбоши «а» — «ж» кичик бандларида кўрсатилган муддатлар тугаган кундан бошлаб олти ой мобайнида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар узрли сабабларга кўра турар жойда олти ойдан ортиқ муддат бўлмаса, бу муддат шахсларнинг аризасига биноан ижарага берувчи томонидан, низоли ҳолларда эса, суд томонидан узайтириб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фуқароларга уй-жойни тақдим этиш навбати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга уй-жойларни ҳисобга қўйиш вақти ва ушбу аҳоли пунктида фойдаланишга топширилаётган ва бўшаётган уй-жойларнинг майдонидан келиб чиққан ҳолда, рўйхатда белгиланган навбат тартибида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни тақдим этиш навбатини белгилашда фуқароларнинг ҳисобга қўйилиш вақти асосий мезон ҳисобланса, фуқароларнинг тенг шароитларида эса — уларнинг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ва ушбу идорадаги иш стажи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой яшаш учун яроқли ҳолатга келтирилганидан сўнг икки иш куни мобайнида аҳоли пунктида фойдаланишга топширилаётган ва бўшаётган уй-жойларнинг майдонидан келиб чиққан ҳолда рўйхатда белгиланган навбат тартибида давлат уй-жой фондидаги турар жойни тақдим этиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларнинг қарори (буйруқ) қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фуқароларга уй-жойни тақдим этиш навбати қуйидагилар учун қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйилган фуқаролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иш жойи бўйича ҳисобга киритилган фуқаролар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Навбатдан ташқари уй-жой қуйидагилар учун берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уй-жойи табиий офат оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган фуқаролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат болалар муассасаларидан, қариндошларидан, васийлардан қайтган фуқаролар, агар қонун бўйича илгари эгаллаб турган уй-жой учун ҳуқуқи сақланиб қолинган бўлса, бироқ ушбу уй-жойга кўчиб кириш имкони бўлмаса. Ушбу ҳолларда болалар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жойлар билан таъминланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация этилган фуқаролар, агар улар аввал эгаллаб турган уй-жойини қайтариб олиш имконига эга бўлмаса. Реабилитация қилинган фуқаролар суд ҳукми ижро этилгунга қадар яшаган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жой билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бошқа аҳоли пунктларидан ўтказилган ёки таклиф қилинган раҳбарлар ва мутахассислар, шунингдек лавозимга сайланган шахслар, агар бу бошқа жойга кўчиб ўтиш билан боғлиқ бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Уй-жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Фойдаланишга топширилган, яшаш учун яроқли бўлган ва ижарага олувчиларнинг чиқиб кетиши муносабати билан бўшаган давлат уй-жой фондидаги турар жойларнинг ҳисоби тегишлилиги бўйича турар жойларни балансда сақловчи ташкилот томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бўш турган муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уй-жойлар рўйхати ҳар чоракда республика, вилоят, туман ва шаҳар даврий нашрларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари веб-сайтларида жойлаштирилади. Мазкур маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан ҳудудийлиги бўйича тегишли туман (шаҳар)да жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Уй-жой фондига эга бўлган ташкилотлар уларнинг касаба уюшмаси билан биргаликда уй-жойларни тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Фуқароларга яшаш учун тақдим этиладиган уй-жой белгиланган санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни бўшаган уй-жой сифатида авария ҳолатидаги ва нураган уйлар, ертўлалар, барак ва яшаш учун мос бўлмаган бошқа биноларга, шунингдек бузиш, капитал таъмирлаш ёки нотурар уйлар тоифасига киритилиши лозим бўлган турар жойларга жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Турар жойларни тақдим этишда эр ва хотиндан ташқари битта хонага ёки бир хонали квартирага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлар, қариялар, юрак-қон томир ва бошқа оғир касалликлар билан хасталанган фуқароларга турар жой уларнинг истагига кўра кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан ёки лифт билан жиҳозланган уйлардаги квартира берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиладиган уй-жойнинг ўлчамини белгилашда, оилада ҳомиладор аёлнинг борлиги эътиборга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Агар икки ва ундан ортиқ ижарага олувчилар яшаётган квартирада бошқа яшаш хонасидан ажратилмаган ва унга қўшни бўлган хона бўшаган тақдирда, ушбу хона қўшни хонанинг ижарага олувчисига берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар квартирада алоҳида ажратилган хона бўшаган тақдирда, у белгиланган норма бўйича яшаш майдони билан таъминланмаган ижарага олувчига тақдим этилади. Агар квартирада белгиланган норма бўйича яшаш майдони билан таъминланмаган бир нечта ижарага олувчи мавжуд бўлса, оиласи уй-жой шароитини яхшилашга кўпроқ муҳтож бўлган фуқаро ушбу бўшаган хонани олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар бўлмаган тақдирда, бўшаган алоҳида хона умумий тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Турар жойга жойлашиш учун ордер бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат уй-жой фондига қарашли турар жойни тақдим этиш тўғрисидаги қарор (буйруқ)га асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан фуқарога мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган намунадаги ордер берилади ва у тақдим этилган турар жойга кириш учун ягона асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг давлат уй-жой фондидан турар жой ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иши куни мобайнида турар жой ордери фуқарога тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий уй-жой фондига қарашли турар жойни тақдим этиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинганидан сўнг икки иши куни мобайнида унинг нусхаси уни қабул қилган ташкилот томонидан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади. Бунда ордер буйруқ нусхаси келиб тушган вақтдан эътиборан уч иш кунида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан турар жой ажратилиши назарда тутилган фуқарога тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Хизмат турар жойларига берилган ордерга «хизмат турар жойи», аниқ мақсадли коммунал турар жойларига берилган ордерга «аниқ мақсадли коммунал турар жойи» деган қайд киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ордер қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ордер фақат алоҳида бўш турган турар жой учунгина берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ордерга турар жой тақдим этилган фуқаро ва унинг оила аъзоларининг фамилияси, исми ва шарифи ёзилади, уларнинг туғилган йили ва қариндошлик алоқаси кўрсатилади. Ушбу маълумотлар барча оила аъзоларининг ордерга киритилиши лозим бўлган паспортлари, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари тақдим этилган тақдирдагина ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Турар жой учун ордернинг берилиши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қуйидаги ҳолларда тўхталиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фуқаролар олдин эгаллаган турар жойни ижара шартномасида кўзда тутилган шартларни бажармаганлиги учун топширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) турар жой тақдим этилаётган оила аъзоларининг ҳақиқий таркиби тақдим этилган маълумотларга тўғри келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу фуқарога турар жойни тақдим этиш тўғрисидаги масаланинг ҳал этилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, бироқ аввал ташкилот ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига маълум бўлмаган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Фуқаро ва унинг оила аъзолари ордер берилган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида турар жойга кўчиб кириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ордер расмийлаштирилгандан сўнг ўн кун муддат ичида ордерни олган шахс билан ушбу турар жойнинг балансда сақловчи ташкилот ёки унинг ваколатли органи ўртасида мазкур уй-жойнинг ижара шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Турар жой учун берилган ордер фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги нотўғри маълумотларни тақдим этган, ордерда кўрсатилган турар жойга бўлган бошқа фуқаро ёки ташкилотларнинг ҳуқуқлари бузилган, турар жойни тақдим этиш бўйича масалани ҳал этишда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек, турар жойларни тақдим этишнинг тартиб ва шартлари бузилган бошқа ҳолатларда суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ордерни ҳақиқий эмас деб топилиши тўғрисидаги талаб ордернинг берилган кунидан бошлаб уч йил давомида қўйилиши мумкин. Бундай талаб агар ордер уни олган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида олинган бўлса, ордер берилган кундан бошлаб 3 йилдан сўнг ҳам қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ордер қуйидагиларга берилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижарага олувчини ўзаро келишув бўйича алмаштирган оила аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) битта квартирада яшаётган алоҳида ижарага олувчиларнинг битта оилага бирлашган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ижарага олувчи янги доимий яшаш жойига кўчиб кетган тақдирда ушбу ижарага олувчининг оила аъзоларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Турар жойларни алмаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бир ёки бир неча хонадан иборат турар жой турар жойни алмаштириш предмети ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Турар жойларни алмаштириш унинг иштирокчилари сони чекланмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойларни алмаштириш ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро ўтказиш тарзида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар қарорига (буйруқ) биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойларни алмаштириш айнан бир уйдаги ёки турли уйлардаги турар жойларда, шу жумладан турли аҳоли пунктларида жойлашган турар жойларда яшаётган фуқаролар ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий уй-жой фондидаги турар жойларни фақат балансда сақловчи ташкилотнинг розилиги билан алмаштиришга йўл қўйилади. Алмаштиришга розилик берилмаганлиги юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойнинг ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойни фақат шу уй-жой фондининг турар жойида яшовчи ижарага олувчи билан алмаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Бир аҳоли пункти чегараси доирасидаги давлат уй-жой фондидаги турар жойларини алмаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар турар жойлар турли аҳоли пунктларида бўлса, алмаштириш алмаштирилаётган турар жойлардан бири жойлашган ҳудуддаги (алмаштириш иштирокчиларининг хоҳишига кўра) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Турар жойларни алмаштириш истагида бўлган фуқаролар тегишли туман (шаҳар) ҳокими (идоравий уй-жой фондида мазкур ташкилотнинг раҳбари) номига белгиланган шаклда ариза топширадилар. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ёки турар жой ордери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойда яшаётган шахслар кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий уй-жой фондининг уйидаги турар жойни алмаштиришда — шу фонд эгасининг турар жойни алмаштиришга розилигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг барча вояга етган, шу жумладан вақтинча бўлмаган аъзоларининг, давлат уй-жой фонди уйларида эса, ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқароларнинг ёзма розилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишидаги турар жой алмаштирилаётганида ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартнома турар жойларни алмаштириш расмийлаштирилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган алмаштирув ҳужжатлари (ордерлари) олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фуқаролар бир оилага бирлашиш мақсадида алмаштириш натижасида бир квартирада хоналарни олсалар, уларга битта ордер берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ордерлар турар жойларни алмаштиришда иштирок этаётган шахслар томонидан ёхуд ишончнома бўйича бошқа шахслар томонидан бир вақтда олиниши лозим, мажбурий алмаштирилаётган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни муниципал ёки идоравий уй-жой фондидаги турар жойларга алмаштириш алмаштирув ҳужжати (ордери) ва турар жойларни алмаштириш шартномаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмаштириш шартномасида алмаштирилаётган турар жойнинг тавсифи (манзили, умумий ва яшаш майдони, хоналар сони, инвентаризация қиймати), турар жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойни алмаштириш тўғрисидаги шартнома алмаштириш расмийлаштирилаётган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш ва алмаштирув ордерини (ордерларини) бериш бир вақтда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойларнинг алмаштирилишини расмийлаштириш ҳужжатлар берилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Турар жойлар алмаштирилишини расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Турар жойни қайта режалаштириш, бузиб қайтадан қуриш ва мукаммал таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Турар жойни ва ёрдамчи хоналарни бузиб қайтадан қуриш ҳамда қайта режалаштириш квартирани янада обод қилиш мақсадида амалга оширилиши мумкин ва бу ишга ижарага олувчи, унинг оила аъзолари, давлат уй-жой фондини балансда сақловчи ташкилот ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимият органларининг розилиги билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ижарага олувчи эгаллаб турган турар жойни мукаммал таъмирлаш зарур бўлган тақдирда, ижарага берувчи ижарага олувчини таъмирлаш даврида ижарага берувчи томонидан бериладиган бошқа турар жойга кўчишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда турар жойни ижарага олиш шартномаси бекор қилинмайди, лекин ижарага олувчи унга таъмирлаш даврига берилган турар жой учунгина сақлаш, тузатиш ва фойдаланиш учун ҳақини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъмирлаш тугаллангандан кейин ижарага берувчи ижарага олувчига у илгари эгаллаб келган турар жойни беришни рад этган тақдирда ижарага олувчи ушбу масала бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Давлат уй-жой фондидаги хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ўз меҳнат мажбуриятларининг турига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшаш зарур бўлган фуқароларга ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юклатилмаган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Хизмат уй-жойлари ташкилот маъмуриятининг қарорига асосан мазкур идора томонидан ёхуд иш берувчининг илтимосномаси билан жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилади. Илтимосномага меҳнат шартномасининг ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ нусхаси ва ушбу уй-жойнинг ҳуқуқий тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномалар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори асосида ижара шартномаси бўйича тақдим этилган хизмат уй-жойига киритиш учун ягона асос бўлган ордер берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ходимга иш шароитлари муносабати билан меҳнат шартномаси бўйича хизмат юзасидан бериладиган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан бир вақтда бекор бўлади. Бунда, хизмат турар жойидан фойдаланувчи ходимнинг иш берувчиси меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида балансда сақловчига хабарнома тақдим қилади. Шунга асосан, мазкур уй-жой ходим томонидан узоғи билан бир ой ичида бўшатиб қўйилиши лозим. Балансда сақловчи томонидан уй-жойни бўшатиб қўйиш ҳақида қисқартирилган муддат кўрсатилиши мумкин, лекин етти кундан кам бўлмаслиги лозим. Мазкур қоида давлат уй-жой фондларининг барча шаклларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ходим ўзи эгаллаб турган турар жойни бўшатишни рад этган тақдирда, ўзи билан бирга яшовчи барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой берилмасдан суд тартибида кўчириб юборилади, мазкур Низомнинг 55-банди биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Бошқа турар жой берилган ҳолда, хизмат турар жойларидан қуйидагилар кўчириладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) I ва II гуруҳ ногиронлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминал жангчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ногирон фарзандлари бўлган оилалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) эгаллаб турган лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган идора билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган фуқароларга мазкур Низомнинг 32-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳамда ушбу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар жой берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Хизмат уй-жойларининг хизмат тоифасидан чиқарилиши маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар хизмат уй-жойига бўлган зарурат йўқолган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизмат уй-жойи белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизмат уй-жойи бириктирилган ташкилот тугатилган бўлса ва ушбу ташкилотнинг ҳуқуқий вориси бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мазкур Низомда белгиланган тартибдан келиб чиқиб ташкилотлар томонидан турар жойларни тақсимлаш ҳамда тақдим этиш тартиби белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мазкур низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тоифаларнинг номланиши

1.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари (ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз кексалар учун интернат-уйлар)нинг буғ қозон қурилмалари операторлари

2.

Насос станциялари, йирик гидроузеллар ва тўғонларга хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, машинистлар, электр техниклар

3.

Коммунал хизмат кўрсатишнинг сув оқизиш-канализация ва газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизматлари усталари, чилангарлари

4.

Йўл оралиқлари усталари, тузатувчилари

5.

Газдан таъминоти корхоналари ходимлари

6.

Сув хўжалигининг фойдаланиш участкалари бошлиқлари, гидроиншоотларнинг тартибга солувчилари ва гидропостларнинг кузатувчилари, участка гидротехниклари ва гидроўлчовчилари

7.

Кабелли (радиореле) кучайтириш пунктларига хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, радио ва телевизион станцияларга, шунингдек, қишлоқ жойлардаги махсус объектларга хизмат кўрсатувчи электр механиклар

8.

Электр тармоқлари ва ёрдамчи станцияларнинг навбатчи муҳандислари, кабелли тақсимлаш тармоқларининг навбатчи муҳандислари ва техниклари

9.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қишлоқ жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг участка врач-терапевтлари, педиатрлари;

Ногиронлар ва қариялар уйларининг ҳамда ақлан заиф болалар учун ногирон болалар уйларининг директорлари, врач, (фельдшер)лари, катта тиббиёт ҳамширалари, шунингдек, ушбу болалар уйларининг тарбиячилари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг бош врачлари, врач (фельдшер)лари, хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ҳамширалари

10.

Оилавий болалар уйининг тарбиялаш учун уларга берилган болалар билан бирга яшовчи ота-она тарбиячилари

11.

Ўрмон, қўриқхона, заказник (дахлсиз ўрмон қўриқхонаси), овчилик хўжаликларининг директорлари, ўрмон хўжалиги ходимлари, ўрмон кесувчилари, ёлланган овчилари

12.

Бошқа жойлардан вақтинчалик таклиф этилган олий тоифали тренерлар ва спорт усталари

13.

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари

14.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг казарма — уй-жой фондига ҳамда коммунал иншоотларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишчи ва хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг офицерлар таркибидаги шахслар ва белгиланган муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари

15.

Ички ишлар органларининг ходимлари

16.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва туман, шаҳар ҳамда ҳарбий судларнинг судьялари

17.

Прокуратура органларининг ходимлари

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси, Олий Мажлис палаталари девонларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари аппаратларининг бошқа ҳудудлардан ишга таклиф этилган масъул ходимлари

19.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ўринбосари

20.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ўринбосари

21.

Қишлоқ жойлардаги алоқа бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам мазкур Низом қоидалари татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом талаблари махсус уйларга (ётоқхоналар, вақтинчалик яшаш учун бериладиган уй-жой фондининг уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун уй интернатлари, шунингдек, меҳрибонлик уйлари ва бошқа махсус мақсаддаги уйлар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги давлат уй-жой фондига нисбатан қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат уй-жой фонди — муниципал уй-жой фонди, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муниципал уй-жой фонди — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган уй-жой фонди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий уй-жой фонди — давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг тўлиқ хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган уй-жой фонди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат турар жойлари — хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берувчи — балансида ижарага бериладиган давлат уй-жой фонди ҳисобга олинган юридик шахс ёки унинг ваколатли органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи — мазкур Низомда белгиланган тартибда ва шартларда турар жойнинг ижара шартномасини тузган, вояга етган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномаларини ҳисобга олувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» Давлат унитар корхонаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижарага берилган турар жой гаровга қўйилиши ёки ўзгача тарзда учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижарага олувчи мулкни соз ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлашни амалга ошириш ва уни сақлашга кетадиган харажатларни қоплашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у беш йилга тузилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Турар жойни ижарага берувчи, агар у турар жойни ижарага бермасликка қарор қилган бўлса, бу ҳақда ижарага олувчини уч ой олдин огоҳлантирган ҳолда янги муддатга шартнома тузишни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Турар жойни ижарага бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Турар жойни ажратиш ҳақидаги қарор ва ажратилаётган турар жойга кўчиб кириш учун асос бўлган ордер асосида, ижарага берувчи ордер берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда ижарага олувчи билан мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган намунадаги шаклда ижара шартномасини тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввал фойдаланишга берилган турар жойлар бўйича, асосий ижарага олувчи бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибдаги тақдим этилган уй дафтарининг нусхаси бўйича янги асосий ижарага олувчи билан ижара шартномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ижарага бериладиган турар жой белгиланган санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб берадиган бўлиши ҳамда коммунал хизматлардан қарзи мавжуд бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган бинонинг бир қисмини ёки ҳаммасини муайян муддатга иккиламчи ижарага олувчига беради (аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлар бундан мустасно). Иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонун ҳужжатларининг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони ижтимоий нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилган тақдирдагина тузилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳақ эвазига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, бир вақтнинг ўзида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Турар жойнинг ижара шартномасини тузиш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Турар жойнинг ижара шартномасига кўра ижарага берувчи ижарага олувчига тўлов эвазига вақтинчалик фойдаланиш ва яшаш учун турар жойни бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ижара шартномасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фуқаролик ва уй-жой кодексларида назарда тутилган бошқа шартлар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кўп квартирали уйда турар жойни ижарага олувчи турар жойдан фойдаланиш билан бир қаторда ушбу уйнинг умумий фойдаланишдаги мулкидан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Турар жойнинг ижара шартномаси турар жойнинг балансда сақловчиси ёки ваколатли органлари томонидан турар жойни олаётган фуқаролар билан Фуқаролик кодекси ва Уй-жой кодексида белгиланган тартибда ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклда тузилишига риоя қилинмаслиги ва унинг ҳисобга олинмаслиги шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган турар жойга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа мулкдорга ўтиши шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига сабаб бўлмайди. Бунда янги мулкдор аввал тузилган турар жойнинг ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартномада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилаётган турар жойнинг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара учун тўлов, унинг шартлари ва тўлаш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқиш муддатлари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи томонидан турар жойдан фойдаланиш, шу жумладан коммунал ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тугагандан сўнг турар жойни қайтариш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олинган турар жойни тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномасини бекор қилиш шартлари, шу жумладан ижара ҳақини тўлаш муддатларининг бузилиши муносабати билан томонларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Турар жойнинг ижарага олувчиси оила аъзолари ва ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг ижара шартномаси шартларини бузганлиги учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан бирга доимий яшаётган фуқаролар турар жойдан фойдаланиш бўйича ижарага олувчи билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Турар жойнинг ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишувга эришмаган тақдирда эса — суд томонидан ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойни ижарага олувчи оила аъзоларининг ҳамда ўзи билан доимий яшаётган фуқаролар розилиги билан исталган вақтда ижарага берувчини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ижара шартномасини бекор қилиши мумкин. Бунда ижарага олувчи кейинги уч ой учун турар-жой ижара ҳақини тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар бошқа аҳоли пунктига доимий яшаш учун жўнаб кетган ёки шу аҳоли пунктининг бошқа жойига кўчиб ўтганларида турар жойни ижарага бериш шартномаси жўнаб кетган ёки кўчиб ўтган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Турар жойнинг ижара шартномаси исталган тарафларнинг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой доимий яшаш учун яроқсиз ёки авария ҳолатига келган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой жойлашган уй бузилиши лозим бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Турар жой ижарага олувчи томонидан сотиб олинган тақдирда, шартнома балансда сақловчи ёки унинг ваколатли органи томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижара шартномаси қуйидаги ҳолларда ижарага берувчининг талаби билан суд тартибида бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи томонидан шартномада белгиланган тўлов муддати тугагандан сўнг олти ойдан ортиқ муддат учун ижара ҳақи тўланмаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи ёки уларнинг ҳаракатлари учун у жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан турар жой бузилган ёки унга зарар етказилган тақдирда. Агар турар жой ижарачиси ёки уларнинг ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар турар жойдан мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда фойдаланаётган бўлса, ёхуд турар жойдан фойдаланиш қоидаларини доимий бузаётган бўлса, ижарага берувчи ижарага олувчини огоҳлантириши ва ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда эса турар жойнинг ижара шартномасини суд тартибида бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ижара ҳақи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат уй-жойидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи турар жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб, турар жойнинг 1 кв.м. учун Тошкент шаҳрида бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи, бошқа вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади ва бу миқдор ушбу календарь йилида ўзгармай қолади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат турар жойини ижарага олувчилар учун ижара ҳақи «0» қийматда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Турар жойнинг ижара шартномаси бўйича ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Уй-жой учун ҳақ ижарага олувчи томонидан уй-жойни ижарага олиш шартномасида назарда тутилган муддатларда тўлаб турилиши лозим. Агар шартномада бундай муддатлар назарда тутилган бўлмаса, ҳақ ижарага олувчи томонидан ҳар ойда тўлаб турилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ижара учун тўлов балансда сақловчининг ҳисоб рақамига келиб тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши устидан назоратни балансда сақловчи амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Коммунал ва фойдаланиш хизматлари учун тўловларни киритишнинг миқдори, тартиби ва муддатлари ижарага олувчи ва ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилот ўртасида тузилган битим билан тартибга солинади. Зарур бўлган электроэнергия, сув ва газни ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Балансда сақловчи коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Турар-жойни топшириш ва қайтариб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ижара шартномасига мувофиқ ҳолда балансда сақловчи ёки унинг ваколатли шахси ижарага олувчи иштирокида унга турар жойни бериш, ижарага олувчи эса ижара муддати тугагандан сўнг ёки муддатидан олдин бекор қилинган, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда балансда сақловчига ёки ваколатли органга турар жойни шартнома шартлари ва уйнинг фойдаланиш мақсадига мувофиқ бўлган соз ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Турар жойни бериш ва уни қайтариб олиш томонларнинг ваколатли шахси иштирокида, мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган намунадаги шаклида, икки томонлама топшириш далолатномаси тузилган ҳолда амалга оширилиб, ушбу далолатномада қуйидагилар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далолатнома тузилган жой ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган сана, рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойнинг техник ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Топшириш далолатномаси томонларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Ижарага берилаётган турар жойни ҳисобини юритиш ва уни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ижарага берилаётган давлат мулкининг маълумотлар базасининг юритилиши ва ҳисобга олиниши ҳисобга олувчи орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олувчи орган томонидан ижара шартномаси, унинг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва қўшимча киритилиши ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасини ҳисобга олиш учун жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ижара шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни давомида ҳисобга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонлар ўртасида имзоланган ижара шартномасининг ва топшириш-қабул қилиш далолатномасининг учтадан асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчи паспортининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчиб кириш учун асос бўлган ордер ёки уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхасининг (17-шакл) нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасининг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва унга қўшимча киритилишини ҳисобга олиш ҳисобга олувчи орган томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ёзма мурожаати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олувчи орган уч иш куни мобайнида юқорида кўрсатилган ҳужжатлар асосида ижара шартномаси, унинг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва қўшимча киритилишини ҳисобга қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун ҳисобга олувчи орган томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Бунда тўлов ижарага олувчи ҳисобидан амалга оширилади. Ижара шартномасининг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва унга қўшимча киритилишини ҳисобга олиш бепул амалга оширилади.
(29-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ижарага берилаётган турар жойни ҳисобга қўйиш мақсадида ҳисобга олувчи орган тузилган ижара шартномаларини ҳисобга қўяди, рўйхатга тегишли қайдни киритади ва шартноманинг ҳар бир нусхасида ҳисобга олиш санаси ва рақамини кўрсатади. Ҳисобга олинганлик ҳақидаги қайдни киритади ва муҳр билан тасдиқлайди. Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномаси балансда сақловчи, ижарага олувчи ва ҳисобга олувчи органга бир нусхадан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ижарага берилиши лозим бўлган турар жой реестри балансда сақловчи томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ижара шартномасининг амал қилиши давомида балансда сақловчи ёки унинг ваколатли органи ижарага олувчи томонидан ижара шартномаси бўйича зиммасига олинган мажбуриятларнинг тегишлича бажарилиши устидан доимий назоратни амалга оширади. Шу мақсадда ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчидан ижара шартномасида назарда тутилган ҳажмларда маълумотларни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган тақдирда, ижарага олувчининг ҳаётига аралашмаган ҳолда ижара мулкининг жисмоний ҳолатини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган турар жойдан қандай фойдаланилаётганини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ва шартномада белгиланган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойда ижара шартномаси асосида яшаётган ижарага олувчи, у билан бирга яшаётган барча вояга етган оила аъзолари ва яшаш майдонига ҳуқуқи бўлган бошқа шахсларнинг розилиги билан, аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар-жойдан ташқари, ушбу турар жойни сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойни хусусийлаштириш белгиланган намунадаги ижара шартномаси тузилган ва ҳисобга олувчи органда ҳисобга қўйилган тақдирдагина, қонунчиликда Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Турар жойнинг ижара шартномасини расмийлаштириш, тузиш, бекор қилиш, қўшимча киритиш ва ўзгартириш вақтида қонунчилик талабларига риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик балансда сақловчи ва унинг ваколатли органи зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балансда сақловчи ҳар чоракда камида бир марта унинг ихтиёрида бўлган давлат уй-жой фондининг хатловини амалга ошириши ва турар жойдан ижара шартномасиз фойдаланилаётгани аниқланган тақдирда, ўн кун муддатда ижара шартномасини тузиш бўйича чоралар кўриши ва ижара ҳақи миқдорини ушбу Низом тасдиқланган санадан белгилаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган маълумотларни яшириш, ўз вақтида тақдим қилмаганлик, шунингдек уларни нотўғри кўрсатганлик учун балансда сақловчи ва бошқа айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат мулкини ижарага бериш муносабати бўйича вужудга келган низолар қонунчилик ва шартномада белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ижарага берилган турар жой учун ижара ҳақининг ўз вақтида ва тегишлича ҳисобланиши, тўланиши устидан назорат балансда сақловчи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олишнинг
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

‎‎______________-сон

‎‎«_____» _____________ 20 ___ й.

‎‎Бундан сўнг матнда «Ижарага берувчи» деб аталувчи номидан (балансда сақловчи номи) ҳаракат қилувчи бир тарафдан, (лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ва «______»_____йилда берилган ___- сонли турар жой ордери асосида ҳаракат қилувчи ва бундан сўнг матнда «Ижарага олувчи» деб аталувчи фуқаро иккинчи тарафдан, биргаликда эса томонлар (лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ўртасида ушбу шартнома қуйидагилар ҳақида тузилди:
‎1. Ижарага берувчи ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларига умумий майдони ___ кв.м, шу жумладан яшаш майдони кв. м., хоналар сони, манзилида жойлашган алоҳида турар жойни тақдим этади.
‎Тақдим этилаётган турар жойнинг хусусиятлари ва техник кўрсаткичлари, унинг санитар-техник ва бошқа жиҳозлари топшириш далолатномасида кўрсатилган.
‎2. Ижара ҳақи бир ой учун ________сўмни ташкил қилади.
‎Мазкур шартнома «____»______20 __ й. дан «____»______ 20 __ й.гача бўлган муддат учун тузилган.
‎3. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
‎а) турар жойдан фойдаланиш, турар жой ва унга туташ ҳудудни сақлаш Қоидаларига риоя қилиш;
‎б) турар жойни унинг мақсади бўйича фойдаланиш;
‎в) турар жой ва ундаги санитар-техник ва бошқа жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш. Квартирада носозликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш бўйича тезкор чораларни кўриш ва агар зарур бўлса, бу ҳақида ижарага берувчи ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш;
‎г) уй-жой, ободонлаштириш объектлари ва яшил кўчатларни асраб-авайлаш;
‎д) турар жой ва қўшимча хоналар, балкон ва лоджияларни озодаликда сақлаш, йўлаклар, лифт кабиналари, зиналар ва умумий фойдаланишдаги бошқа жойларни тозалик ва тартибда сақлаш, маиший чиқиндиларни турар жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган махсус жойга олиб чиқиш ва ташлаш.
‎Санитария мақсаддаги тармоққа (канализация) унинг тиқилишига олиб келувчи турли чиқиндилар, суюқ озиқ-овқат чиқиндиларини ташлашга йўл қўйилмайди;
‎е) электр, газ ва бошқа асбоблардан фойдаланиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, қўлда ясалган электр мосламаларнинг ўрнатилиши, йўлаклар, зиналар, коридорлар, ёнғин хавфсизлиги учун қўшимча чиқиш эшикларини турли буюмлар билан тўсиб қўйишга йўл қўйилмайди ва ёнғин хавфсизлигининг бошқа талабларига риоя этилиши лозим;
‎ж) сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик энергиясини тежамли ишлатиш;
‎з) ўз вақтида ва ҳар беш йилда бир мартадан кам бўлмаган марта яшаётган квартирадаги яшаш ва умумий фойдаланишдаги хоналарнинг жорий таъмирлаш.
‎Ижарага олувчи томонидан амалга ошириладиган жорий таъмирга қуйидагилар киради: девор ва шифтларни оҳаклаш, бўяш ёки гул қоғоз ёпиштириш, пол, эшик, дераза ва унинг токчасини ички томондан, уларнинг мосламаларини бўяш, иситиш радиаторларини бўяш, квартира ичидаги электр ўтказиш тизимини таъмирлаш;
‎и) ўз ҳисобидан турар жойдаги носозликларни бартараф қилиш, шунингдек, агар етказилган шикастлар ижарага олувчи ёки у билан бирга яшаётган бошқа шахсларнинг айби билан содир бўлган бўлса, бузилган санитар-техник ёки бошқа қурилмаларни алмаштириш;
‎к) турар жой хоналаридан фойдаланиш, уй-жой ва уй олди ҳудудларини сақлаш Қоидаларида назарда тутилган тегишли рухсатномасиз яшаш ва бошқа ёрдамчи хоналар, шунингдек балкон ва лоджияларни бузиб қайта қуриш ва режасига ўзгартириш киритмаслик;
‎л) ҳар ойда, кейинги ойнинг биринчи санасидан кеч бўлмаган муддатда ижара ҳақи, шунингдек белгиланган муддатда ва тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича коммунал хизматлар (сув, газ, электр, иссиқлик таъминоти, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш) учун мажбурий тўловларни амалга ошириш;
‎м) телевизор, радиоприёмник, мусиқа марказлари ва бошқа овози баланд қурилмалардан фойдаланиш уйда яшовчи бошқа одамлар тинчи бузилмаган тақдирдагина йўл қўйилади. Соат 23-00 дан 06-00 гача тўлиқ тинчликка риоя қилиш;
‎н) ўзи яшаётган хонадонга ундаги санитар — техник ва бошқа ускуналар, турар жойнинг техник ва санитария ҳолатига баҳо бериш ва текшириш учун балансда сақловчи, уй-жой эксплуатацияси ташкилоти ва уй-жой мулкдорлари ширкати, коммунал хизматлар кўрсатувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакилларига кириш учун рухсат бериш;
‎о) ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари квартирада вақтинча бўлмаган ҳолларда, ижарага олувчи уй-жойнинг сақланишини таъминлаш мақсадида турар жойда зарур ҳароратни таъминлаш учун уни иситиш;
‎п) зина майдончалари ва йўлакларни ҳар куни тозалаб туриш;
‎р) жами оила аъзолари билан турар жойдан бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, уни ва унинг яшаш, ёрдамчи хоналари, санитар-техник ва бошқа ускуналарини далолатнома бўйича ижарага берувчига тегишли ҳолатда топшириш.
‎Ижарага олувчи томонидан турар жойни топшириш далолатномаси ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан тузилади ва имзоланади.
‎4. Ижарага олувчининг ҳуқуқлари:
‎а) яшайдиган турар жойга турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-онаси, бошқа қариндошлари, меҳнатга лаёқатсиз ва бошқа шахсларни оила аъзоларининг барча вояга етган аъзоларидан ёзма рухсат олган ҳолда киритиш. Ота-онасининг яшаш жойига вояга етмаган фарзандларни киритиш учун оила аъзоларининг рухсати талаб қилинмайди;
‎б) оиласининг вояга етган аъзоларининг ўзаро розилиги билан ўзларининг фойдаланишида бўлган турар жойда бошқа фуқароларнинг (вақтинчалик яшовчилар) вақтинчалик яшаши учун рухсат бериш;
‎в) қонунда белгиланган ҳолларда, оила аъзоларининг розилиги билан яшаётган турар жойни ижарага олиш шартномасини ўзгартиришни талаб қилиш;
‎г) оила аъзоларининг розилиги билан исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилиш;
‎д) Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жойдан фойдаланиш бўйича бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
‎5. Ижарага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага олувчи билан тенг ҳолда барча ҳуқуқлардан фойдаланади ва мазкур турар жойни ижарага олиш шартномасидан келиб чиқувчи барча мажбуриятларни зиммаларига олади. Оиланинг вояга етган аъзолари ушбу шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан солидар мулкий жавобгарликка эга бўлади.
‎6. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
‎а) ижарага олувчига турар жойни тегишли ҳолда топшириш;
‎б) уй-жой фондининг эксплуатация, таъмирлаш меъёр, қоидаларига мувофиқлиги;
‎в) турар жой уйлари ва яшаш хоналарини тизимли равишда текшириб бориш ва улардаги санитар-техник ва бошқа ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш;
‎г) уй-жойни ўз вақтида таъмирлаб туриш, ундаги санитария-техник ва бошқа ускуналарнинг нуқсонсиз ва меъёрда ишлашини таъминлаш;
‎д) санитар-техник ва бошқа ускуналарни таъмирлаш;
‎е) ижарага олувчининг квартирасидаги санитария-техник ва бошқа ускуналардаги нуқсон ва носозликларни ижарага олувчидан келиб тушган буюртма олинган санадан бошлаб уч кун муддатда, авария юз берган тақдирда эса — дарҳол тузатиб бериш;
‎ж) турар-жой уйлари, ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналарни қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш.
‎7. Ижарага берувчи Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган ҳуқуқларга эга бўлиб, қонунда белгиланган ҳолларни инобатга олган ҳолда ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг розилигисиз ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
‎Агар дастлабки ижарага олувчининг ўрнига аввал тузилган ижара шартномаси бўйича унинг вояга етган оила аъзоси ижарага олувчи деб тан олинган бўлса, ижарага берувчи у билан турар жойни ижарага олиш шартномасини тузади.
‎8. Ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, ижара шартномаси улар чиқиб кетган кундан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
‎9. Мазкур шартнома бузилиш хавфи бўлган уйлардан кўчириш ҳолатларидан ташқари, ижарага берувчининг талаби билан фақат қонунда белгиланган асослар бўйича ва фақат суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
‎10. Ушбу шартнома бўйича томонлар ўртасида вужудга келадиган келишмовчиликлар суд ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан уларнинг ваколат доирасида ҳал этилади.
‎11. Мазкур шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биттадан нусха ижарага берувчи ва ижарага олувчига берилади, учинчи нусхаси ҳисобга олувчи органда қолади.
‎12. Мазкур шартномада белгиланган талабларни тарафлар бажармаган тақдирда, қонун ҳ?жжатларига мувофиқ жавобгарлик белгиланади.
‎13. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
‎Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
‎Агар форс-мажор ҳолати ижара шартномасининг шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
‎14. Томонларнинг реквизитлари ва имзолари.

‎‎Ижарага берувчи _____________________________________
‎(номи ва юридик манзили) _____________________________________
‎(банк ҳисоб рақами, банк номи) _____________________________________ _____________________________________
‎(Ф.И.О. имзо)

‎М.Ў.

‎‎Ижарага олувчи
‎_____________________________________
‎(Ф.И.О. ва манзили)
‎_____________________________________
‎_____________________________________
‎_____________________________________
‎(имзо)

‎М.Ў.

‎‎Ҳисобга олинди
‎(Ваколатли орган)
‎______________
‎____________________

‎‎М.Ў.______________ (имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Турар жойни ижарага олувчига топшириш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20___ й. «____» _________________

‎‎___________________________________
‎(аҳоли жойининг номи)

‎‎Бизким, Ижарага берувчининг топшириғига кўра унинг номидан иш юритувчи ___________________________________ ва ____________________ нинг «___»_________20__ й. даги ______-сон қарорига мувофиқ Серия_______________ № _____________ ордер асосида ҳаракат қилувчи ижарага олувчи фуқаро _____________________________________________________ томонидан ушбу далолатнома тузилди шу ҳақдаки, Ижарага берувчининг вакили ва Ижарага олувчи ўртасида ____________________________________________ манзилида жойлашган ____ уйнинг _____қаватидаги _______ квартирани топшириш ва қабул қилиш амалга оширилди.
‎Турар жой умумий майдони _________ кв.м. бўлган __________ та яшаш хонасидан иборат.
‎Турар жойнинг таркиби:

‎‎Ошхона
‎ванна хонаси
‎ҳожатхона
‎даҳлиз (холл)
‎омборхона
‎балкон
‎лоджия
‎яшаш хонаси
‎‎__________________;
‎__________________;
‎__________________;
‎__________________;
‎__________________;
‎__________________;
‎__________________;
‎__________________;

‎‎Турар жой сув таъминоти (совуқ ва иссиқ сув), канализация ва иссиқлик тармоғи (марказий ва маҳаллий иситиш тизими), электр тизими, телефон алоқаси билан таъминланган (йўқ бўлгани ўчириб ташлансин).
‎Турар жойнинг қўшимча хоналарида ускуналар ўрнатилган.
‎________________________________________________________________________________________________
‎Хоналарнинг техник ҳолати
‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(хоналарнинг техник ҳолати кўрсатилади)

‎‎Ижарага берувчи вакили
‎_______________________________________
‎(Ф.И.Ш. имзо, муҳр)

‎‎Ижарага олувчи
‎_______________________________________
‎(Ф.И.Ш. имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарорининг учинчи хатбоши ва унга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) 1-банди ва унга 1 — 4-иловалар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 09/19/170/2672-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 31.12.2020 й., 09/20/830/1696-сон; 12.01.2021 й., 07/21/4940/0018-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/737/1132-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)