Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 26 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 390-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 18 апрелдаги 8/02-22-9-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқнома, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 390-4, 27.04.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 1997 йил 10 декабрдаги 05/8-374-сон (рўйхат рақами 390, 1998 йил 13 январь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқноманинг 3.82-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақ бўлмаганда 1-усул қўлланилмайди ва божхона қиймати бошқа усуллар билан аниқланади.».
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 февраль,
01-02/8-13-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 10/19/390-3/2668-сон)