Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Қарори
«Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2013-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон «Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ қарор қиламан:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 9 сентябрдаги 172-сон «Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2013, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 41-сон, 446-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 6 январдаги 2-сон «Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2013-1, 2011 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 1-2-сон, 19-модда).
2. Мазкур қарор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис в.б. Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 февраль,
13/ЮБ-1-сон
Келишилган:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2019 йил 10 январь
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А. ҚЎЛДОШЕВ
2019 йил 15 январь
Қурилиш вазири А. ТУХТАЕВ
2019 йил 14 январь
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. ИСЛАМОВ
2019 йил 11 январь
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. ШАРИПОВ
2019 йил 9 январь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
2019 йил 11 январь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ. РАФИКОВ
2019 йил 10 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 10/19/2013-2/2661-сон)