Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025 20.02.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2565-7
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 20.02.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2565-7
Кучга кириш санаси
20.02.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025
Ҳужжат 20.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2565-7]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 20 февралдаги 65-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«68. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, саноат сиёсати, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо ва инвестициялар билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар бўйича — Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалалар бўйича — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 69, 711, 712 ва 88-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«115. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан ёхуд бунга ваколатли бошқа орган томонидан ушбу ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа вазирлик ва идоралар билан қўшма ҳолда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шу вазирлик ва идоралар билан қўшма ҳолда ўзгартириш, қўшимчалар киритилади ёки ўз кучини йўқотган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир нечта вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар келишилган вазирлик ва идоралардан қайси бирининг манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилса, ўша вазирлик ва идоралар билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шу вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ўз кучини йўқотган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни қабул қилишда иштирок этмаган вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу вазирлик ва идоралар билан ҳам келишилиши лозим.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2565-7/2653-сон)