15.02.2019 йилдаги 131-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3824-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, марказлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизматлари кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил февралдаги 131-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари — (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида ташкил этилган фермер хўжаликларида бепул консалтинг хизматлари кўрсатувчи муассаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бепул консалтинг хизматлари — тўлов ундирилмаган ҳолда ушбу Низомга мувофиқ фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтер — олий иқтисодий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисоби йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчи — олий иқтисодий маълумотга ёки аудиторлик фаолияти йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бепул консалтинг хизматлари туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хомашёси ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказлар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консалтинг хизматлари кўрсатиш қуйидаги тамойилларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг мустақиллиги ва махфийлиги ҳамда шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар томонидан кўрсатиладиган консалтинг хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан муассаса шаклида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказлар қуйидаги консалтинг хизматларини кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш ва келгуси йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Марказларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказлар консалтинг хизматларини кўрсатишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консалтинг хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консалтинг хизматлари кўрсатилаётган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқа ходимларини чақиришга, улардан қонун ҳужжатлари, устав фаолияти, таъсис ҳужжатларининг бузилиши ҳолати юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳужжат ва бошқа маълумотларни давлат органларидан олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартлари фермер хўжалиги томонидан бузилган тақдирда консалтинг хизматлари кўрсатишни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлар консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва уни бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказлар томонидан бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш учун фермер хўжаликлари ўз хоҳишига кўра марказларга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги консалтинг хизматларидан фойдаланиш эҳтиёжи тўғрисида буюртма (кейинги ўринларда фермер хўжалигининг буюртмаси деб аталади) тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фермер хўжалигининг буюртмаси марказлар томонидан уч кун мобайнида кўриб чиқилади. Буюртмани кўриб чиқиш якунлари бўйича марказлар фермер хўжаликларига бепул ёки пуллик консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузишни таклиф қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низомнинг 3-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган фермер хўжаликлари билан икки кун мобайнида бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш шартномаси бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказлар фермер хўжаликларига кўрсатиладиган бепул консалтинг хизматлари ҳисобини юритади. Ҳар ойда марказ ва фермер хўжалиги ўртасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисида далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисидаги далолатнома Марказлар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фермер хўжаликлари томонидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига аъзолик бадаллари ўз муддатида тўланмаган тақдирда мазкур шартнома бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ томонидан бепул консалтинг хизматлари тўлиқ кўрсатилмаган ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёхуд хизмат кўрсатишнинг муддатлари бузилган ҳолларда Марказ ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Марказлар томонидан ушбу Низомга риоя қилиниши устидан назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказининг номи

‎‎‎БУЮРТМА

‎‎(Бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга шартнома тузиш юзасидан)

(Фермер хўжалиги номи) фермер хўжалиги қуйидаги бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга шартнома тузишни сўрайди:
‎‎бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;
‎ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш;
‎асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш;
‎солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;
‎солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш;
‎даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш ва навбатдаги йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатиш.

‎‎‎‎(Фермер хўжалиги номи) ‎‎
‎фермер хўжалиги бошлиғи

‎‎(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Бепул кўрсатилган консалтинг хизматлари тўғрисида далолатнома

‎‎(бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга «___»________ йилдаги __ сон шартнома бўйича)

‎‎Устав асосида иш юритувчи (бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритиш марказининг номи) номидан директор (фамилияси, исми, отасининг исми), бундан буён Марказ деб юритилади, бир томондан, ҳамда Устав асосида иш юритувчи (фермер хўжалиги номи) бошлиғи (фамилияси, исми, отасининг исми), бундан буён Фермер хўжалиги деб юритилади, иккинчи томондан, ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

‎‎1. Марказ томонидан фермер хўжалигининг (кун, ой, йил) дан (кун, ой, йил) гача даврдаги фаолияти бўйича қуйидаги консалтинг хизматлари кўрсатилди:

бухгалтерия ҳисоботи тузилди;
‎ишчи ходимларнинг иш ҳақи ва ундан бюджетга мажбурий ажратмалар ҳисоблаб чиқилди ва тўланди;
‎хўжаликнинг асосий маблағлари, товар-моддий бойликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хатловдан ўтказилди;
‎солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботлари тузилди ва улар тегишли органларга тақдим қилинди;
‎солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича таққослашлар амалга оширилди ва тўланиши ўз вақтида таъминланди;
‎даромадлар ва харажатлар таҳлил қилинди ва келгуси йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатилди.

‎‎2. Кўрсатилган консалтинг хизматлари йил «____» ____________даги ____-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси билан белгиланган шартларга мувофиқ келади, ўз муддатида бажарилди, лозим даражада расмийлаштирилди ва Фермер хўжалиги томонидан тўлиқ қабул қилинди. Кўрсатилган консалтинг хизматлари сифати ва ҳажми юзасидан фермер хўжалигининг ҳамда тегишли органларнинг Марказга эътирозлари мавжуд эмас.

‎‎3. Ушбу далолатнома йил «____»___________даги ____-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ икки нусхада тузилди.

Тарафларнинг имзолари, манзиллари ва реквизитлари

‎‎Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритиш маркази
‎‎__________________________
‎__________________________
‎Директорнинг Ф.И.Ш. (имзо)

‎‎(Фермер хўжалиги номи) фермерхўжалиги
‎__________________________
‎__________________________
‎Бошлиқнинг Ф.И.Ш. (имзо)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 09/19/131/2618-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 07/21/54/1169-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)