ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2428-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома муқаддимасидан «, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 январь,
188-мҳ-сон
Келишилган:
Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2019 йил 28 январь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2019 йил 28 январь
Давлат хавфсизлик хизмати раиси И. АБДУЛЛАЕВ
2019 йил 28 январь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2019 йил 28 январь
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2019 йил 28 январь
«Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори Е. БИРГЕР
2019 йил 28 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2019 й., 10/19/2428-3/2600-сон)