07.02.2019 йилдаги ПҚ-4166-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган замонавий шакл ва усуллар, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълим беришнинг модул тизими асосида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим олувчиларнинг психологик тайёргарлиги, ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг самарали тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим олувчиларнинг аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини услубий ва консультатив таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан хорижий мамлакатлардаги муассасалар билан ўзаро самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қуйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал Тошкент давлат юридик университетининг таркибий бўлинмаси — юридик шахс мақомига эга олий таълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳри ва бланкларига, мустақил балансига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобрақамларга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал директори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига, директор ўринбосарлари эса — Тошкент давлат юридик университети проректорларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тузилмаси 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиалининг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал директорига Тошкент давлат юридик университети ректори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиал тузилмасига ходимларнинг белгиланган штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» соҳа мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш кундузги таълим шаклида бакалавриатнинг махсус уч йиллик дастури бўйича белгиланган намунадаги диплом берилган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» мутахассислиги бўйича олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни қайта тайёрлаш кундузги таълим шаклида махсус олти ойлик дастур бўйича белгиланган намунадаги диплом берилган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда ўқитиш давлат грантлари асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал бакалавриатига қабул квотаси йилига 255 кишини, кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича эса — ҳар олти ойда 50 кишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг буюртмаларига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, Филиалга қабул квоталарини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқи берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиясига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан алоҳида шахсларни юридик кадрларни тайёрлаш дастурлари бўйича белгиланган квоталар (давлат грантлари)дан ташқари Филиалда ўқитиш учун тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал дипломининг мавжудлиги ички ишлар органларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, «лейтенант» махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат дастури бўйича Филиалга қабул танлов асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалга қайта тайёрлаш дастури бўйича ўқишга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони тавсиялари асосида олий ноюридик маълумотга эга бўлган амалдаги ходимлар ва ҳарбий хизматчилар белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозими ва пул таъминоти сақлаб қолинган ҳолда қабул қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига ўрнатилган қабул квоталари доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланадиган алоҳида квоталар бўйича Филиалга ўқишга кириш учун танловда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этадиган Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқларининг тавсиялари берилиши мумкин;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда ўқишни тамомлаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида камида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар, шунингдек, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар мутахассислари ва бошқа мутахассисларни ўриндошлик тартибида ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида педагогик фаолиятни амалга оширишга жалб этиш ҳуқуқига эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети фаолиятини тартибга солувчи нормалар, агар қонунчилик ёки университет қарорлари билан бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Филиал фаолиятига ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Филиалнинг Васийлик кенгаши 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Васийлик кенгаши Филиалнинг ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш учун Филиалнинг молиялаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг педагог ва бошқа ходимларининг меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий юридик таълимнинг ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни, илмий ишланмалар натижаларини қонун ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этишда қўллаб-қувватлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шериклик келишувлари тузилиши ва уларни рўёбга чиқаришда мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда таълим олиш учун тўланган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институти грантлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал таъминоти учун бюджет маблағлари 2019 йилда Адлия вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ижтимоий соҳа учун тасдиқланган кўрсаткичлари доирасида ажратилади, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида назарда тутилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларидан ишга қабул қилинган Филиал ходимларига олдинги иш жойидаги барча устама ва қўшимча тўловлар, тиббий хизмат кўрсатишнинг имтиёз ва шартлари уларни тегишли органнинг амалдаги кадрлар захирасига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказган ҳолда сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг ходимларига Тошкент давлат юридик университетининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал ходимларига мартаба даражалари ва узоқ йиллик хизмати учун устама ва қўшимча тўловлар тўлаш бўйича харажатларни бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражалари қонунчиликда белгиланган тартибда берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажарган Филиал ходимларига директор буйруғи асосида Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда тариф ставкасининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал ходимларига тариф ставкасининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамаларни тўлаш учун маблағлар Васийлик кенгаши қарорига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг Филиални беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Қулоқтепа кўчаси, 9-уйда жойлашган бино ва иншоотларида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларнинг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Тошкент давлат юридик университетининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш юзасидан таклифларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Миллий гвардияси билан биргаликда икки ой муддатда Жиззах политехника институти негизида мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Жиззах вилояти ички ишлар органларининг олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимларини қайта тайёрлаш сайёр курсларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси билан биргаликда Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида икки ой муддатда чет эл ўқув марказлари ва таълим муассасаларига танишув сафарларини ташкил этишни назарда тутган ҳолда пойтахт ҳудудининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибанинг ўрганилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент шаҳар ҳокими белгиланган тартибда Филиал бино ва иншоотларининг замонавий талаблар асосида реконструкция қилинишини ҳамда юклатилган вазифаларнинг ўзига хос жиҳатлари ва таълим олувчиларнинг яшашини инобатга олган ҳолда унинг ишини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган мебель, ўқув-лаборатория ва криминалистик ускуналар, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Филиалга иккита енгил, шу жумладан битта шахсан бириктирилган автотранспорт воситаси таъминоти учун лимит белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4166-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4166-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Филиал (деканат, кафедралар ва бошқалар) ходимларининг умумий чекланган сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4166-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиалининг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул

ижрочилар

I. Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали (кейинги ўринларда — Филиал) фаолиятини ташкил этиш

1.

Филиалнинг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 мартга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),
ТДЮУ (Каньязов)

2.

Филиалнинг штат жадвали ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 мартга қадар

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Адлия вазирлиги (Каньязов)

3.

Филиални малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 августга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),
Бош прокуратура (Таджиев),
ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов)

4.

Филиал Кенгаши таркибини тасдиқлаш, унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Миллий гвардияси вакилларини киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),
ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов)

5.

Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат ўташнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, Филиалга ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил 30 апрелга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Бош прокуратура (Юлдашев),
ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов)

6.

Филиалнинг ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2019 йил 1 июнга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),

ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов)

II. Филиалнинг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш

7.

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Қулоқтепа кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларнинг реконструкция қилинишини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2019 йил 1 июлга қадар

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),
Адлия вазирлиги (Каньязов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

8.

Ўқув муассасасининг ихтисослиги ва таълим олувчиларнинг яшаши учун шароит яратиш заруриятини инобатга олган ҳолда моддий-техник жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2019 йил 1 августга қадар

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),
Адлия вазирлиги (Каньязов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

9.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий ва узлуксиз равишда уланишни ташкиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 августга қадар

Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (Абдиазизов),
Молия вазирлиги (Хайдаров),

ТДЮУ (Каньязов)

10.

Филиалнинг имитация залини вазиятли машғулотларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқитишнинг замонавий инновацион воситалари билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

алоҳида жадвалга мувофиқ

Адлия вазирлиги ва ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),
ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов),

Бош прокуратура (Юлдашев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

11.

Филиалнинг расмий Интернет сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 августга қадар

ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари

ТДЮУ (Каньязов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

12.

Филиалнинг ички локал тармоғини яратиш, Интернет тармоғига уланиш тезлиги камида 100 Мб/с бўлган мустаҳкам алоқани таъминловчи провайдерлар билан шартнома тузиш, сервер ва компьютерлар учун антивирус дастурий таъминотини ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 августга қадар

ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

III. Филиалнинг ўқув-методик фаолиятини ташкил этиш

13.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда Филиалнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2019 йил 30 апрелга қадар

ТДЮУ (Каньязов),

ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов)

14.

Филиалда таълим олувчиларнинг билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 августга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

ТДЮУ (Каньязов)

15.

Филиал фаолиятига замонавий инновацион, шу жумладан ўқитишда имитацион моделлаштиришнинг (далилларни жойида кўздан кечириш ва бошқа зарур терговолди чора-тадбирлари) қўлланишини назарда тутувчи таълим тизимини татбиқ этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 августга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),

ТДЮУ (Каньязов)

16.

Филиалнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан тўлдириш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 1 августга қадар

Адлия вазирлиги ва ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги (Давлетов),

ТДЮУ (Каньязов),
ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (Абдиазизов)

17.

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» ихтисослиги бўйича юристларни тайёрлаш курсларида таълим олувчиларнинг касбий стажировка ўташлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 августга қадар

Адлия вазирлиги (Давлетов),

ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов),

ТДЮУ (Каньязов)

18.

Ўқув муассасаси ихтисослигини инобатга олган ҳолда фанлар бўйича ўқув адабиётларини тайёрлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 31 декабрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),

ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов),

Бош прокуратура (Юлдашев)

19.

Филиал томонидан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тизимининг тегишли ходимларини уларнинг бошлиқлари тавсиясига кўра дарс машғулотларига ТДЮУ, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Миллий гвардия Ҳарбий-техника институти, Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси ва бошқа тегишли олий таълим муассасалари ходимларини жалб этган ҳолда, хизмат сафарига келган ходимларга турар жой тақдим этиш ва бошқарма маблағлари ҳисобига озиқ-овқат билан таъминлашни назарда тутадиган «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» ихтисослиги бўйича олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни қайта тайёрлашнинг бир марталик сайёр курсларида ўқитиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил апрель — сентябрь

ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Адлия вазирлиги (Каньязов),

Бош прокуратура (Юлдашев),
ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

IV. Филиалнинг маънавий-маърифий фаолиятини ташкил этиш

20.

Таълим олувчиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгаши қарори

2019 йил 1 июлга қадар

ТДЮУ (Каньязов),
ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов)

21.

Таълим олувчиларда маънавий-ахлоқий хулқ-атвор меъёрларини мустаҳкамлашни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Тадбирлар дастури

2019 йил 1 сентябрга қадар

Адлия вазирлиги (Каньязов),

ИИВ (Бобожонов),
Миллий гвардия (Ташматов),
Маданият вазирлиги (Сайфуллаев)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: тегишли ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиққан ҳолда, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар тури ўзгартирилиши, шунингдек ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4166-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, Васийлик кенгаши раиси

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Б.Х. Ташматов

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Э.А. Таджиев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари

Р.Қ. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

К.Ф. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси

А.А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Е.С. Каньязов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

лавозимига кўра

Ихтисослаштирилган филиал директори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2019 й., 07/19/4166/2593-сон; 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон)