29.01.2019 йилдаги ПҚ-4139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий фанлар соҳасида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти, миллий давлатчиликнинг сиёсий асосларининг шаклланиши ва ривожлантириш соҳасида комплекс тизимли тадқиқотлар олиб бориш, глобаллашув шароитида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, шу асосда ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (кейинги ўринларда — Университет) 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталарини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сиёсатшунослик» бакалавриат таълим йўналиши бўйича 20 киши, шу жумладан, давлат гранти бўйича 5 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амалий сиёсатшунослик» таълим мутахассислиги бўйича 10 киши, шу жумладан, давлат гранти бўйича 2 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сиёсий фанлар» фани тармоғи ихтисосликлари бўйича таянч докторантурада 4 киши, ва докторантурада 2 киши миқдорида белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университетда «Сиёсатшунослик» кафедрасини (кейинги ўринларда — кафедра) тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедра фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажриба ҳамда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон сиёсатидаги энг янги тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда халқаро даражадаги илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сиёсатшунослик» фани бўйича ўқув жараёнини мазмун жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида янги авлод дарсликлари, ўқув қўлланмалари, ўқув дастурлари ва режаларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини илгари суриш соҳасида Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар олдида турган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда таълим бериш, фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг юқори даражасини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати, халқаро иқтисодиёт ва менежмент, халқаро ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини ўқув жараёнига ҳамда тегишли ўқув режалари ва дастурларига татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий фанлар соҳаси иқтисодий сиёсатшунослик, сиёсий маркетинг ва менежмент, сиёсий социология ва бошқа инновацион йўналишларни ривожлантириш учун зарур бўлган методологик ва ўқув-технологик шарт-шароитларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йили бошлангунга қадар кафедрани сиёсатшунослик соҳасидаги маҳаллий ва хорижий етакчи мутахассислар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Университет таълим жараёнига хорижлик, шу жумладан, чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимиз орасидан етакчи экспертларни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида сиёсатшунослик соҳасидаги тадқиқотлар учун грантлар ажратишни кўзда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4139-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 07/19/4139/2544-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)