23.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3129
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи, 23.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3129
Кучга кириш санаси
23.01.2019
Ҳужжат 23.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги № ПҚ-3930-сонли «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорнинг биринчи ўринбосари Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 7 январдаги 4-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сон «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (бундан буён матнда Олий мактаб деб юритилади) профессор-ўқитувчилари (бундан буён матнда педагог ходимлар деб юритилади) таркибини танлаб олиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чуқур касбий билимларга ва илмий ютуқларга, ижодий, илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилият ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари даражасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланишга муносиб бўлган энг малакали педагог ходимларни танлаш учун рақобат муҳитини яратиш ва таъминлаш танловнинг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий мактабнинг педагог ходимлари тоифасига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи лавозимини эгаллаб турган шахслар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий мактабнинг педагог ходимлар таркибини танлаб олиш беш йил муддатга танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Беш йиллик муддат тамом бўлгандан кейин кўрсатиб ўтилган лавозимлар мазкур Низомга мувофиқ танлов асосида эгалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир таркибий бўлинманинг икки ва ундан ортиқ тенг лавозимларига бир вақтда танлов ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Педагог ходимлар лавозимларини эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида Олий мактабнинг илмий кенгаши (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича педагог ходимлар фаолияти ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш тартиби ва мезонлари Илмий кенгаш томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш натижалари Илмий кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра Илмий кенгаш педагог ходимларни рағбатлантириш, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш, бирлаштирилган кафедра мудири лавозимига тайинлаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа қарорлар қабул қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Лавозимлари танлов бўйича эгалланадиган педагог ходимлар ва танлов иштирокчиларига қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доцент (фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) кафедра мудири лавозимини эгаллашга бир беш йиллик муддатга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент (фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган айнан бир шахснинг кафедра мудири лавозимига танловда учинчи муддатга иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тиллари кафедраси мудири лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этишга доцент илмий унвонига (фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлмаган, бироқ камида беш йил методик, илмий-педагогик ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлган шахс қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, профессор илмий унвонига ёки фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда шунингдек фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, шахс камида беш йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш, ушбу кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлиш шарти билан бир муддатга иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори (Ph.D), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир муддатга доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, шунингдек тегишли илмий унвонга ва илмий даражага эга бўлмаган, бироқ ушбу мутахассислик бўйича камида беш йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассис иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шу жумладан хорижий мамлакатларда олинган олий маълумотга эга, илмий даража (шу жумладан, фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ камида беш йиллик ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар эгаллаб турган лавозимларга танлов эълон қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олий мактабга ўқитувчи лавозимига соатбай ҳақ тўлаш шартларида ишга кираётган шахслар танловсиз директорнинг буйруғи билан белгиланган тартибда мансаб йўриқномаси талаблари асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Танловларни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Олий мактаб сайлаш муддати ушбу ўқув йилида тамом бўладиган, шунингдек бўш лавозимларга кафедра мудирлари, профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчилар лавозимларини эгаллашга танлов эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов бўйича сайлов Илмий кенгашда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгашда сайланадиган лавозимларнинг рўйхатини директор белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танловлар матбуотда ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳамда Олий мактабнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Танловда қатнашиш учун аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танловда қатнашишни хоҳловчилар директор номига Олий мактабнинг расмий веб-сайти орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган намунада тузилган резюме (анкета);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда қатнашишни хоҳловчи шахсда илмий даража (шу жумладан, фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий мамлакатларнинг даражасига унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари), илмий унвон, ҳамда илмий ишлар ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда тегишли дипломлар, аттестатлар, илмий ишлар рўйхати, малака ошириш тўғрисидаги гувоҳномалар ҳам илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши танловда қатнашишни рад этишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Илмий кенгаш котиби томонидан танловда қатнашиш учун келиб тушган аризалар ва барча зарур ҳужжатлар илова қилинганлиги, шу жумладан уларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилганидан сўнг, Илмий кенгашга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳужжатларни кўриб чиқишдан олдин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари Олий мактабда ишламаган, шунингдек, Олий мактабнинг бошқа кафедраларида ишлаган шахслар томонидан синов лекциялари ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказилаётган кафедрада ишлаб келаётган шахслар томонидан очиқ машғулотлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Илмий кенгаш йиғилишида ҳар бир номзоднинг аризаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилади, шунингдек, номзоднинг мазкур Низом билан ўрнатилган талабларга мувофиқлиги, илгари эгаллаб турган лавозим бўйича танловда қатнашаётган шахслар бўйича эса уларнинг ўтган даврдаги педагогик фаолияти натижалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Илмий кенгаш қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ҳамда йиғилишда иштирок этган Илмий кенгаш аъзоларининг имзолари билан тасдиқланадиган баённома кўринишида расмийлаштирилади. Овоз бериш натижалари баённомада Илмий кенгашнинг ҳар бир аъзоси кесимида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Илмий кенгаш аъзоси битта овоз ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эгаллаш учун танлов эълон қилинган лавозимни эгаллаб турган шахс материалларни кўриб чиқиш чоғида овоз беришда қатнашмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танловни ўтказишда Илмий кенгаш қарори, агар овоз беришда илмий кенгашнинг таркибидаги аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса ваколатли ҳисобланади. Илмий кенгашнинг овоз беришда қатнашган аъзоларининг кўпчилик овозини, бироқ 50 фоиздан кам бўлмаган овозини олган номзод танловдан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирортаси ҳам талаб қилинган миқдорда овоз ололмаган икки нафардан кўп номзодлар қатнашган тақдирда Илмий кенгашнинг айнан шу мажлисида дастлабки икки талабгор ўртасида такрорий овоз бериш ўтказилади. Агар икки номзод қатнашган танловни ўтказишда овозлар сони тенг бўлиб қолса раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Илмий кенгаш қарори директорнинг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда қатнашиш учун аризалар мавжуд бўлмаган тақдирда, танлов ўтказилмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Танлов иштирокчиларига уларнинг номзодлари муҳокама қилинаётган Илмий кенгаш йиғилишида қатнашиш ёки уларнинг хоҳишларига кўра Илмий кенгаш қарори билан танишиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Илмий кенгаш котиби танлов натижалари тўғрисида ўн кун муддатда унда қатнашган шахсларни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Олий мактабда ишлайдиган ва танловдан ўтган шахсларнинг меҳнат шартномаларига қуйидагилар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) улар илгари эгаллаб келган лавозим учун — меҳнат муносабатларини янги муддатга узайтириш тўғрисидаги маълумотлар ёзилади ва тегишли буйруқ чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа лавозимлар учун — танловдан ўтганлик тўғрисида Илмий кенгаш қарорига хавола қилган ҳолда тегишли ўзгартиришлар ва бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органи қарорига кўра педагог ходимлар аттестациядан ўтказилган тақдирда аттестация якунларига кўра иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари масалалари, шахснинг танлов бўйича эгалланадиган лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Илгари эгаллаб келган лавозими учун танловдан ўтмаган, шунингдек танловда қатнашиш учун ариза бермаган шахслар билан меҳнат шартномаси янги муддатга танловдан ўтмаганлиги ёхуд танловда қатнашишни рад этганлиги сабабли директор томонидан белгиланган муддатларда (қоидага кўра, ўқув семестри, йили тамом бўлгандан кейин) меҳнат қонунчилигига мувофиқ бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда педагог ходимлар бўйича муддатидан илгари танловлар ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедралар бирлаштирилган тақдирда янгидан ташкил этилган кафедра мудири лавозимини вақтинча эгаллаш масаласини Илмий кенгаш олдиндан танлов эълон қилмасдан, ушбу Низомнинг 5-бандига асосан, бирлаштирилган кафедралар педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш натижаларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедра бўлинган тақдирда унинг мудири сайланган муддати ўтгунгача, директорнинг буйруғи билан янгидан ташкил этилган кафедралардан бирининг мудири лавозимига тайинланади. Бошқа кафедранинг мудири лавозимига танлов бўйича мудир тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Директорга танлов ўтказилгунга қадар кафедранинг ўқитувчиларидан биттасига бўш кафедра мудири лавозими бўйича вазифаларни бажаришни юклашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакиллик органларида сайлаб қўйиладиган лавозимга сайлангани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ўқитувчи сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин танлов натижаларига кўра сайланган муддати тугагунгача Олий мактабда илгари эгаллаб келган ёки унга тенг бўлган педагог ходими лавозимига тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Директор педагог ходимларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Илмий кенгашда кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгашда педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқишдан олдин унинг фаолияти ўрганиб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш қарори асосида педагог ходимни эгаллаб турган лавозимига номувофиқлиги бўйича вазифасидан озод қилишга унинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли илмий-методик ва ташкилий ишлар, шунингдек лекция ва семинар машғулотлари ўтказиш даражаси паст бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Илмий кенгаш қарорига кўра кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи эгаллаб турган лавозимига номувофиқ деб топилса, у билан тузилган меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедра мудири билан тузилган меҳнат шартномаси у томонидан кафедрага раҳбарлик қилиш бўйича ўз функционал вазифаларини бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги сабабли ҳам Илмий кенгаш қарорига мувофиқ бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Педагог ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масалаларига доир меҳнат низолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.