Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 21.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3125
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3125]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат Божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/13-70-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Д. ҚЎЧҚОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01-02/13-70 ва 155-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилинган фуқаролар (бундан буён матнда курсант деб юритилади) билан давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Институтни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда давлат бюджети деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) маблағлари ҳисобидан тамомлаган ва мажбурий хизмат ўташ учун давлат божхона хизмати органларига, шунингдек ДБҚ томонидан бошқа давлат идораларига юборилган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Курсант ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек ДБҚ томонидан бошқа давлат идораларига юборилганда мажбурий хизмат ўташга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Курсант ўқишга қабул қилиниши билан ДБҚ ўртасида ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизмат ўталиши ҳақида шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Институтга ўқишга киришидан олдин (дастлабки танлов даврида) номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзод Институтга ўқишга қабул қилингандан сўнг давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаши, шартнома шартларини бажариши, шунингдек, курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлагандан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатдан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча бюджет маблағларини қоплаши бўйича моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан номзод ва унинг ота-онаси (фарзандликка олувчи, васийси) ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тилхат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқиш тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизматни ўташи ҳақида, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ДБҚ номидан Институт ҳамда курсантлар ва уларнинг ота-онаси (фарзандликка олувчи, васийи) ўртасида шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курсантлар курсантлар сафидан чиқарилиб ўқишга қайта тикланган тақдирда ёки ходим мажбурий хизмат ўташ даврида хизматга қайта тикланганда, шартнома қайта тузилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шартнома икки нусхада давлат тили ёки рус тилида тузилади. Шартномани тузиш томонларнинг имзолашлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Курсант шартнома тузишни рад қилган тақдирда, мазкур ҳолат бўйича божхона органи масъул ходими томонидан шартнома тузишни рад этиш сабаблари, курсант ўқишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда баённома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома тузишни рад этган курсант курсантлар сафидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тузилган шартноманинг бир нусхаси курсантга берилади, иккинчи нусхаси курсантнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўқитишга сарфланган маблағларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқиш учун сарфланган маблағлар бир ўқув йили учун, календарь йил ҳисобида курсантлар сафидан чиқарилган (хизматдан бўшатилган) санада амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қопланиши лозим бўлган маблағлар ҳар қандай манфаатдор шахс томонидан тўлаб берилиши мумкин. Бунда маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қопланиши лозим бўлган маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ходимнинг сўнгги иш жойидаги кадрлар тузилмасига тақдим қилинади ва шахсий йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Белгиланган муддатда қопланмаган маблағлар суд орқали ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қопланиши лозим бўлган маблағларни тўлаган ходим хизматга тикланган ёки қайта қабул қилинган тақдирда ундан ундирилган пул маблағлари тўлиқ қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан давлат божхона хизмати органлари шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кунидан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курсант (ходим) давлат божхона хизмати органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т И Л Х А Т
Мен, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзод _____________________________________________________________________________________________
(Ф.И.О.)
ўқишга қабул қилинсам давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилсам ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, ўқиш даврида менга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.
_______________________
_______________________
(имзо)
________ (Ф.И.О.)
20_____ йил «_____» ______________
Биз, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васийи), фарзандимиз ___________________________________________________ ________________________________________ ўқишга қабул қилинса Давлат божхона хизмати органларида
(Ф.И.О.)
мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида ШАРТНОМА
20___ йил «___» ______________
__________-сон
_______________________ шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) номидан _____________________________________________________________________________________________
(лавозими ва Ф.И.О.)
бир томондан ДБҚнинг Божхона институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилинган _______________________________________________________________________________
(Ф.И.О. туғилган йили, ой ва куни)
(бундан буён матнда курсант деб юритилади) иккинчи томондан ____________________________________ _____________________________________________________________________________________________
(асос бўлувчи ҳужжат)
асосида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:
1. Шартнома предмети
1.1. Институтда 20_____ — 20_____ ўқиш ва ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида Давлат божхона хизмати органларида, шунингдек бошқа давлат идораларида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида шартнома тузилади.
2. Шартнома тарафлари
2.1. ДБҚ — ўз ваколатлари доирасида божхона сиёсати ўтказилишини, божхона ишлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, божхона органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминловчи давлат бошқаруви органи. 2.2. Институт — божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса. 2.3. Курсант — амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида Институтнинг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган фуқаро.
3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Курсантнинг ҳуқуқлари: а) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан давлат божхона хизмати органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш; б) бошлиқлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши; в) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш; г) Ўзбекистон Республикасида белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш; д) ҳаёти ва соғлигини ҳимоялаш; е) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; ж) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш; з) давлат томонидан суғурталаниш; и) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; к) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш. 3.2. Курсантнинг мажбуриятлари: а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллаш; б) ўқиш даври мобайнида курсант (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ДБҚ ва Институт бошлиғининг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этиш; в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган ДБҚ ва бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўташ; г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек ДБҚ томонидан бошқа давлат идораларига юборилганда мажбурий узлуксиз хизматни ўташ; д) курсантлар сафидан чиқарилганда (хизматдан бўшатилганда) ота-онаси (фарзандликка олувчи, васий)га хабар қилиш; е) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган харажатлар бўйича Низомда белгиланган муддатда ва миқдордаги маблағларни тўлаш; ж) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили ичида бўшаганда ўқиш учун сарфланган маблағларни қоплаш. 3.3. ДБҚнинг ҳуқуқлари: а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда курсант (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш; б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида курсант билан шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; в) курсант (ходим) билан юзага келган низоларни тарафлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; г) курсант (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш; д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни давлат божхона хизмати органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича республиканинг ҳар қандай минтақасига хизматни ўташ учун юбориш. 3.4. ДБҚнинг мажбуриятлари: а) Институтга ўқишга қабул қилинадиган номзодни таълим олиши ва келгусида хизматни ўташи шартлари билан таништириш; б) номзодни хизматни ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш; в) мазкур шартномани тузган курсант (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш; г) курсант (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш; д) курсант (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш; е) курсантга таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш; ж) курсантга тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш; з) курсант (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлигига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш; и) Институтда якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ҳамда битирув малакавий ишини муваффақиятли топшириб ўқишни тамомлаган курсантга офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизматни ўташ имкониятини бериш.
4. Тарафларнинг жавобгарлиги
4.1. Тарафлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт. 4.2. Курсант (ходим) томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ кафил (курсантнинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васий))дан Низомда белгиланган муддатда ва миқдорда курсантни ўқитишга сарфланган харажатлар тўла ёки қисман ундирилади. 4.3. Тарафлар ўртасидаги низо қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади. 4.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
5. Шартномани бекор қилиш тартиби
5.1. Курсант Институтдан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал курсантлар сафидан четлаштирилганида; 5.2. Курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан давлат божхона хизмати органлари шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилиши кунидан бошлаб; 5.3. Курсант (ходим) давлат божхона хизмати органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда; 5.4. Курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда; 5.5. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугаганида.
6. Якуний қоидалар
6.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 6.2. Ушбу шартнома 20____ йил «_____» _________________ гача амал қилади. 6.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 __ йил «___» ________ даги ______ сон шартномага ИЛОВА
КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ
«____» ______________ 20____ йил
_________-сон
Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсанти _________________ ________________________________________________________________________________________ нинг
(Ф.И.О)
ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васий) (келгусида «Кафил» деб юритилади) номидан _______________ ________________________________________________________________________________ бир томондан,
(Ф.И.О)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) номидан _____________________________________________________________________________________________
(лавозими ва Ф.И.О)
иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. Шартноманинг моҳияти
1.1. Ушбу шартномага мувофиқ «Кафил», курсант (ходим) ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида 20__ йил «____» _____________ да тузилган _____________ -сонли шартнома мажбуриятлари курсант (ходим) томонидан шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорларда бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган тақдирда, унинг харажатларни қоплаш мажбуриятларини тўлаб беришни ўз зиммасига олади.
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. «Кафил»нинг ҳуқуқлари: 2.1.1. Курсант курсантлар сафидан чиқарилиши (хизматдан бўшатилиши) сабаблари ҳақида маълумот олади; 2.1.2. Курсантнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича юқори турувчи идораларга мурожаат қилади. 2.2. «Кафил»нинг мажбуриятлари: 2.2.1. Курсант томонидан шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда уни ўқитишга сарфланган харажатлар бўйича Низомда белгиланган муддатда ва миқдордаги маблағларни тўлаб беради. 2.3. ДБҚнинг ҳуқуқлари: 2.3.1. Курсантга сарфланган харажатлар бўйича ўз вақтида қопланмаган суммани «Кафил»дан талаб қилади; 2.4. ДБҚнинг мажбуриятлари: 2.4.1. Курсантга сарфланган харажатларни ўз вақтида қоплашни талаб қилиш; 2.4.2. Курсантга сарфланган харажатлар ўз вақтида қопланмаган тақдирда судга мурожаат қилиш; 2.4.3. Зарурият туғилган ҳолатларда ҳамда «Кафил»нинг талабига кўра, курсант (ходим) томонидан қопланган миқдор тўғрисидаги маълумотлар билан таништиради.
3. Низоларни ҳал қилиш тартиби
3.1. Ушбу шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик нормалари асосида ҳал этилади.
4. Кафилликнинг тўхтатилиши
4.1. Кафиллик, ушбу шартнома бўйича белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда тўхтатилади.
5. Бошқа шартлар
5.1. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қиладилар. 5.2. Мазкур шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга ва тарафларга бир нусхадан берилади.
ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ: