Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги низомнинг 1.2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 757-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 14 сентябрдаги 01-02/8-53-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланиш тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 757-4, 16.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 19 майда 02/8-55-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 757, 1999 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 7-сон) 1.2-бандида:
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 декабрь,
01-02/13-76-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/757-3/2512-сон)