Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг
буйруғи
Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3123]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШИН
Тошкент ш.,
2018 йил 13 декабрь,
3-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги 3-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари (бундан буён матнда қўшимча хизмат деб юритилади) кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом талаблари давлат мактабгача таълим муассасалари (бундан буён матнда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) учун татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қўшимча хизматлар зарур моддий-техник база ҳамда тегишли педагог ходимга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабгача таълим муассасасида ташкил қилиниши мумкин. Бунда қўшимча хизматларни кўрсатиш боланинг мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Қўшимча хизматлар кўрсатишни ташкил этиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурига асосан мактабгача таълим муассасалари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин:
дам олиш кунлари ва мактабгача таълим муассасасида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;
мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳоказолар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мактабгача таълим муассасаси томонидан кўрсатилиши режалаштирилаётган қўшимча хизматлар турлари ҳамда улар учун белгиланадиган тўловлар миқдори мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мактабгача таълим муассасалари томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматларнинг нархлар прейскуранти тегишли мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси билан келишилган ҳолда мактабгача таълим муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қўшимча хизматлар тегишли мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси билан келишилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар асосида ташкил этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўрсатиладиган қўшимча хизматнинг иш режаси;
кўрсатиладиган қўшимча хизматларнинг прейскурант нархлари;
кўрсатиладиган қўшимча хизматлар бўйича машғулотлар жадвали.
7. Кўрсатиладиган қўшимча хизматнинг иш режаси мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тасдиқланган қўшимча хизматларнинг прейскурант нархлари мактабгача таълим муассасасининг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойда (жойларда) эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Болаларни қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга қабул қилиш
9. Мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Фарзанди қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда тарбияланишини истаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли мактабгача таълим муассасасига ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Мактабгача таълим муассасасининг раҳбари ҳамда боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бири билан шартнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга болани қабул қилиш учун тегишли мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Буйруқда боланинг Ф.И.О., туғилган йили, қабул қилинаётган қўшимча хизмат тури ва гуруҳи кўрсатилиши лозим.
13. Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда болаларнинг сони 25 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
14. Мактабгача таълим муассасаси ходимларини уларнинг асосий иш вақтидан ташқари вақтларда келишув асосида қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга жалб қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда фаолият юритиши тақиқланади.
4-боб. Якуний қоидалар
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 13 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 10/19/3123/2504-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 17.08.2021 й., 10/21/3123-1/0803-сон; 14.09.2022 й., 10/22/3123-2/0822-сон)