Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсатининг
Қарори
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАСИНИ КАМАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Халқ хўжалиги тармоқлари нормал ишлаши учун зарур шароит яратиш ҳамда нарх-наво ошишини чеклаш мақсадида, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 июлдан эътиборан қўшилган қийматга солинадиган солиқ ставкасини 25 фоиздан 20 фоизга камайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 26 май,
1090-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 6-сон, 201-модда)