16.01.2019 йилдаги 35-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон қарорига мувофиқ ваколатли орган бўлиб, қуйидаги операцияларни амалга ошириши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия бозорларида Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро облигациялар эмитенти бўлиб иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмиссия рисоласини, Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш дастурини, ҳамда эмиссия шартларини мустақил равишда белгилаш, шу жумладан эмиссия ҳажмини ва фоиз ставкаларини халқаро молия бозорлари шароитидан келиб чиқиб мустақил равишда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга оид шартнома ва битимларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро облигациялари бўйича тегишли тўловларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш жараёнида керак бўладиган тегишли банк ҳисоб варақларини очиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга тегишли бошқа барча ҳаракатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномаларни имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун тегишли битимлар ва шартномалар лойиҳасига юридик хулоса беришни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/35/2487-сон)