15.01.2019 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини самарали ташкил этиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 379-модда) билан тасдиқланган Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларининг 2.1-банди «Лавозимлар номи» устунидаги «мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,» сўзларидан кейин «мактаб директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 50-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг 64-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларига ўриндошлик асосида оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг иккинчи хатбошидаги «олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида,» сўзларидан кейин «спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида,» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари,» сўзларидан кейин «спорт ишлари бўйича ўринбосарлари,» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жадвалдаги «директорларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларга» сўзлари «директорларнинг ўқув ишлари бўйича ва спорт ишлари бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 23-банднинг иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 3-илова қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

Набиев Д.Х.

жисмоний тарбия ва спорт вазири, комиссия раиси ўринбосари

Ахматджанов У.М.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

лавозим бўйича

молия вазири ўринбосари

Матчанов Ж.М.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

Маҳмудов Ш.Ш.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Мамадалиев Ш.Ф.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби

Мустаев Р.Б.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Мамадалиев У.О.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий терма жамоаларини саралаш (селекция), шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси бошлиғи в.в.б.

Джураев И.Т.

Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори

Маматназаров Б.И.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 371-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«371. Спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчилари тегишли спорт федерацияларининг (уюшмалар) тавсиялари асосида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмасдан, спорт мактабларида тренер сифатида ишлаш учун тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда тегишли рухсатнома оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тавсиялари асосида умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларида тренер-инструктор сифатида ишлаш учун аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмасдан тренер-инструкторлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда тегишли рухсатнома оладилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори 4-бандининг «б» кичик банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, тренер-ўқитувчилар, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб-интернатлар директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига, мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш, шунингдек, спорт объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассисларини хорижий давлатларга юборишни ҳамда тажриба алмашиш учун хориждан мутахассисларни жалб этишни ташкил этиш;

спорт таълим муассасалари ва ташкилотлари, бошқа таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Жамғарма маблағларини йўналтириш»;

ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуриладиган объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ушбу объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш, шунингдек, спорт объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассисларини хорижий давлатларга юборишни ҳамда тажриба алмашиш учун хориждан мутахассисларни жалб этишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт таълим муассасалари ва ташкилотлари, бошқа таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Жамғарма маблағларини йўналтириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма ҳудудий бўлинмаларининг ҳудудий Жамоат кенгашлари тузилади ва уларнинг шахсий таркиби тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Жамғарма Кузатув кенгашининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда Жамғарма ҳудудий бўлинмаларининг ҳудудий Жамоат кенгашлари раислари ҳисобланадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан, Кузатув кенгаши раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-бандга қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарманинг ҳудудий бўлинмаларнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари томонидан тавсия этилади ва Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимга тайинланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари томонидан режадан ортиқ йиғилган маблағлар, бўш маблағларни депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинган даромад ва бошқа маблағлар Жамғарма билан келишилган ҳолда ишлатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2. А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3. Д. Набиев

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири

4. У. Ахмаджонов

Миллий олимпия қўмитаси раиси

5. Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

6. А. Ҳайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

7. А. Тухтаев

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

8. С. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9. Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда ҳудудий бўлинмаларнинг Кузатув кенгаши раислари ҳисобланади ва ҳудудий Кузатув кенгаши аъзолари таркибини тасдиқлайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банддаги тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махсус ўқув курсларида ўқитиш — спорт фаолиятини якунлаган спортчиларни тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари, педагогик фаолиятни юритиш, зарур ва етарли ҳажмда янги билим, малака ва кўникмаларни ўргатиш;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«спорт фаолиятини якунлаган спортчилар тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун спорт тиббиёти, педагогика ва психологияси бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун) ва 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида, шунингдек, спорт ҳакамлигига тайёрлаш (спортнинг футбол туридан ташқари) бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун) ва 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида пулли асосда ўқитилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«33. Шартнома асосида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни ҳамда касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари буюртмачи талаби ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Марказда ташкил этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт ҳакамлигига тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсининг битирув малака ҳимоясидан ва махсус ўқув курслари тингловчилари учун якуний аттестация комиссияси суҳбатидан муваффақиятли ўтган тингловчига мазкур Низомга 8-иловада келтирилган спорт ҳакамлиги ҳақида давлат намунасидаги гувоҳнома берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 8-илова қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Спорт ҳакамлиги ҳақида давлат намунасидаги
‎ГУВОҲНОМА
‎(тавсифи)

‎‎Спорт ҳакамлиги ҳақидаги гувоҳнома А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
‎ Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
‎ Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Sport hakami haqida GUVOНNOMA» сўзлари босилади. Гувоҳнома икки лотин ҳарфи — SН ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
‎ Гувоҳнома:
‎босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
‎ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
‎нақшли растр;
‎ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
‎махсус қоғозлар;
‎ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)
‎Sport hakami haqida
‎GUVOНNOMA
‎SН № 000000
‎_________________________________________________________________________________________________
‎(Familiyasi, ismi, otasining ismi)
‎_________________________________________________________________________________________________
‎(sport turi nomi)
‎Asos_____________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎20____y. ________________ da berilgan.
‎Muhr oʼrni
‎Direktor ______________
‎Qayd raqami ________».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг 28-бандидан «жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга» сўзлари «олий маълумотга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банддаги «директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари» сўзларидан кейин «директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактаб-интернатнинг директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти, инструктор-методистлари, спорт психологлари (кейинги ўринларда мактаб-интернатнинг айрим ходимлари деб аталади), тренер-ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига, фан ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банднинг хатбошидаги жадвалнинг «Ўқув-машқ» позицияси «Спорт турлари гуруҳлари» устунидаги «4 — 10» рақамлари «6 — 10» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банддаги «қўшимча ҳақ» сўзлари «ҳақ» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-банддаги «катта инструктор-методистлар» сўзларидан кейин «инструктор-методистлар» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

47.

Кутубхоначи

1

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий филиаллари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 123-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 19 мартдаги 76-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 13-сон, 141-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/32/2481-сон; 20.11.2019 й., 09/19/918/4038-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; 05.07.2022 й., 09/22/355/0589-сон)