1, зарегистрировано 14.01.2019 г., рег. номер 2694-2
Кучга кириш санаси
15.01.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Рус|Ўзб
Рус|O‘zb
|
Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан О внесении изменения и дополнения в Положение о порядке взимания сборов за въезд и транзит по территории Республики Узбекистан автотранспортных средств иностранных государств [Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан от 14 января 2019 г. Регистрационный № 2694-2] Председатель Центрального банка М. НУРМУРАТОВ г. Ташкент, 29 декабря 2018 г., № 335-В-2 Председатель Государственного таможенного комитета М. АЗИМОВ г. Ташкент, 29 декабря 2018 г., № 01-02/12-74 |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қарори Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2694-2] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ Тошкент ш., 2018 йил 29 декабрь, 335-В-2-сон Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ Тошкент ш., 2018 йил 29 декабрь, 01-02/12-74-сон Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 335-В-2, 01-02/12-74-сон қарорига ИЛОВА Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча 1. 5-банддаги «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 2. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин: «Банк карталари орқали йиғимлар қабул қилинганда тўлов терминали квитанцияси (слип)нинг бир қисми маълумотномага тикилади, иккинчи қисми квитанция билан бирга мижозга тақдим қилинади. Бундан ташқари, йиғимлар виртуал терминаллар (Е-РОS) ёки бошқа бирор электрон тўлов воситалари орқали қабул қилинганда, тўловчига электрон чек ёки тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи бирор бир электрон ҳужжат тақдим этилади.». 3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан келишилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари У. ХОДЖАЕВ 2018 йил 25 декабрь, (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2694-2/2477-сон) |