ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ АСАРЛАРИ НАШРИ ОММАВИЙ ИЖРОЧИЛИК ВА БОШҚА ХИЛДАГИ КЎРИНИШЛАРДА ФОЙДАЛАНИЛГАНЛИК УЧУН МУАЛЛИФЛИК СТАВКАЛАРИ МИҚДОРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1993 йил 1 июлдан бошлаб муаллифлик, саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақлари ставкалари ва миқдорларини ошириш ҳақида»ги 1993 йил 23 июндаги 307-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1992 йил 1 январдан бошлаб адабиёт ва санъат асарлари нашри оммавий ижрочилик ва бошқа хилдаги кўринишларда фойдаланганлик учун муаллифлик ставкалари миқдори Ўзбекистон СССР Министрлар Советининг «Адабиёт ва санъат асарлари нашри, оммавий ижрочилик ва бошқа хилдаги кўринишларда фойдаланганлик учун муаллифлик ставкалари миқдори ҳақида» 1988 йил 16 ноябрдаги 428-сон қарорида белгиланган муаллифлик ставкалари ва 1991 йилда рўзномалар ва журналларга ажратилган муаллифлик фондлари миқдори икки баробар кўпайтирилган ҳолда қўлланилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва давлат телерадиоэшиттириш компаниясига кўрсатилган харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 1 апрель,
158-сон