Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСиНИНГ «САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ ПАЙАРИҚ ТУМАНИ БИЛАН ЧЕЛАК ТУМАНИНИ, ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ БИЛАН ГЎЗАЛКЕНТ ТУМАНИНИ БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани билан Челак туманини, Пастдарғом тумани билан Гўзалкент туманини бирлаштириш тўғрисида» 2001 йил 7 декабрдаги 324-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Челак, Пастдарғом ва Гўзалкент туманларини бирлаштириш билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни ҳал этиш бўйича 1-иловага* мувофиқ Республика комиссияси тузилсин.
* 1-илова берилмайди.
3. Республика комиссияси:
Самарқанд вилояти туманларини бирлаштириш билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техник тадбирларнинг бажарилишини икки ой муддатда таъминлансин;
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Самарқанд вилояти Пайариқ ва Пастдарғом туманларининг давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари штатдаги ходимлари сони ва тузилмасини, уларни жойлаштириш жойларини ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг тегишли фондларини белгилашга доир ташкилий масалаларни бир ҳафта муддатда ҳал этсин;
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Пайариқ ва Пастдарғом туманларини 2002 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва уларнинг бюджети прогноз параметрларини, бирлаштиришни ҳисобга олган ҳолда белгилаш билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини бир ой муддатда таъминласин;
Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ва бир маромда ишлашини, ижтимоий масалаларнинг ҳал этилишини, шу жумладан пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланишини таъминласин;
иш билан таъминлаш органларига юқорида кўрсатилган туманлар давлат ва бошқарув органларини бирлаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда келгусида статистик базанинг қиёсланувчанлигини таъминлаш учун Пайариқ ва Пастдарғом туманларининг статистик кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва Пайариқ ва Пастдарғом туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни чуқурлаштиришга доир комплекс тадбирларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов ва Самарқанд вилояти ҳокими Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 10 декабрь,
472-сон
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокимлиги аппарати
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пайариқ тумани ҳокимлиги аппарати раҳбар ходимларининг чекланган сони ва ЯТС бўйича улар меҳнатига ҳақ тўлаш
разрядлари
| | |
I гуруҳ |
|
Лавозимлар номи |
Сони |
Разряд |
| Ҳоким | 1 | 17 |
| Ҳокимнинг биринчи ўринбосари | 1 | 16 |
| Ҳоким ўринбосари | 4 | 15 |
| Гуруҳ раҳбари | 1 | 14 |
| Канцелеярия мудири | 1 | 13 |
| Ҳоким ёрдамчиси | 1 | 12 |
| Катта бухгалтер | 1 | 11 |
| Бош мутахассис | 4 | 11 |
| Етакчи мутахассис | 2 | 10 |
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокимлиги аппарати
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пастдарғом тумани ҳокимлиги аппарати раҳбар ходимларининг чекланган сони ва ЯТС бўйича улар меҳнатига ҳақ тўлаш
разрядлари
| | |
I гуруҳ |
|
Лавозимлар номи |
Сони |
Разряд |
| Ҳоким | 1 | 17 |
| Ҳокимнинг биринчи ўринбосари | 1 | 16 |
| Ҳоким ўринбосари | 4 | 15 |
| Гуруҳ раҳбари | 1 | 14 |
| Канцелеярия мудири | 1 | 13 |
| Ҳоким ёрдамчиси | 1 | 12 |
| Катта бухгалтер | 1 | 11 |
| Бош мутахассис | 4 | 11 |
| Етакчи мутахассис | 2 | 10 |