10.12.2001 йилдаги 472-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСиНИНГ «САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ ПАЙАРИҚ ТУМАНИ БИЛАН ЧЕЛАК ТУМАНИНИ, ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ БИЛАН ГЎЗАЛКЕНТ ТУМАНИНИ БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани билан Челак туманини, Пастдарғом тумани билан Гўзалкент туманини бирлаштириш тўғрисида» 2001 йил 7 декабрдаги 324-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Челак, Пастдарғом ва Гўзалкент туманларини бирлаштириш билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни ҳал этиш бўйича 1-иловага* мувофиқ Республика комиссияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пайариқ ва Пастдарғом туманлари ҳокимликлари аппарати ходимларининг чекланган сони тегишли равишда 16 кишидан иборат бўлган ташкилий тузилмаси 2, ва 3, -иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. Хокимлик аппарати ва бўлимларининг ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича I гуруҳга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти туманларини бирлаштириш билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техник тадбирларнинг бажарилишини икки ой муддатда таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Самарқанд вилояти Пайариқ ва Пастдарғом туманларининг давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари штатдаги ходимлари сони ва тузилмасини, уларни жойлаштириш жойларини ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг тегишли фондларини белгилашга доир ташкилий масалаларни бир ҳафта муддатда ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Пайариқ ва Пастдарғом туманларини 2002 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва уларнинг бюджети прогноз параметрларини, бирлаштиришни ҳисобга олган ҳолда белгилаш билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини бир ой муддатда таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ва бир маромда ишлашини, ижтимоий масалаларнинг ҳал этилишини, шу жумладан пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш билан таъминлаш органларига юқорида кўрсатилган туманлар давлат ва бошқарув органларини бирлаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда келгусида статистик базанинг қиёсланувчанлигини таъминлаш учун Пайариқ ва Пастдарғом туманларининг статистик кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва Пайариқ ва Пастдарғом туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни чуқурлаштиришга доир комплекс тадбирларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов ва Самарқанд вилояти ҳокими Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
472-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 декабрдаги 472-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пайариқ тумани ҳокимлиги аппарати раҳбар ходимларининг чекланган сони ва ЯТС бўйича улар меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
разрядлари

I гуруҳ‎

Лавозимлар номи‎

Сони‎

Разряд‎

Ҳоким‎ 1‎ 17‎
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари‎ 1‎ 16‎
Ҳоким ўринбосари‎ 4‎ 15‎
Гуруҳ раҳбари‎ 1‎ 14‎
Канцелеярия мудири‎ 1‎ 13‎
Ҳоким ёрдамчиси‎ 1‎ 12‎
Катта бухгалтер‎ 1‎ 11‎
Бош мутахассис‎ 4‎ 11‎
Етакчи мутахассис‎ 2‎ 10‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 декабрдаги 472-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пастдарғом тумани ҳокимлиги аппарати раҳбар ходимларининг чекланган сони ва ЯТС бўйича улар меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
разрядлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I гуруҳ‎

Лавозимлар номи‎

Сони‎

Разряд‎

Ҳоким‎ 1‎ 17‎
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари‎ 1‎ 16‎
Ҳоким ўринбосари‎ 4‎ 15‎
Гуруҳ раҳбари‎ 1‎ 14‎
Канцелеярия мудири‎ 1‎ 13‎
Ҳоким ёрдамчиси‎ 1‎ 12‎
Катта бухгалтер‎ 1‎ 11‎
Бош мутахассис‎ 4‎ 11‎
Етакчи мутахассис‎ 2‎ 10‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 11-модда)