09.11.2018 йилдаги ПҚ-4009-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.11.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва давлатнинг ролини камайтириш, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш, пахта хом ашёси етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, аграр секторда меҳнат унумдорлигини ва унга ҳақ тўлашни ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3739-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Silverleafe International LLC» компаниясининг (АҚШ) ва «ВМВ Тradе Group» МЧЖнинг (Ўзбекистон) Жиззах вилоятида замонавий агрокластерни ташкил этиш учун 344,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда « Silverleafe ВМВ Agro Тradе Group» қўшма корхонасини (кейинги ўринларда — қўшма корхона) ташкил этиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифи (кейинги ўринларда — лойиҳа) маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштириш ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва тижорат банкларининг кредитларини жалб қилиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқни таҳлил қилиш, биотехнология ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, ғўза, полиз ва сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги, ўсимликлар генетикаси билан шуғулланувчи марказ, шунингдек, генетик модификацияланган организмлар кириб келишидан генофондни ҳимоя қилиш учун марказ фаолиятини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиззах вилояти ҳокимлигининг лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичи доирасида қўшма корхонага ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини замонавий усуллар ва технологияларни қўллаган ҳолда намунали тарзда етиштириш учун Пахтакор туманидаги яхлит ер участкасидан иборат 2,0 минг гектар суғориладиган ер майдонини узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бериладиган ер участкасидаги ердан фойдаланувчиларнинг амалда харажатлари қўшма корхонанинг маблағлари ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Ишчи комиссиянинг (Н.С. Отажонов) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани сифатли ва самарали амалга оширишга, уни ижро этиш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга ва ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий ва бошқа чора-тадбирларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга мувофиқ қўшма корхонага ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларга бериладиган ер участкаларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бериладиган ер участкасидаги ердан фойдаланувчилар харажатларининг ўз вақтида ва тўлиқ қопланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани 2020 ― 2023 йилларда Жиззах вилоятининг бошқа туманларида амалга оширишни давом эттириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ижросининг боришини тизимли таҳлил қилиш, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, барча комплекс масалаларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан инвестор билан лойиҳани амалга ошириш учун битим тузишни таъминласин, унда инвесторнинг қуйидагиларни таъминлашга оид мажбуриятларини назарда тутсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорда назарда тутилганидан кам бўлмаган ҳажмда инвестицияларни ўз вақтида ва тўлиқ киритиш, шунингдек, лойиҳанинг мақсадли параметрларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштирилган қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг илмий асосланган ва инновацион технологияларига таянган энг илғор агротехнологияларини, шу жумладан, замонавий суғориш тизимларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар ва ҳайвонларни қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва касалликларидан ҳимоя қилишга доир зарур чора-тадбирлар кўриш, уларнинг пайдо бўлиши ва республика ҳудудида тарқалишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда ва уни кейинчалик қайта ишлашда ВСI («Янада экологик пахта учун») стандартларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори қўшилган қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш учун қувватлар яратиш ёхуд қўшма корхона ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ҳамда ҳамкор фермер хўжаликларига ажратилган ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига боғлиқ ҳажмда республикада уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун жаҳон брендларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотни валюта харажатларидан ортиқ ҳажмда экспорт қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этиш, шу жумладан ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қўшма корхонага ўтказиладиган ер участкаларига ишлов бериш учун жалб қилинган шахсларни ишга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 1-бандидан келиб чиқадиган бошқа шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхонага Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарори татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган, ушбу қарор асосида берилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилмаган, улардан нотўғри ёхуд тупроқлар унумдорлиги камайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишга, экологик ҳолат ёмонлашишига олиб келадиган тарзда фойдаланилган, шунингдек, ер участкаларидан фойдаланилмаган тақдирда ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни ижарага бериш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бекор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўшма корхона ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, қишлоқ хўжалиги ер-мулкларидан, шунингдек, қўшма корхона асбоблари ва ускуналари билан банд бўлган ерлардан олинадиган ягона ер солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш жараёнида ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техникаси, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари, учувчисиз учиш аппаратлари, ҳайвонлар, уруғликлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратларини белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича олиб киришда божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) норезидент ташкилотлар — доимий муассаса орқали ва Ўзбекистон Республикасидаги тўлаш манбасидан олинадиган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.А. Салиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир кун муддатда ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қўшма корхонага ер участкаси белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ер-мулклари олиб қўйилаётган ердан фойдаланувчиларга уларнинг хоҳиши бўйича бошқа ер участкаларини бериш имкониятини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда қўшма корхонанинг мурожаатига кўра фермер хўжаликлари рўйхатини белгиласин ва контрактация шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия билан келишган ҳолда қўшма корхонага ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ташкил этиш, шунингдек кейинчалик қайта ишлаш мақсадида қаттиқ ёғочли дарахтларни экиш учун қўшимча ер участкалари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қўшма корхонанинг буюртмаларига кўра қишлоқ хўжалиги бўйича юқори малакали хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхонанинг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш, амалиёт ўташ ва малака ошириш учун хорижга жўнаб кетадиган қўшма корхона мутахассисларига визалар олиш билан боғлиқ тадбирларни бажаришда кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшма корхонанинг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар учун давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, келган жойи бўйича уларнинг вақтинча рўйхатдан ўтказилиши, ҳисобга олиниши ва унинг узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарлари Б.М. Мавлонов, Г.К. Саидова ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4009-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 ноябрдаги ПҚ-4009-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ишчи комиссиянинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Отажонов Н.С.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси

Рустамбеков Н.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

Никонов И.Г.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

Раджабов Б.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

Абдуллаев А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Жўраев Н.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Шарипов Н.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Мирзаев М.М.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Каримов А.Р.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

Ходжаев С.С.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

Халилов У.Я.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Бекенов С.Х.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Файзибоев О.Э.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Салиев М.О.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

Пак Д.Г.

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Салиев Э.А.

Жиззах вилояти ҳокими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.