Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3116]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2025 йил 10 февралдаги 3-мҳ сонли ««Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3116-2, 14.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 январь,
8-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 8-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ‒3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлар (кейинги ўринларда юридик коллежлар деб юритилади) ўқувчилари (кейинги ўринларда ўқувчилар деб юритилади) томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ташкил этиш ва ўташ тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
қабул қилувчи ташкилот — ўқувчилар томонидан амалиёт ўталаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, молия-банк ва бошқа муассасалар ҳамда уларнинг юридик хизмати;
амалиёт — назарий таълим бериш жараёнида ўқувчилар томонидан олинган билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, олинадиган мутахассислик бўйича зарур лаёқатга, кўникмаларга ва амалий иш тажрибасига эга бўлиш учун ўтказиладиган ўқув жараёнининг таркибий бир қисми;
ўқув амалиёти — юридик коллежларнинг биринчи курс ўқувчилари томонидан келажакдаги касбий фаолият ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ва эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш, танланган мутахассислик бўйича амалий касб лаёқати ва кўникмаларини эгаллаш мақсадида ўталадиган амалиёт тури;
малакавий амалиёт — юридик коллежларни битирувчи курс ўқувчиларини ўқитишнинг якунловчи босқичи ҳисобланади ва уларнинг бошланғич касб тажрибасига ҳамда малакага эга бўлиши, ўқувчиларнинг мустақил равишдаги меҳнат фаолиятига касб бўйича тайёрлигини текшириш, махсус фанларни ўрганишда олинган билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, тизимлаштириш мақсадида ўтказиладиган амалиёт тури;
коллеждан амалиёт раҳбари — ўқув юкламасига амалиёт киритилган юридик коллеж педагог ходими;
қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари — ўқувчиларни амалий кўникмаларга ўргатиш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими;
амалиётни ўташ дастури — ўқув режаларини ҳисобга олган ҳолда юридик коллежлар томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган дастур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Амалиётни ўташ муддати ва жойи амалиётни ўташ дастури ва ўқув режалари билан назарий тайёргарлик ҳамда танланган мутахассисликни инобатга олган холда белгиланади.
3. Амалиёт узлуксиз ҳамда назарий билимлар билан навбатланиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин. Амалиётнинг барча турлари ўқув дастурида назарда тутилган муддатларда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўқув амалиёти ўқувчиларнинг умумкасбий ва махсус фанларни чуқур ўзлаштиришлари, танлаган мутахассисликлари бўйича дастлабки малака ва кўникмаларни эгаллашлари учун ўтказилади.
Ўқув амалиёти биринчи курс якунидан сўнг ўтказилади, алоҳида ҳолларда эса ўқув режада кўрсатилиб ўқиш билан бир вақтда узвий ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Малакавий амалиёт ўқувчининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларга мувофиқ, ўқувчи томонидан касбий фаолиятни эгаллашнинг узлуксиз ва изчил жараёнини таъминлашга қаратилган.
Малакавий амалиёт юридик коллежнинг иккинчи курс ўқувчилари учун 4-семестр давомида ўтказилади.
Амалиёт ўташ жойи ўқувчилар учун юридик коллеж томонидан тегишли ташкилотлар билан тузилган ҳамкорлик шартномаси ёки танланган мутахассислик бўйича ташкилотларнинг келишув хатларига мувофиқ келгусида ишга жойлаша оладиган корхона, муассаса ва ташкилотлардан бири танланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Амалиётни ўташдан озод қилишга йўл қўйилмайди.
7. Амалиёт ўташ якунлангач, ўқувчи томонидан амалиёт ўташ тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва топширилади.
Ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот ўқувчи томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилотдаги амалиёт раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбарлари амалиёт ўташ тўғрисидаги ҳисоботга ўқувчининг ижобий ва салбий фазилатларини, унинг ўзлаштирувчанлиги ва бошқа маълумотларни ёритувчи ёзувларни киритиш ҳуқуқига эга.
8. Ҳисоботнинг титул варағида ўқувчининг амалиёт ўташ жойи, муддати, унинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда амалиёт раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
9. Амалиёт ўташнинг нормал кунлик давомийлиги олти соатни ташкил этади.
2-боб. Амалиётни ўташнинг босқичлари
10. Амалиёт уч босқичга бўлинади:
тайёрлов;
асосий;
амалиёт бўйича имтиҳон.
11. Тайёрлов босқичида ўқув режага асосан амалиёт ўташнинг биринчи кунида юридик коллеж ва қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган амалиёт раҳбарлари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда ўқувчилар амалиётни ўташ дастури билан танишади, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, уларни бажариш бўйича қўлланмаларни олади, амалиёт ўташ ва амалиёт ўташ тўғрисида ҳисобот тузиш тартиби ҳақида хабардор қилинади.
Амалиётни ўташнинг бошида ўқувчилар қабул қилувчи ташкилотнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишади ҳамда юридик коллеж ва қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган амалиёт раҳбари билан биргаликда амалиётни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалини тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Амалиёт ўташнинг асосий босқичида ўқувчи бевосита қабул қилувчи ташкилотда амалиётни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалида кўрсатиб ўтилган ишни бажаради.
13. Амалиёт бўйича имтиҳон амалиётнинг якуний босқичи ҳисобланиб, унда ўқувчилар томонидан амалиётни ўташ жараёнида бажарилган ишларнинг натижалари таҳлил қилинади ва баҳоланади. Амалиёт бўйича имтиҳон юридик коллеж вакиллари орасидан тузилган комиссия томонидан юридик коллежда, қоида тариқасида, ёзма равишда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Амалиёт бўйича имтиҳон қуйидаги баҳолаш мезонларига асосан амалга оширилади:
амалиётда эгалланган назарий билимлари ва амалий кўникмалари даражаси;
ўқувчи томонидан амалиёт давомида тўпланган материалларнинг тузилиши, даражаси ва сифати ҳамда уни ўташ давомида ўрганилган масалаларнинг ёритиб берилиши.
3-боб. Амалиётни ўташда ўқувчига қўйиладиган талаблар
15. Ўқувчи:
амалиёт бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши ва юридик коллеждан амалиёт раҳбарида йўл-йўриқдан ўтиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалиётни ташкил этиш ва ўташни назорат қилиш бўйича тадбирларда иштирок этиши;
амалиётни ўташ дастурида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
юридик коллеждан амалиёт раҳбарининг талаби билан кўриб чиқиш учун амалиёт ўташ тўғрисидаги ҳисоботини тақдим қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кейинги ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар тўпламини юритиши;
ички меҳнат тартиб қоидалари ва қабул қилувчи ташкилот ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт.
16. Амалиёт тугаганидан кейин ўқувчи амалиёт бўйича имтиҳонни ўтказиш кунига қадар юридик коллеждаги амалиёт раҳбарига амалиёт ўтагани тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўқувчи амалиёт якунланганидан сўнг юридик коллежда амалиёт бўйича имтиҳон топширишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Амалиётни ташкиллаштиришнинг шартлари
18. Амалиётни ташкил этиш ўқувчилар амалиётни ўташ дастурлари билан белгиланади. Амалиётни барча босқичларда ташкил этиш ўқувчилар томонидан касбий фаолиятни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.
19. Педагог ходимнинг амалиётдаги ўқув юкламаси ўқув режада кўрсатилган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар)дан ва амалиётни ўташ туридан келиб чиқиб аниқланади.
20. Амалиётни ташкил этиш учун, қоида тариқасида, амалиёт бошланишидан бир ой олдин юридик коллеж директори томонидан буйруқ қабул қилинади. Буйруқда амалиётлар тури, муддати ва уни ўташ жойи, моддий таъминот, юридик коллеждан амалиёт раҳбарларини турар жой билан таъминлаш, масъул шахслар ва жўнатилаётган ўқувчилар, юридик коллеждан амалиёт раҳбарлари таркибининг рўйхати белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Юридик коллеж директори амалиётга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини ҳамда ўқувчиларни ўз вақтида амалиёт ўташ жойларига тақсимланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Амалиётни тайёрлаш, таъминлаш ва ўташни мувофиқлаштиришни юридик коллежнинг амалиётни ташкиллаштирувчи таркибий бўлинмаси амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Юридик коллеждаги амалиёт раҳбари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалиётга кетаётган ўқувчилар билан йўл-йўриқлар ўтказади;
ўқувчиларнинг амалиёт ўташ жойига етиб келишини назорат қилади;
қабул қилувчи ташкилот раҳбари ва қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан алоқалар ўрнатади;
ўқувчиларга амалиётни ўташ дастурини бажариш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
амалиётнинг бутун даври учун ўқувчиларга индивидуал режа тузади, қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан биргаликда ишнинг ҳажми ва таркибини белгилайди;
амалиётни ўташ жойларига ўқувчиларни тақсимлашда иштирок этади;
амалиёт муддатларига ва унинг таркибига риоя қилиниши, шунингдек амалиётни ўташ дастури бажарилишининг назоратини амалга оширади (ўқувчиларни амалиёт ўташ жойларига кўришга бориш йўли билан);
амалиёт бўйича имтиҳонда иштирок этади.
24. Ўқувчи томонидан амалиёт бошқа вилоятда ўталаётганда ҳамда юридик коллеждан амалиёт раҳбарини тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, амалиётни назорат қилиш учун тегишли вилоят адлия органи раҳбари билан келишиб, шаҳар ва туман адлия бўлимлари ходимлари амалиёт раҳбари этиб белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Қабул қилувчи ташкилот раҳбари:
юридик коллежлар билан амалиётни ўташ ҳақида шартномалар тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қабул қилувчи ташкилотда амалиётни ташкил этиш тўғрисида буйруқлар чиқаради;
малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан қабул қилувчи ташкилотда амалиёт ўташ учун масъул шахсларни тайинлайди, шунингдек уларнинг орасидан амалиёт ўташни ташкил этиш ва назорат қилиш учун ишчи гуруҳ тузади;
амалиётни ўташ дастурига мувофиқ амалиёт ўташ учун шароитлар яратади.
26. Қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари:
ўқувчиларга техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, шунингдек қабул қилувчи ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича тушунтириш ўтказади;
қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган объектлари бўйича ўқувчиларни тақсимлайди, унинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
ўқувчиларни амалиётни ўташ дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
ўқувчилар томонидан амалиётни ўташ дастурининг бажарилиши учун зарур шароитлар яратади;
ўқувчиларга ишлаб чиқариш масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
бажарилаётган иш устидан доимий назоратни амалга оширади;
ўқувчи иш кунининг белгиланган давомийлигига риоя этилишини ҳамда иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди;
амалиёт ўташ тўғрисида ҳисоботни тасдиқлайди;
юридик коллеждан амалиёт раҳбарини ўқувчи томонидан амалиёт ўташ дастури бажарилмаётганлиги ҳамда барча меҳнат интизоми бузилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилади;
юридик коллеждан амалиёт раҳбари билан алоқани ушлаб туради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбарига ўқувчига амалиёт ўташ дастури билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажариш топшириғини бериш тақиқланади.
27. Амалиёт юридик коллеж билан қабул қилувчи ташкилот ўртасидаги қабул қилувчи ташкилотнинг амалиёт ўташ учун жой ажратиш мажбуриятини назарда тутувчи шартномалар асосида амалга оширилади.
Юридик коллеж ва қабул қилувчи ташкилот амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартномада шартнома предметини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, амалиётни ташкил этиш тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини, шартномани бекор қилиш асосларини, шунингдек тарафларнинг жавобгарлигини келишиб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Амалиёт бошланиши вақтидан бошлаб ўқувчиларга қабул қилувчи ташкилотда белгиланган тартибда таништирилиши шарт бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва ички меҳнат тартиб қоидалари ҳамда қабул қилувчи ташкилотда амалда бўлган бошқа ҳужжатлар татбиқ қилинади.
29. Амалиёт бўйича баҳо таълим бўйича баҳоларга тенглаштирилади ва ўқувчилар умумий ўзлаштиришининг якунларини чиқаришда инобатга олинади.
30. Амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши ўқувчини академик қарздор сифатида тегишли ўқув курсида қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Узрли сабабларсиз амалиётга келмаслик ўқув интизомини бузиш сифатида ўқувчини белгиланган тартибда юридик коллеж ўқувчилари сафидан четлаштирилишига асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якуний қоидалар
31. Юридик коллеждан амалиёт раҳбарларининг юридик коллеж жойлашган жойдан амалиётни ўташ жойигача бориш билан боғлиқ бўлган хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан яшаш ва суткалик харажатлар, ўрнатилган тартибда юридик коллежнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
2019 йил 8 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/3116/2444-сон; 09.02.2021 й., 10/21/3116-1/0092-сон)