Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасининг ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида
Хитой Халқ Республикаси билан ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш ва туристлар оқимини жалб этиш мақсадида:
1. 2018 йилнинг 15 июлидан Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси штат жадвалига маслаҳатчи-вакил, ШҲТ Котибияти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили (1 нафар), молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича биринчи котиб (1 нафар), савдо-иқтисодий масалалар бўйича иккинчи котиб (1 нафар), учинчи котиб (1 нафар) ва атташе (1 нафар) қўшимча лавозимлари киритилсин.
2. Ҳарбий атташе лавозими мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси маслаҳатчисига тенглаштирилиши белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4120-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси сарф-харажатларини 2018 йилги бюджетда тасдиқланган хорижий муассасаларни молиялаштириш ҳажмлари доирасида штат жадвалидаги ўзгаришларни инобатга олиб, молиялаштиришни амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасига қўшимча учта енгил автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Элчихона тузилмасига киритилган ўзгаришларни инобатга олган холда, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасининг 2018 йилги харажатлар сметасини тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари штат жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 16 июлдаги ПҚ-1369-сонли қарорининг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташки ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 июль,
ПҚ-3844-сон