Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078-1]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 43-сон, 847-модда) 2-бандидаги «2019» рақами «2020» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 декабрь,
159-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3078-1/2392-сон)