30.11.2018 йилдаги 33-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 20.04.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси янги таҳрирда қабул қилиниши, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Апелляция, кассация тартибида иш юритиш, шунингдек ФПК 373-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахснинг шикояти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин. Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам, унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
5. ФПК 385, 405-моддаларига кўра, апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судига, кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судига берилади, аммо ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни қабул қилган судга топширилади.
Бевосита апелляция, кассация инстанцияси судига берилган шикоят (протест) ФПК 389, 409-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун суд ҳужжати қабул қилган судга юборилиши лозим.
7. ФПК 386, 406-моддаларида апелляция, кассация шикояти (протести)нинг мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли, биринчи инстанция суди шикоят (протест) берувчи шахс томонидан уларга риоя этилганлигини текшириши шарт.
Мазмуни ФПК 386, 406-моддалари талабларига жавоб бермайдиган шикоят (протест), шунингдек давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмаган шикоят камчиликларини бартараф қилиш учун муддат берилган ҳолда, судьянинг ажрими билан ҳаракатсиз қолдирилади. Кўрсатилган муддат шикоят (протест)нинг камчиликларини бартараф этишнинг реал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тайинланиши лозим.
9. ФПК 393, 413-моддалари талабларига кўра, апелляция, кассация шикояти берган шахс апелляция, кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор эса, протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақли.
Шикоятдан воз кечиш (протестни қайтариб олиш)ни қабул қилиш масаласи апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан шикоят (протест)ни кўриш учун тайинланган суд мажлисида ҳал қилинади ва бунда шахснинг шикоятдан воз кечиш (протестни қайтариб олиш) ваколати текширилиши зарур. ФПК 69-моддаси мазмунига кўра, ишончномада вакилга берилган биринчи инстанция суди суд ҳужжатига нисбатан шикоят келтириш ҳуқуқи, агар ишончномада бошқа ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса, шикоятдан воз кечиш ҳуқуқини бермайди.
10. ФПК 166-моддасига кўра, суд тарафларни яраштириш чораларини кўради, уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Апелляция, кассация шикояти (протести) берилгандан кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида тегишли инстанция судига тақдим этилиши керак. Бунда тарафларнинг тасдиқлаш учун тақдим этилаётган келишув битими ФПК 166, 167-моддалари талабларига жавоб бериши лозим.
12. Тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили низоли ёхуд суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил қилиниши, бошқа шахс фойдасига талабдан воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши ва ҳ.к.) апелляция, кассация инстанцияси суди процессуал ҳуқуқий ворислик ФПК 47-моддасига кўра, суд процессининг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, бундай шахслар уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштирилишига йўл қўяди ҳамда уларга ишга доир барча материаллар билан танишишга имкон беради. Ҳуқуқий вориснинг процессга киришганлиги ҳақида апелляция, кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради.
13. Судларнинг эътибори ишларни апелляция, кассация шикояти (протести) бўйича кўришда ФПК 395, 415-моддаларида белгиланган муддатларга, шунингдек апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтган ҳолда ҳам риоя қилиниши лозимлигига қаратилсин.
Шикоят (протест) бўйича тушган ишни апелляция, кассация тартибида кўриш муддатлари қонунда белгиланган муддат доирасида (ФПК 395, 415-моддалари) иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда узайтирилиши мумкин (масалан, бир иш юритувида бир нечта талабларнинг бирлаштирилиши, суд жараёни иштирокчиларининг кўплиги, қўшимча ҳажмдаги далилларни талаб қилиб олиниши ва уларни текшириш, ишга мутахассисларни жалб қилиш, суд топшириқларини юбориш зарурати ва ҳ.к.).
Апелляция, кассация инстанцияси суди ФПК 396, 416-моддаларига мувофиқ биринчи инстанция суди суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текширади.
15. ФПК 377-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар аниқланганда, апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтади ва бу ҳақда асослантирилган ажрим чиқаради.
Апелляция, кассация инстанцияси судида ишнинг кўрилиши коллегиал тарзда, уч нафар судьядан иборат таркибда ФПК 397, 417-моддаларида назарда тутилган истисноларни инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида амалга оширилади.
Апелляция, кассация инстанцияси суди ажримининг хулоса қисмида ФПК 399, 419-моддаларида белгиланган ваколатлар доирасида ишни шикоят (протест) бўйича кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар, зарур ҳолларда эса, суд харажатлари тақсимланиши кўрсатилиши керак.
21. ФПК 375-моддасига мувофиқ суд ҳужжатини апелляция, кассация тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади:
23. ФПК 399, 419-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси суди қуйидагиларга ҳақли:
25. Шуни назарда тутиш лозимки, апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарори бекор қилинганда, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилишига йўл қўйилмайди (ФПК 399, 419-моддалари). Бундай ҳолда апелляция, кассация инстанцияси суди мавжуд, шунингдек қўшимча тақдим этилган материаллар (далиллар) асосида иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаб, ўзи ҳал қилув қарори, қарорни ўзгартиришга ёки ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиб, янги ҳал қилув қарори, қарор чиқаришга ҳақли.
27. Апелляция ёхуд кассация инстанцияси суди ФПК 122 ва 124-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга, аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тугатишга агар апелляция ёхуд кассация инстанцияси судида шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлувчи ҳолатлар аниқланган бўлса, ҳақлидир.
30. ФПК 400, 420-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси судига, шикоят қилиниши (протест келтирилиши) қонунда назарда тутилган, шунингдек ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят қилинади.
31. Биринчи инстанция суди ажрими устидан шикоят (протест) бериш учун ФПК 400-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд ажрими тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга топширилган ёки юборилган кундан эътиборан, кассация тартибида ажрим устидан шикоят (протест) бериш учун ФПК 420-моддасининг биринчи қисмида белгиланган олти ойлик муддат эса, биринчи инстанция суди ажрими қонуний кучга кирган кундан эътиборан ҳисобланади.
32. ФПК 402, 421-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси суди хусусий шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:
35. ФПК 276-моддаси талабларига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси судининг ҳар бир суд мажлисида, шунингдек суд мажлисидан ташқарида амалга оширилган процессуал ҳаракат ҳақида баённома тузилади.
38. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Фуқаролик ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида»ги 4-сонли қарорининг апелляция, кассация инстанцияси судида ишларни кўриш амалиётига тааллуқли тушунтиришлари қисми, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги «Фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти ҳақида»ги 5-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.