Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 24 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2074-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 15 декабрдаги 2009-37-сон «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2074, 2010 йил 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 декабрь,
2018-81-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 10/18/2704-1/2366-сон)