17.05.1996 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.05.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банк-молия академиясининг тузилмаси ва устави 1,, ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академиянинг банк иши ва молия факультетларига фақат олий маълумотли шахслар қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчилар бир йиллик курсда ўқийдилар, уни муваффақиятли тугатганлар республика ва хорижий мамлакатларнинг етакчи банк ва молия муассасаларига тажриба орттиришга юбориладилар, уларга магистр унвонини бериш учун танланган мутахассислиги бўйича диплом ишини ҳимоя қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва молия раҳбар кадрлари малакасини ошириш факультетига пул-молия тизимининг амалиётчи раҳбар ходимлари қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш факультети тингловчиларининг ўқиш даври олти ойгачани ташкил қилади, бунга банк ва молия иши асосий курсларини ўтиш, шунингдек етакчи молия ва банк муассасаларида тажриба орттириш ва амалий машғулотлар ҳам киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш факультетида олти ойлик ўқишни муваффақиятли тугатишган тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академия раҳбарияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996-1997 ўқув йили учун 80 нафар, шу жумладан банк иши факультетига — 40, молия факультетига — 20, банк ва молия раҳбар кадрлари малакасини ошириш факультетига — 20 нафар тингловчи қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилларни ўқув дастурига мувофиқ ва факультатив асосда, ўқув курси тугалланган тингловчиларнинг чет тиллардан бирини амалий эгаллашини таъминлайдиган даражада пухта ўрганишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон банклар уюшмасининг Банк-молия академияси ҳузурида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида пул-молия тизимини ва банк ишини ривожлантириш стратегиясини;

Ўзбекистон Республикасининг ягона ва минтақавий молия бозорларини комплекс ва уйғун ҳолда ривожлантириш ҳамда уларни халқаро молия бозорлари тизимига босқичма-босқич интеграциялаш дастурларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларни бошқаришнинг ҳуқуқий ва норматив базасини ҳамда молия механизмини такомиллаштиришга доир тавсияномаларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни йўлга қўйиш мақсадида Банк-молия тизимини ривожлантириш тадқиқотлари марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академия раҳбарияти ректор ва уч нафар проректордан иборат таркибда белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академиянинг профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқотчи ходимларига республиканинг олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ходимларига — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларга аъло ва яхши ўқиганлик учун — Ўзбекистон банклари уюшмаси ажратадиган мақсадли маблағлар ҳисобидан асосий стипендиянинг 50 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Академияда профессор-ўқитувчиларни, илмий-тадқиқотчи ва маъмурият ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини ташкил этиш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия ректорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академиянинг штат жадвалини тасдиқлаш, шунингдек зарурат бўлганда тузилмага ходимларининг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий-тадқиқотчи ва маъмурият ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устама белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академияда ўқув жараёнини, илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий мутахассислар учун эркин алмаштириладиган валютада контрактлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда, консультантлар, экспертлар ва мутахассисларни, шу жумладан жаҳондаги етакчи халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари мутахассисларини жалб этишнинг турли иқтисодий шаклларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки, академия тингловчилари учун ўқув муддати мобайнида асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа шаҳарлик тингловчиларга, шунингдек асосий иш жойидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўқиш даврида суткалик харажатлар ҳамда ўқиш жойига бориб-келиш йўл ҳақи тўланади. Бошқа шаҳарлик тингловчилар ўқиш даврида ётоқхона билан таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия вазирлиги ва Ўзбекистон банклар уюшмаси тенг улушларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йилда аудиторияларни халқаро стандартларга мувофиқ техника билан жиҳозлаш, асбоб-ускуналар, идора мебеллари, шахсий компьютер техникаси, халқаро ахборот тармоқларига интеграциялаш учун телекоммуникация алоқасининг замонавий воситаларини сотиб олиш учун академия буюртманомаларига биноан маблағлар ажратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академияни маблағ билан таъминлашга, шу жумладан ушбу қарор шартларига мувофиқ иш ҳақига, ўқув-услубий қўлланмалар ва илмий ишларни нашр этишга, академиянинг бинолари ва иншоотларини қайта қуриш, асосли тузатиш ва жиҳозлашга тақдим қилинадиган ҳисоб-китобларга биноан ҳар йили зарур маблағлар ажратсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мутахассисларни ишга таклиф этиш, ўқитувчиларнинг, энг яхши тингловчиларнинг хорижий банкларда ва молия ташкилотларида тажриба орттириш, академия профессор-ўқитувчиларининг ва илмий-тадқиқотчи ходимларнинг халқаро конференцияларда қатнашишлари, шунингдек даврий нашрларга обуна бўлиш, хорижий мамлакатларда нашр этиладиган дарсликларни ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиш учун 1996 йилдан бошлаб ҳар йили, академия буюртманомаларига биноан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банк-молия академияси Тошкент шаҳар, Якуб Колас кўчасидаги 16-уйга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон банклар уюшмаси «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси билан биргаликда хорижий фирмаларни жалб этган ҳолда, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёни хусусиятларини назарда тутиб, академия биносини мослаштириш, қайта қуриш ва асосли тузатишни 1996 йил 1 октябргача амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академияни кутубхонани тўлдириш учун махфий бўлмаган матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини (2 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академия буюртмалари бўйича ўқув-услубий ва илмий асарларни тезкорлик билан нашр этишни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги академияни замонавий алоқанинг зарур воситалари, шу жумладан алоқанинг ҳукумат, халқаро ва бошқа турлари билан белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Академияга ўқитиш ва тадқиқот ишлари учун таклиф этиладиган хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича сўмларда тўлашига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
17 майдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг

ТУЗИЛМАСИ

Ректор

Илмий кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув ишлари бўйича проректор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк иши факультети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия факультети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ва молия раҳбар ходимлари малакасини ошириш факультети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиёт ва тажриба орттириш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-услубий ишлар бўйича проректор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк-молия тизими ривожланишини тадқиқ қилиш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-ахборот компьютер маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кутубхона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий-иқтисодий масалалар бўйича проректор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро алоқалар бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режалаштириш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳмонхона комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босмахона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гараж
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
17 майдаги 180-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1996 йил 17 майдаги 180-сон қарорига
1б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси факультетлари, кафедралари ва ўқитиладиган фанлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Банк иши факультети.‎
2. Молия факультети.‎
3. Банк ва молия раҳбар ходимлари малакасини ошириш факультети.‎

Кафедралар‎

Фанлар‎

1. Иқтисодиёт, молия ва банк иши назарияси кафедраси‎ 1. Умумиқтисодиёт назарияси
‎2. Умумий молия назарияси
‎3. Банк иши назарияси
‎4. Солиқлар ва солиққа тортиш ‎
2. Иқтисодий тарих ва ҳуқуқ кафедраси‎ 5. Халқаро молия тарихи
‎6. Молия этикаси
‎7. Халқаро молия ҳуқуқи асослари
‎8. Ўзбекистон Республикаси банк ва солиқ қонунчилиги ‎
3. Тиллар кафедраси‎ 9. Чет тиллар ‎
4. Ахборот ва статистика кафедраси‎ 10. Иқтисодий ахборот
‎11. Иқтисодий моделлаштириш
‎12. Замонавий банк технологиялари
‎13. Молиявий статистика
‎14. Миллий счётлар тизими ‎
5. Бошқариш кафедраси‎ 15. Давлат банк тизимини бошқариш
‎16. Давлат молиясини бошқариш
‎17. Банк менежменти
‎18. Банк маркетинги
‎19. Активлар ва пассивларни бошқариш
‎20. Иш ҳужжатларини юритиш ‎
6. Кредит иши кафедраси‎ 21. Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва комплекс экспертиза қилиш
‎22. Кредит таваккалчиликларини таҳлил қилиш ва бошқариш
‎23. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва уларнинг мониторинги
‎24. Савдони ва айланма капитални молиялаштириш ‎
7. Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил қилиш ва аудит кафедраси‎ 25. Бухгалтерия ҳисоби асослари
‎26. Банкларда бухгалтерия ҳисоби
‎27. Банк назорати ва аудит
‎28. Молиявий таҳлил ‎
8. Пул муомаласи кафедраси‎ 29. Монетар сиёсат ва пул муомаласи
‎30. Қимматли қоғозлар бозори ‎
9. Молиявий хизматлар кафедраси‎ 31. Тижорат суғуртаси назарияси ва амалиёти
‎32. Суғурта таваккалчиликлари таҳлили
‎33. Лизинг операциялари ‎
10. Халқаро молия ташкилотлари кафедраси‎ 34. Халқаро молия ташкилотлари тизими
‎35. Халқаро молия бозорларида операциялар ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
17 майдаги 180-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда «Академия» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон Фармони билан ташкил этилган ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ амалга оширувчи олий таълим муассасаси мақомига эга бўлган иккинчи босқич (магистратура) республика олий таълим муассасаси ва илмий-тадқиқот маркази ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академия Ўзбекистон Республикасининг банк-молия соҳасида ҳамда банк ва молия ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бошқаруви тизимида етакчи ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий марказ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги йўналишлар бўйича юқори малакали банк иши мутахассислари тайёрлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монетар сиёсат ва пул муомаласи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия менежменти, активлар ва пассивларни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини ҳар томонлама экспертиза қилиш ва маблағ билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия бозорларидаги операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк аудити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро банк ишидаги энг янги ютуқларга мунтазам равишда ўқитиш йўли билан банк раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мамлакатда молия-пул тизимини ва банк ишини босқичма-босқич ривожлантириш стратегияси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академия юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномалар асосида банк ва молия соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шунингдек шартномалар ва давлат буюртмаси асосида илмий тадқиқотларни ва ахборот-таҳлилий ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академия юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоб счётларига, ўз номи давлат тилида ёзилган гербли муҳрга, думалоқ муҳрлар ва штампларга ҳамда унинг фаолияти учун зарур бўлган бошқа белгилар ва реквизитларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академия ўқув ва таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётини ривожлантиришнинг замонавий талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлар, шунингдек молия ва банк иши соҳасидаги халқаро таълим стандартлари талаблари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитиш дастурлар бўйича олиб борилади, уларнинг хусусияти ўқитишнинг мақсадлари ва ихтисослашувига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитиш муддатлари ва ҳажми турлича бўлган аниқ йўналишлар бўйича махсус ва факультатив курслар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув, таълим ва касбга ўқитиш дастурлари буюртмачининг эҳтиёжларини, шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича тайёрлаш даражасига давлат талабларини ҳисобга олган ҳолда Академия томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилади, тасдиқланади ва амалга оширилади. Дастурларнинг бўлиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мутахассислар тайёрлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кундузги ўқиш шаклида олиб борилади. Талабалар қабул қилиш тартиби, ўқитиш муддатлари ва шакллари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг низомларига мувофиқ белгиланади; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Академия томонидан ўқитиш мақсадларига боғлиқ равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банк-молия соҳаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш манфаатдор банклар ва молия муассасалари ҳамда алоҳида шахслар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тайёрлаш ва малака оширишга жалб қилинадиган банкларнинг раҳбар ходимлари учун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа шаҳарлик тингловчиларга шунингдек ўқиш даврида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий иш жойи бўйича суткалик харажатлар тўланади ҳамда йўлловчи банк ёки молия органи ҳисобидан ўқиш жойига бориш-келиш йўл ҳақи тўланади. Бошқа шаҳарлик талабалар ва тингловчилар ўқиш даврида ётоқхона билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқитувчиликка республика илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, вазирликлари ва идораларининг, банкларнинг етакчи мутахассислари, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари ўриндошлик тарзида ишлаш ва соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари Академияда ишлаш учун контракт асосида жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Академия талабалар ва тингловчиларни ўқитиш воситалари (ўқув адабиёти ва бошқа адабиётлар, аудиовизуал ва техник воситалар) билан таъминлайди. Ўзбекистонлик ва бошқа давлатларнинг талабалари ва тингловчилари контракт асосида ўқийдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Академия талабалар ва тингловчилар билимларини текширишни, ўқиш натижаларини комплекс баҳолашни энг аввало тест синовлари асосида, шунингдек диплом ишлари, рефератлар ҳимоя қилиш, махсус ташкил этиладиган комиссиялар томонидан суҳбатлар ўтказиш асосида амалга оширади. Академияда таълим дастурларини ўзлаштириш мажбурий давлат якуний аттестацияси ўтказиш ва диплом лойиҳаларини тайёрлаш билан ниҳоясига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқув курсини тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги ҳужжатлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аспирантурага, докторантурага қабул қилиш ва тадқиқотчиларни бириктириб қўйиш қоидалари Академия Илмий кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Академия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида пул-молия тизимини ва банк ишини ривожлантириш стратегиясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ягона ва минтақавий бозорларини комплекс ва уйғун ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро молиявий бозорлар тизимига босқичма-босқич интеграциялашуви дастурларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларни ва молиявий механизмни бошқаришнинг ҳуқуқий ва норматив базасини такомиллаштиришга оид тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш ишларини мақсадли ва мунтазам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кўрсатиб ўтилган мақсадларни амалга ошириш учун Академия тузилмасида Банк-молия тизимини ривожлантириш тадқиқотлари маркази ташкил этилади. Марказ банк-молия тизимининг турли жиҳатларини ривожлантириш муаммолари ва истиқболларини ўрганиш учун шартномалар ёки давлат буюртмаси асосида вақтинчалик илмий жамоалар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказ қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олимлари ва амалиётчи ходимларини шартнома асосида жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тадқиқ этиладиган муаммолар тузилмаси, мавзуси ва олиб борилаётган фаолият тўғрисидаги ҳисоботлар Академия Илмий кенгаши томонидан эшитилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. АКАДЕМИЯНИНГ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИ ВА БОШҚА ХОДИМЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Академияда профессор-ўқитувчилар ва илмий таркиб, муҳандис-техник, маъмурий, ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва бошқа ходимлар лавозимлари назарда тутилади. Барча лавозимлар меҳнат шартномаси (контракт) бўйича эгалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Академиянинг профессор-ўқитувчилар ва илмий таркиби қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнининг юқори самарали бўлишини таъминлаш, талабалар ва тингловчиларда ташаббускорликни ва ижодий қобилиятни, илмий изланишга интилишни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим мазмунининг юқори савияда бўлишини таъминлайдиган илмий тадқиқотларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички тартиб қоидаларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Академияда сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ва диний ҳаракатлар ташкил этилишига ва уларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўқув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ички тартиб қоидалари ҳамда лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. АКАДЕМИЯНИ БОШҚАРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Академия фаолиятига раҳбарликни ректор, у бўлмаган ҳолларда — ўқув ишлари бўйича проректор амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Академия ректори Ўзбекистон банклар уюшмаси Кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия проректорлари Академия ректорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон банклар уюшмаси Кенгаши томонидан тайинланадилар ва озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Академия фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун ректор бошчилик қиладиган ва тасдиқлайдиган Академия Илмий кенгаши ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия Илмий кенгаши таркибига Академиянинг проректорлари, илмий котиби, кафедра мудирлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий бўлинмалари раҳбарлари, Академиянинг етакчи олимлари ва ходимлари, шунингдек бошқа ўқув ва илмий муассасаларнинг етакчи олимлари, республиканинг етакчи молия ва банк муассасалари вакиллари кирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия Илмий кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий ишлар, кадрлар тайёрлаш, халқаро алоқаларни амалга ошириш масалаларини, шунингдек Академияга қарашли филиаллар, институтлар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув дастурларини, ўқув режаларини ва манфаатдор ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган алоҳида курслар дастурларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк-молия тизимини ривожлантириш тадқиқотлари марказининг тузилмасини, тадқиқ этилаётган муаммолар мавзуларини ҳамда олиб борилаётган фаолият тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия, унинг бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчилар таркибидаги Академия ходимларига доцент ва профессор илмий унвонлари бериш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг фахрий доктори даражасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш қарори Академия ректори томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Академия ректори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви барча органларида, муассасалар ва ташкилотларда Академия номидан вакиллик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия Илмий кенгаши тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини, Академия бўлинмалари, унинг филиаллари, унга қарашли муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги уставлар ва низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-илмий, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий бўлинмалар раҳбарларини, факультетларнинг деканларини ва кафедра мудирларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг кафедралари, ўқув-илмий, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчилар, аспирантлар, докторантларни қабул қилиш қоидаларини ва тадқиқотчилар билан ишлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг мулки ва маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ходимлар ва Академияда ўқиётганлар бажаришлари мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар ва фармойишлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия ва унинг бўлинмалари ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, Академияда ёлланиб ишлаш бўйича контрактлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинмалар учун лавозимлар рўйхатини белгилайди, лавозим маошлари схемаларини, ойлик тариф ставкалари ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини мавжуд маблағлар доирасида тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув иш нормаларини, ўқитиш ва Академия кўрсатадиган бошқа хизмат турлари учун ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни мукофотлаш шаклларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Академия ректори ўзининг айрим ваколатларини Академиянинг проректорига ва бошқа мансабдор шахсларига бериш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. АКАДЕМИЯНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон банклар уюшмаси ажратган маблағлар, бюджетдан ажратилган маблағлар, турли давлат ва хусусий банклар, корхоналар, шу жумладан хорижий корхоналар билан тузилган шартномалар, шунингдек грантлар, техник ёрдам ва халқаро молия институтлари за хорижий банкларнинг ҳомийлик бадаллари Академия молия-хўжалик фаолиятининг асоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Академияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, йилига 4 марта чиқадиган банк-молия журналини нашр этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга ажратилган маблағлар ёки ўз даромади ҳисобига давлат ёки тижорат корхоналаридан зарур асбоб-ускуналарни ва бошқа моддий ресурсларни сотиб олиш, ижарага олиш, уларга буюртма бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга тегишли бўлган мулкка, хўжалик ва бошқа хил фаолиятдан олинган маҳсулотга, даромадларга, шунингдек амалдаги қонунчилик йўл қўядиган бошқа асослар бўйича сотиб олинган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга ва кўрсатиладиган хизматларга тарифлар, нархлар ва баҳоларни мустақил равишда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техник базани ривожлантириш, Академия ходимларига ва таклиф этилган мутахассисларга меҳнат ҳақи тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, уй-жой-турмуш шароитларини яхшилаш, шунингдек мазкур Уставда назарда тутилган ижтимоий ва бошқа вазифаларни ҳал қилиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар билан бир қаторда ишлаб топилган ва бошқа шахслар ҳамда ташкилотлардан олинган маблағларни ўз ихтиёрига кўра сарфлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва мазкур Уставга зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Академия банк кредитидан фойдаланади ва кредит шартномаларининг бажарилиши ва ҳисоб-китоб интизомига риоя қилиниши учун жавоб беради. Пул маблағларини сақлаш ва ҳисоб-китоб, кредит ҳамда касса операцияларининг барча турларини амалга ошириш учун банк муассасаларида ўзининг счётлари (шу жумладан, валюта счётлари)га эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Академияда ўз маблағлари ва ўзига қарашли муассасаларнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, шунингдек жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобига Академияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Академия талабалар (тингловчилар)ни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий ташкилотлар билан контрактлар тузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия талабалар (тингловчилар) учун ўқув жараёнининг зарур қисмини ва ходимларнинг тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, банкларда, халқаро молия ташкилотларида ва шу кабиларда мустақил равишда ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Академияда хорижий давлатлар фуқаролари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, Академия профессор-ўқитувчилар таркиби ва талаба (тингловчи)ларининг чет эллардаги педагогик, илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба орттириши тегишли битимлар ва контрактлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. АКАДЕМИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Академияни тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.