Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, истеъмолчиларнинг янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган электр қурилмалари лойиҳаларини келишиш ва ишга туширишга рухсатнома бериш тартибини такомиллаштириш ва аниқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой маддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Д.И. Исақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 декабрь,
1030-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1030-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-илова 75-позициясининг «Рухсат бериш (тартиб-таомиллар) характеридаги ҳужжатнинг номи» устунидаги «10» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2018 й., 09/18/1030/2348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)