14.12.2018 йилдаги 1012-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-хукукий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1012-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарорига
1-ИЛОВА

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмни оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом телерадиоэшиттириш, шунингдек телевизион фильмларни ишлаб чиқариш ва телевидениеда намойиш этиш соҳасидаги муносабатларга нисбатан тадбиқ қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома олиш учун мурожаат қилган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик рухсатнома — (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан ариза берувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий ёки хорижий фильмни оммавий намойишини амалга ошириш учун бериладиган бир марталик ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильм — оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп ва анимацион фильмлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмнинг оммавий намойиши — фильмни жамоа учун очиқ жойда ёки айни бир оила аъзолари бўлмаган шахсларнинг кенг доираси ҳозир бўлган жойда (кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда ва жойларда) техник воситалар ёрдамида экранда кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фильмни оммавий намойиш қилиш ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома асосида амалга оширилади, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан оммавий намойиш қилиниши кўрсатиб ўтилган фильмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фестиваллар, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун нотижорат мақсадларда хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчилар рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ваколатли орган томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар рухсатнома бериш талаблари ва шартларига тегишлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда тадбиркорлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмда зўравонликни, порнографияни тарғиб қилинмаслиги, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни хамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмда инсонларнинг онгига ва (ёки) уларнинг руҳий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошқа шу каби техник усулларнинг бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчилар рухсатнома олингунига қадар, фильмнинг оммавий намойиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа усулларда эълон қилишга ҳамда чипталар сотувини олдиндан амалга оширишга ҳақли эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фильмга нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгалари томонидан тақдим этилган аризалар бўйича улар ва фильм муаллифлари (саҳналаштирувчи режиссёр, сценарий муаллифи, мусиқа асари муаллифи, саҳналаштирувчи оператор ва саҳналаштирувчи рассом) ўртасида тузилган шартномалар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ фильмдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан тақдим этилган аризалар бўйича фильмдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фильмнинг қисқача аннотацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фильм муаллифлари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фильмда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, унинг муайян ёш тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисидаги тегишли эксперт хулосасининг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) фильм ёзилган электрон ахборот ташувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда ариза берувчининг иштирокисиз мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита берилиши, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Рухсатнома олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади. Рўйхат ваколатли орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда, дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчи томонидан рухсатномани олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш ва техник баҳолаш учун ваколатли орган тизимидаги «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси ҳузурида Экспертлар кенгаши ташкил этилади. Экспертлар кенгашининг таркиби ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Экспертлар кенгашининг таркибига ваколатли органнинг мутахассислари, киношунослар, кинотанқидчилар, фильм ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг намойиши билан шуғулланувчилар, кинодистрибьютерлар, шунингдек, кинематография соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин. Зарурат бўлган ҳолларда, экспертлар кенгаши ишига фильмни техник баҳоловчи тегишли мутахассислар ва экспертлар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Экспертлар кенгаши тўғрисидаги низом ваколатли орган томонидан ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва унинг раҳбари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ариза берувчидан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчининг рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ва рухсатномани берганлик учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида йиғимлар ундирилади. Ушбу йиғим суммалари ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи рухсатнома бериш тўғрисида тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Экспертлар кенгашининг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича чиқарган тавсияси асосида ваколатли орган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Рухсатнома чекланмаган муддатга берилади ва ягона нусхада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рухсатнома бланкалари ваколатли органда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ариза берувчига рухсатномани бериши (юбориши) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси воситасида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агар ваколатли орган ариза берувчининг рухсатнома бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида ариза берувчига рухсатномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ариза берувчи ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддат ўтганидан кейин, рухсатнома олишни мўлжаллаган фильмни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, оммавий намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ваколатли орган ариза берувчининг хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга рухсатнома бериши шарт. Рухсатнома олингунига қадар, тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва ариза берувчи томонидан ваколатли органга йўлланган хабарнома рухсатномага тенглаштирилади ҳамда фильмни оммавий намойишини амалга ошириш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар кенгашининг тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш якунлари бўйича асослантирилган салбий тавсияси олинганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси воситасида юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма ёки электрон хабар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Ариза берувчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатномани беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими, электрон почта алоқаси орқали баён қилинмаган рад этиш сабабларини ваколатли орган томонидан келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш рад этилганганида аризачи томонидан қайта ишланиб, экспертлар кенгаши муҳокамасига такрорий уч мартагача тақдим этилиши мумкин. Агар, аризачи томонидан қайта ишланиб, экспертлар кенгаши томонидан уч марта ҳам салбий тавсия берилса, кенгаш томонидан қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Рухсатноманинг дубликатини бериш ва қайта расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризасига кўра унинг дубликати ваколатли орган томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ваколатли орган рухсатнома йўқолганлиги ҳақида ёки унинг яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан бирга рухсатномани олган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда дубликатини бериш (юбориш) шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Рухсатноманинг дубликатини берганлик учун ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санадаги ҳолатга кўра, тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Юридик шахс бўлган ариза берувчи ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Жисмоний шахс бўлган ариза берувчининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза топширилган санадаги ҳолатга кўра, тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва рухсатномани бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ваколатли орган томонидан рухсатномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол бузилишининг қуйидаги ҳоллари рухсатноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга риоя қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома берилган фильмдаги саҳналар рухсатнома олинганидан кейин ўзгартирилган ёки ваколатли орган томонидан кўриб чиқилиб, оммавий намойишни амалга ошириш учун рухсатнома берилган фильм мазмунига мувофиқ бўлмаган фильмни оммавий намойишини амалга оширишга йўл қўйилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Рухсатномалар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ваколатли орган рухсатномалар реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлган ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс бўлган ариза берувчининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий намойишга рухсатнома берилган фильмнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома берилган сана ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатноманинг дубликатини беришнинг асоси ва дубликати берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатномани бекор қилиш асослари ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Рухсатномалар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар ваколатли органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Рухсат берувчи талаблар ва шартларга риоя қилиниши устидан назорат ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

‎‎«Ўзбеккино»
‎Миллий агентлиги
‎Бош директорига

АРИЗА‎

‎‎Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тўғрисида

‎‎___________________________________________________________________________га

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли / жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎_____________________________________________________________________________________________________________________________________номли фильмни оммавий
‎намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома беришингизни сўрайман.
Манзили: ‎
‎‎____________________________________________________________________________.

‎‎(юридик шахс ёки жисмоний шахснинг почта манзили, СТИР)

‎‎Телефон: ________________, факс: _________________, эл. манзил ____________________.
‎‎Тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати:
‎‎юридик шахс раҳбари /
‎жисмоний шахс Ф.И.О. ____________ _______________________________
(имзоси)
‎ м.ў ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил, 33-сон, 442-модда) 1-иловасининг «XVI. Маданият ва спорт соҳасида» бўлимига қуйидаги таҳрирдаги 1762-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

1762

Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома

Фильмнинг оммавий намойиши

«Ўзбеккино»
Миллий агентлиги

»

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил 4-сон, 8-модда) 1-иловасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«киновидео-томоша ташкилотлари — фильмларни оммавий намойиши учун кинотехнологик ускуналар билан жиҳозланган бино ёки унинг бир қисмига эга бўлган ташкилот»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни оммавий намойиш қилиш Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 20-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«киновидео-томоша ташкилотларидан муайян фильмни оммавий намойиш қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномани кўрсатишни талаб қилиш;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 йил, 12-сон, 130-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3 ва 4-иловалар тегишлича 2 ва 3-иловалар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1012/2321-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)