Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-хукукий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 декабрь,
1012-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил, 33-сон, 442-модда) 1-иловасининг «XVI. Маданият ва спорт соҳасида» бўлимига қуйидаги таҳрирдаги 1762-банд қўшилсин:
|
« |
1762 |
Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома |
Фильмнинг оммавий намойиши |
«Ўзбеккино» |
» |
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил 4-сон, 8-модда) 1-иловасида:
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«киновидео-томоша ташкилотлари — фильмларни оммавий намойиши учун кинотехнологик ускуналар билан жиҳозланган бино ёки унинг бир қисмига эга бўлган ташкилот»;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни оммавий намойиш қилиш Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади»;
в) 20-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«киновидео-томоша ташкилотларидан муайян фильмни оммавий намойиш қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномани кўрсатишни талаб қилиш;».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 йил, 12-сон, 130-модда):
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 3 ва 4-иловалар тегишлича 2 ва 3-иловалар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1012/2321-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)