Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш соҳасидаги ишларнинг таҳлили молиявий нобарқарор корхоналар сони ошиб бораётганини, кўрилаётган чоралар эса кутилган самарани бермаётганини кўрсатмоқда. Корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг ҳуқуқий асослари таҳлили қуйидаги бир қатор ечилмаган масалалар мавжудлигидан далолат беради:
биринчидан, тартибга солишда камчиликлар мавжуд. Молиявий соғломлаштириш бўйича тадбирларнинг маълумот йиғишдан мониторинг қилишгача бўлган босқичидаги барча масалаларни қамраб олувчи ягона ҳужжат шу пайтга қадар қабул қилинмаган, мавжуд ҳужжатлар эса жараённинг фақат муайян босқичларини тартибга солади;
иккинчидан, корхоналар томонидан қабул қилинаётган бизнес режаларнинг молиявий соғломлаштиришнинг белгиланган нормативлари билан зарурий боғлиқлиги мавжуд эмас. Корхоналарнинг бошқарув органлари ўз фаолиятида молиявий соғломлаштириш нормативларига мувофиқликни текшириб кўрмаяпти ва корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда уларни ҳисобга олишмаяпти;
учинчидан, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» тушунчаси тавсифи, унинг мазмунига оид талаблар, ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш тартиби мавжуд эмас. Молиявий соғломлаштириш йўл хариталари 2011 йилдан буён ишлаб чиқилаётган бўлишига қарамай, уларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш бўйича норматив база ҳозиргача яратилмаган;
тўртинчидан, «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар жалб қилинмаган. Норматив база йўқлиги сабабли тармоқ идоралари ва ҳокимликлар «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда номигагина иштирок этмоқда ва уларда белгиланган чора-тадбирларнинг ижрочиларидан бири бўлиб қолмоқда;
бешинчидан, молиявий соғломлаштириш бўйича амалдаги ҳуқуқий меъёрларнинг корпоратив бошқарув ва банкротлик жараёнлари доирасида кенг қўлланилиши таъминланмаяпти. Охирги йиллардаги банкротлик тартиботини қўллаш таҳлили динамикаси банкротлик тартиботини жорий қилиш кўлами камайганлигини кўрсатмоқда. Ҳолбуки, ушбу чора кредиторларнинг қарзларини қайтариш ва корхоналарни молиявий соғломлаштириш нуқтаи назаридан анча самарали ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг молиявий нобарқарорлиги сабабларини тезкор равишда аниқлаш ва барқарор ишлаши учун олдиндан тегишли чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламенти 2-иловага мувофиқ;
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар раҳбарлари, шунингдек, давлат номидан давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядори (улушдори, таъсисчиси) ҳуқуқини амалга оширувчи шахслар зиммасига корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва уларнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзлари акциядор (улушдор) бўлган хўжалик жамиятларида банкротлик аломатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу жамиятлар бошқарув органлари таклифи асосида белгиланган тартибда банкротлик тартиботини қўллаш бўйича иқтисодий судларга мазкур корхоналарнинг қарзларини сўндириш ва уларни молиявий соғломлаштириш назарда тутилган мурожаатлар киритилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 декабрь,
1013-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун (кейинги ўринларда таҳлил қилиш деб айтилади) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб айтилади) маълумотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низомга мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда корхоналар деб айтилади) таҳлил қилиш объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Таҳлил қилиш учун маълумотлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемада кўрсатилган давлат органлари маълумотлар базаси орқали электрон ҳамкорликда тақдим этилади.
Маълумотлар тақдим қилганлик учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Таҳлил қилиш учун маълумотларни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби
4. Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда, келгуси ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан таҳлил қилиш объектлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
янгидан ташкил этилган корхоналар рўйхати;
юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилган корхоналар рўйхати;
устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши тўлиқ бегоналаштирилган корхоналар рўйхати.
5. Давлат рақобат қўмитаси мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маълумотларни олгандан кейин уч иш куни мобайнида:
корхоналар рўйхатини янгилаш ва солиштиришни амалга оширади;
уни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги маълумотларни олиш учун юборади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан:
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
зарар кўриб ишлаётган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;
тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий шаклда фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортлари. Бунда корхоналарнинг паспортлари корхоналар томонидан расмийлаштирилади ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига йиллик ҳисобот топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Мазкур банднинг «а» кичик бандидаги иккинчи — бешинчи хатбошиларда кўрсатилган маълумотлар Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган муддатларда ва ҳажмларда тақдим этилади.
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан:
«Бухгалтерия баланси» 1-шакл бўйича молиявий ҳисобот;
«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-шакл бўйича молиявий ҳисобот;
тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдида кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумот.
Кўрсатилган маълумотлар ҳисоботларни тақдим этиш учун қонунчиликда белгиланган муддатдан кейин беш иш кунидан кечиктирмай Давлат рақобат қўмитасидан олинган таҳлил объектлари рўйхати бўйича тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат рақобат қўмитаси ходимлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар бўйича мазкур Низомда келтирилган маълумот ва ахборотлардан ташқари бошқа маълумот ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Маълумотлар тақдим этилишини техникавий таъминлаш
7. Мазкур Низомда кўрсатилган давлат органлари:
мазкур Низомга мувофиқ маълумотларни тақдим этиш учун барча зарур тадбирларни амалга оширишни, шу жумладан дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларини (шу жумладан, таркибий бўлинмаларида) узлуксиз ишлаши учун молиялаштиришни таъминлайди;
мазкур Низомга мувофиқ ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек, ўз вақтида тақдим қилиш учун дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларининг узлуксиз ишлаши учун ўз ходимларидан масъул шахслар тайинлайди;
ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ривожланишидан келиб чиқиб, ўзаро келишган ҳолда маълумотларни тақдим этиш учун мазкур Низомда келтирилган тартибга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Якунловчи қоидалар
8. Давлат рақобат қўмитаси корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли маълумотлар базасини шакллантириш учун олинган маълумотлардан фойдаланади;
таҳлил ишларини амалга ошириш учун таркибий бўлинмаларига шаклланган маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини беради;
таҳлил натижалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига маълумотларни юборади.
9. Давлат рақобат қўмитаси корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолатининг таҳлили натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ҳуқуқига эга. Корхоналарнинг бошланғич статистик ахборотлари ва молиявий маълумотлари ошкор этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Маълумотларнинг ўз вақтидалиги ва ишончлилигига уларни тақдим этган давлат органлари жавоб берадилар.
11. Маълумотлар Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилмаса ёки ўз вақтида тақдим этилмаса, ушбу маълумотларнинг тақдим этилиши учун масъул бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби бўйича
СХЕМА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
20___ йил фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий параметрларини акс эттирувчи давлат иштирокидаги корхоналар паспортларининг | ||||||||
| 1. Корхона номи _____________________________________ |
| 21. Сменалиликнинг ўртача коэффициенти _______________________________________ | ||||||
| 2. Идентификациялаштириш коди: КТЯДР ____________________ СТИР _____________________ ИФУТ ____________________ 3. Идоравий мансублиги: _____________________________________ |
| 22. Асосий ишлаб чиқаришдаги машина ва ускуналарнинг ёш таркиби (ускунанинг ишлаб чиқарилган йилидан келиб чиққан ҳолда): 3 йилгача - ____%, 4-5 йил - ____%, 6 — 10 йил - ____%, 10 йилдан зиёд - ____% | ||||||
4. Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (АЖ, МЧЖ, ДУК):____________________________ 5. Корхона раҳбари (Ф.И.Ш.): _______________________________________ |
| 23. Асосий ишлаб чиқаришдаги машина ва ускуналарнинг эскириш даражаси (ускунанинг ишлаб чиқарилган йилидан келиб чиққан ҳолда): ____% 24. Ишлаб чиқариш ҳажми (жами ва маҳсулот турлари бўйича) ________________________________________ | ||||||
| 6. Корхонанинг почта манзили: _____________________________________ 7. Телефон _____________________ 8. Электрон манзил: _________________ 9. Веб-сайт: _________________________ 10. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана: _____________________________________ 11. Хизмат кўрсатувчи банк: _____________________________________ 12. Устав фонди (устав капитали) миқдори: _____________________________ млн сўм. 13. Таъсисчилар ва уларнинг устав фондидаги (устав капитали) улуши: _____________________________________ 14. Ер майдони ____________ га 15. Ишлаб чиқариш майдони Маъмурий бино ___ кв. м; Ишлаб чиқариш майдони ___ кв. м. 16. Ҳисобот даври бошидаги ишлаб чиқариш қуввати (маҳсулот турлари бўйича) ________________ 17. Ошган қувват (турлари бўйича) _______________________________ 18. . Ҳисобот даври охиридаги ишлаб чиқариш қуввати (маҳсулот турлари бўйича) _____________________________________ 19. Технологик иш вақти (узлукли/узлуксиз) _______________ 20. Ўртача ишлаб чиқариш қуввати (маҳсулот турлари бўйича)__________________ |
| 25. Қувватлардан фойдаланиш даражаси (маҳсулот турлари бўйича) _____________________ % 26. Сотиш ҳажми ____________ млн сум. 27. Сотилган маҳсулот таннархи _______________________________________ 28. Молиявий натижа (фойда, зарар) _____________________ млн сум. 29. Сифат менежмент сертификати мавжудлиги (код, номер): ___________________________ 30. Экспорт ҳажми __________ минг АҚШ долл. 31. Ҳисобот даври охиридаги тайёр қолдиқ маҳсулот: ___________________ млн сўм. 32. Сарф қилинган энергоресурслар: таббий газ: ____ минг куб. м электрэнергияси: ____ минг кВт ч иссиқликэнергияси: ____ минг. Гкал дизель ёқилғиси: ____ тонн автобензин: ____ тонн Мазут ёқилғиси: ___ тонн кўмир: ____ тонн 33.Сўнгги энергоаудит ўтказилган йил: ________________ 34. Ўртача ишчилар сони: жами____ нафар. Маъмурий ходимлар ____ нафар. Ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар ___ нафар. 35. Ҳисобланган ўртача номинал иш ҳақи __________________ сўм. 36. Рентабеллик ___% | ||||||
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
|
млн. сўм | |||||||||||
|
Т/р |
Корхонанинг номи |
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз |
Изоҳ | ||||||||
|
жами |
шундан | ||||||||||
|
уч ойдан ортиқ |
ҳисобланган пеня |
бюджетга тўловлар бўйича |
давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар бўйича | ||||||||
|
жами |
шундан |
жами |
шундан | ||||||||
|
уч ойдан ортиқ |
ҳисобланган пеня |
уч ойдан ортиқ |
ҳисобланган пеня | ||||||||
|
1. |
2 |
3 (6+9) |
4 (7+10) |
5 (8+11) |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
|
|
|||||||||||
|
|
|||||||||||
|
|
|||||||||||
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш
РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш (кейинги ўринларда таҳлил деб аталади) тартибини белгилайди.
2. Таҳлил иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночорлик аломатларини аниқлаш ҳамда келгусида молиявий соғломлаштириш, давлат активларини сотиш ёки банкротлик таомилини қўллаш бўйича таклиф тайёрлаш мақсадида мазкур Регламентга иловада келтирилган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ маълумотларни шакллантириш якуни бўйича ҳар чоракда таҳлил ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Регламентга мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) таҳлил объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг қарорига кўра жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш учун мазкур Регламент қоидаларини татбиқ этишлари мумкин.
2-боб. Корхоналар молиявий-иқтисодий аҳволининг асосий кўрсаткичлари (мезонлари)
5. Таҳлил учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар (мезонлар) қўлланилади:
а) тўлов қобилияти ёки қоплаш коэффициенти — Тқк;
б) ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти — Ўак;
в) активларнинг ва харажатларнинг рентабеллилик коэффициенти — Арк, Хрк.
Шунингдек, қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар ҳам қўлланилиши мумкин:
ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти — Ўқк;
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти — Қфк;
асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти — Авэк.
6. Тўлаш муддати келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ муддат ўтган пулли мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзлари қонун ҳужжатлари ёки шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ва кредиторларнинг пулли мажбуриятлар бўйича талабларини амалга ошириш юзага келган вақтдан бошлаб корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти корхонанинг нафақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай шароитда сотиш шарти билан, балки бошқа моддий жорий (айланма) маблағлар элементлари шароитида баҳоланувчи қисқа муддатли мажбуриятларни тўлаш имкониятларига эгалигини кўрсатади. Коэффициентнинг камайиши корхона тўлов имкониятларининг пасайганлигини кўрсатади.
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
|
|
|
|
| |
|
Жорий мажбуриятлар |
П2 - Умм |
А2 — жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва бошқалар), баланс активининг II бўлим, 390-сатри;
П2 — мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 770-сатри;
Умм — узоқ муддатли мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 490 сатри.
Агар тўлов қобилияти коэффициенти ҳисобот даврининг якунига келиб 1,25 қийматидан паст бўлса, шу кўрсаткич бўйича корхона тўловга қодир эмас, деб ҳисобланади.
8. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти молиявий барқарорлик, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларига мос келиши учун зарур бўлган корхонанинг ўз айланма маблағлари мавжудлигидан далолат беради.
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
|
(П1 + Уқк2) - А1 |
, бунда: | |
|
А2 |
А1 — узоқ муддатли активлар (асосий маблағлар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва бошқалар) баланс активининг I бўлим, 130-сатри;
П1 — ўз маблағларининг манбалари (устав капитали, захира капитали, қўшимча капитал, тақсимланмаган фойда ва бошқалар) баланс пассивининг I бўлим, 480-сатри;
Уқк2 — узоқ муддатли активларни шакллантиришга йўналтирилган узоқ муддатли қарз ва кредитлар (бухгалтерия балансининг 570 ва 580-сатрлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади).
Ушбу каср сурати корхона ўз маблағлари суммасининг қанча қисми айланма маблағларга йўналтирилгани, махражи — барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати — 0,2.
Агар ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган саналади.
9. Харажатлар ва активларнинг рентабеллик коэффициенти корхонанинг молия-хўжалик фаолиятининг фойдалилик (зарарлилик) даражасини кўрсатади.
Харажатлар рентабеллиги коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
|
Стф |
, бунда: |
||
|
Х |
Стф — фойда солиғини тўлагунга қадар фойда, «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклнинг 240-сатр 5-устуни ёки фойда солиғини тўлагунга қадар зарар, «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклнинг 240-сатр 6-устуни « — » белгиси билан;
Х — жами харажатлар, «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклдан сатрлар (020 «6-устун» + 040 «6-устун» + 170 «6-устун» + 230 «6-устун») йиғиндиси;
Активлар рентабеллиги коэффициенти фақат йил якунларига кўра қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
|
Арк = |
Стф |
, бунда: |
||
|
Ўб |
Ўб — баланснинг жами активи ёки пассивининг ўртача қиймати бўлиб, ўртача арифметик ёки ўртача хронологик формула бўйича ҳисобланган.
Агар ҳисобот даври учун рентабеллик коэффициентлари:
нолдан паст (манфий кўрсаткич) чиқса, корхона зарар кўриб ишлаётган;
0,05 дан паст чиқса, корхона паст рентабелли (монопол корхоналардан ташқари) ҳисобланади.
10. Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти (жорий молиявий мустақилликда) қарз маблағларини ўз манбалари орқали қайтариш билан таъминланганлик даражасини белгилайди.
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
|
Ўқк = |
П1 |
|||
|
П2 - Умм |
Агар ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти ҳисобот даври якунида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бу ҳол корхонада молиявий таваккалчилик мавжудлигидан гувоҳлик беради.
Коэффициентнинг пасайиб бориши корхона молиявий таваккалчилигининг ошиб боришини кўрсатади.
11. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини билдирувчи кўрсаткичдир:
|
Qҳақ. |
, бунда: | |
|
Qлойиҳа - (Qижара + Qконсерв.) |
Qҳақ. — ишлаб чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат)нинг ҳисобот давридаги таққосланадиган қиймат кўринишидаги ҳақиқий ҳажми;
Qлойиҳа — белгиланган вақт давомида асосий технологик ускуналардан тўлиқ фойдаланиш ва белгиланган иш режимига риоя қилиш орқали эришиш мумкин бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш)нинг таққосланадиган қиймат кўринишидаги энг кўп ҳажми;
Qижара — ижарага берилган қувватларга тўғри келувчи маҳсулот (таққосланадиган) ҳажмлари;
Qконсерв. — консервация қилинган қувватларга тўғри келувчи маҳсулот (таққосланадиган) ҳажмлари.
Агар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ҳисобот даврида 0,5 дан ёки ўртача тармоқникидан паст бўлса, у ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.
12. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти асосий фонднинг давр учун эскириш улушини билдирувчи кўрсаткич бўлиб, асосий воситаларнинг бошланғич нархига нисбатан эскириш қиймати асосида аниқланади:
|
Э |
, бунда: | |
|
А |
Э — асосий воситаларнинг эскириши — баланс активининг 011-сатри,
А — асосий воситаларнинг дастлабки қиймати — баланс активининг 010-сатри.
Агар асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти кўрилаётган давр охирида 0,5 қийматидан ошса, корхонанинг асосий воситалари сезиларли даражада эскирган ҳисобланади.
13. Мазкур Регламент билан тасдиқланган иқтисодий ночорликни аниқловчи коэффициентларнинг меъёрий аҳамияти иқтисодиётнинг барча соҳалари учун ягона саналади, бироқ муайян соҳаларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда уларни ҳисоблаш усули ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Корхоналарни гуруҳларга ажратиш тартиби
14. Иқтисодий ҳолатига кўра корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
а) иқтисодий барқарор;
б) иқтисодий таваккалчилик;
в) иқтисодий ночор:
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган;
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган.
15. Иқтисодий барқарор гуруҳига иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлмаган корхоналар киради.
16. Иқтисодий таваккалчилик гуруҳига мансуб корхоналар қуйидаги белгилар мавжудлиги асосида аниқланади:
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси;
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабеллик белгиси;
мазкур Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган молиявий таваккалчилик белгиси;
мазкур Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган ишлаб чиқариш қувватларидан паст даражада фойдаланиш белгиси.
17. Иқтисодий ночор гуруҳига кирувчи корхоналар пулли мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган кредиторлик қарзларининг мавжудлигига қараб аниқланади.
Бунда:
а) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлмаган;
мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлмаган;
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли (зарар билан ишлаётганлик) белгиси мавжуд бўлмаган;
б) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:
энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз борабаридан кам бўлмаган муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлган;
мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлган;
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли белгиси мавжуд бўлган.
18. Корхоналарни гуруҳларга бўлиш натижасига кўра қуйидаги рўйхатлар шакллантирилади:
а) молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар;
б) давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналар;
в) белгиланган тартибда банкротлик тамойили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) бошқа чоралар қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар.
19. Молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш таклиф этилувчи корхоналарга иқтисодий таваккалчилик ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор гуруҳларига мансуб корхоналар киради.
20. Давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар киради, мазкур Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно.
21. Белгиланган тартибда банкротлик таомили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар қуйидаги белгилар мавжуд бўлганда киритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
сўнгги олти ой мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган корхона;
сўнгги икки йил мобайнида тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхона;
агар солиқ (божхона) органининг қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш тўғрисида чиқарилган қарори ёки кредиторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш учун тақдим қилинган (ижрога қаратилган) ижро ҳужжати ижро қилиниши хўжалик фаолияти юритилишини мураккаблашадиган ёхуд имконсиз ҳолга келадиган корхона.
22. Иккинчи ва ундан кейинги ҳар йил давомида корхонанинг соф активлари устав фонди (устав капитали)дан кам бўлган ҳолатда, корхоналар устав фонди (устав капитали) соф активлари қийматидан кўп бўлмаган миқдоргача камайтирилади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади.
23. Мазкур Регламентнинг 20 — 22-бандларида кўрсатилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилмайдиган, стратегик давлат мулки объектларининг ягона рўйхатига киритилган, қайта ташкил этилган, реконструкция қилинаётган ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган корхоналар кирмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Мазкур Регламентни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламентига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналарига (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) нисбатан қўлланади.
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи жамиятлар бошқарув органларининг қарорига кўра жамиятни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» — дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мазкур Низом қоидаларини қўллаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Йўл харитаси» — дастур замирида иқтисодий таваккалчилик ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор гуруҳларига мансуб корхоналарнинг қувватларидан тўлиқ фойдаланишга ва уларнинг барқарор молиявий-хўжалик фаолиятини таъминлашга қаратилган молиявий соғломлаштириш дастури тушунилади.
2-боб. «Йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш
4. «Йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низом иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш учун ҳар йили 15 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига тасдиқлашга киритади. Бунда, юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари икки кун муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, ҳудудлар (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар) бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳларни (кейинги ўринларда ишчи гуруҳлар деб аталади) шакллантиради ва тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳлар таркибига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли ахборот-таҳлил департаментларининг масъул ходими;
юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари (раҳбар ўринбосари). Юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича ишчи гуруҳ таркибига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари киритилади;
зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхонанинг раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари мудири ишчи гуруҳи раҳбари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ишчи гуруҳлар ташкил этилгандан сўнг ўн кун муддатда корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини чуқур таҳлил қилади, зарурат бўлганда, жойига чиқиб ўрганади ва корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволининг чуқур таҳлили якуни бўйича ҳар бир корхона учун юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) юбориш учун маълумотнома ва паспорт тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) икки ҳафта муддатда Давлат рақобат қўмитаси ва молиявий соғломлаштиришга ҳамда инқироз ҳолатидан чиқарилишига муҳтож бўлган корхоналар билан биргаликда «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонани иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночорлик гуруҳидан чиққунга қадар 1 йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб чиқилади.
10. «Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи ва унинг фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш;
ишлаб чиқариш қувватларини мукаммал капитал ва жорий таъмирлаш;
соҳага хос бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш ва мавжуд активлардан самарали фойдаланиш;
ички захираларни сафарбар қилиш;
корхоналарни молиявий жиҳатдан таркибий ўзгартириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг таннархини пасайтириш;
маркетинг ишларини олиб бориш ва маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
узлуксиз ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш.
«Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонани иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночорлик гуруҳидан чиқаришга қаратилган чораларни, шу жумладан банкротлик тартиботини қўллашни ўз ичига олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича), Давлат рақобат қўмитаси ва корхоналар ишлаб чиқилган «йўл хариталари» — дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳларга киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ишчи гуруҳлар:
беш кун муддатда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан «йўл хариталари» — дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этади;
икки кун муддатда «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини умумлаштиради ва уларни тасдиқлаш учун Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишишни ташкил этади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. «Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш қоидалари
13. «Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш Давлат рақобат қўмитаси, юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) томонидан «йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш орқали амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат рақобат қўмитаси «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш жараёнида:
юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) томонидан «йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши бўйича тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради;
ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилиши мониторинги натижалари бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилаётган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. «Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш учун қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
а) ҳар ойда, кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
«йўл харитаси» — дастурини амалга ошираётган корхона — тадбирларнинг бажарилиши, шунингдек, «йўл хариталари» — дастурларнинг алоҳида тадбирларини амалга ошириш жараёнида вужудга келаётган муаммолар тўғрисидаги маълумотларни юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича);
тижорат банклари «йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш мақсадида ажратилаган кредитлар (агар ушбу тадбирлар «йўл хариталари» — дастурларда кўзда тутилган бўлса) тўғрисидаги маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига;
б) ҳар ойда, кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) Давлат рақобат қўмитасига:
«йўл хариталари» — дастурларни амалга оширилишини мониторинги натижалари бўйича умумлаштирилган маълумот;
«йўл хариталари» — дастурларини амалга оширилиш жараёнидаги муаммолар мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумот.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш якунида, ушбу дастурни амалга оширган корхона юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) билан биргаликда «йўл хариталари» — дастурлардаги прогноз кўрсаткичларнинг тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат рақобат қўмитасига тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. «Йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳайъат мажлисларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (юқори турувчи бошқарув органи мавжуд бўлмаган, минтақавий аҳамиятга эга бўлган корхоналар бўйича) мажлисларида ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга оширишда корхоналарга кўмаклашиш
18. Давлат рақобат қўмитаси мониторинг жараёнида, шунингдек, «йўл харитаси» — дастур амалга оширилаётган корхонанинг мурожаатига кўра, «йўл хариталари» — дастурларини амалга оширишда тўсқинлик қилувчи масалалар юзага келганда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органларига ва тегишли ташкилотларга «йўл хариталари» — дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда юзага келаётган масалаларни ўз ваколати доирасида ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади;
илтимоснома йўллангандан кейин масала ҳал этилмаган тақдирда «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда пайдо бўлаётган масалаларни ўз ваколати доирасида бартараф этиши юзасидан давлат органларига ва тегишли ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошираётган корхоналарга рухсат этувчи ҳужжатларни олишда, коммуникация тармоқларига уланишда ва тижорат банкларининг кредитлари ажратилишида кўмаклашади.
19. Ҳисобот ойи мобайнида юборилган илтимосномалар ва талабномалар, шунингдек, уларга мувофиқ давлат органлари, шунингдек, тегишли ташкилотлар томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига киритиладиган «йўл хариталари» — дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотномада акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат органлари ва масъул ташкилотлар томонидан Давлат рақобат қўмитаси юборилган илтимоснома ва талабномаларга зарур даражада эътибор берилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. «Йўл харитаси» — дастур корхона иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночор гуруҳидан чиққанда амалга оширилган ҳисобланади.
22. Давлат рақобат қўмитаси, зарурият бўлганда, йилига камида бир марта жойига борган ҳолда, амалга оширилган «йўл хариталари» — дастурларнинг самарадорлигини ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
24. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга оширишда пайдо бўлган баҳсли ҳолатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 1-сон, 3-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 41-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 76-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 177-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 27-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 229-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1013/2322-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)