Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 11.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3029-1
Кучга кириш санаси
12.12.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3029-1] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ Тошкент ш., 2018 йил 10 ноябрь, 35/3-сон Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/3-сон қарорига ИЛОВА Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. 34-банд «ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси,» деган сўзлардан кейин «видео кузатув камералари (бунда видеоёзув материаллари махсус архивда камида бир ой сақланади),» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 2. 45-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «09002-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.». 3. 55-банддаги «асосий ҳимоя белгиларга» деган сўзлар «асосий белгиларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 4. 56-банднинг бешинчи хатбошисидаги «асосий ҳимоя белгиларидан» деган сўзлар «асосий белгиларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 5. 64-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун қабул қилинган банкнота ҳақиқий эмас деб топилганда улар бўйича валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди ва банкнота эгасига қайтариб берилмайди. Бундай турдаги банкнота бўйича уч нусхада далолатнома тузилган ҳолда, бир нусхаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, иккинчи нусхаси мижозга берилади ва учинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикилади.». Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА «Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 17-ИЛОВА
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3029-1/2311-сон) |
Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан О внесении изменений и дополнений в Положение о порядке осуществления операций по обмену валют с физическими лицами в коммерческих банках [Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан от 11 декабря 2018 г. Регистрационный № 3029-1] Председатель Центрального банка М. НУРМУРАТОВ г. Ташкент, 10 ноября 2018 г., № 35/3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||