12.12.2018 йилдаги ПҚ-4060-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, қўриқлаш фаолиятини ташкил этишда ҳозирга қадар бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, булар ички ишлар органларининг мулкни қўриқлаш бўйича хизматлари қамровининг торлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги, мавжуд қўриқлаш тизими ва технологияларининг етарлича самарали эмаслиги, ушбу соҳада сифатли сервис хизматини кўрсатишнинг ягона техник талаблари ва механизмларининг йўқлигида намоён бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, мулкка бўлган тажовузни профилактика қилиш ва олдини олишда аҳолининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига қуйидагиларни назарда тутувчи «Хавфсиз хонадон» концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция)ни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида Тошкент шаҳрида амалга оширилган техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ва марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган тизим)ни босқичма-босқич жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш хизматининг ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш кучларининг патруль гуруҳлари билан узвий ҳамкорлигини ташкил этиш ва бунда қўриқланадиган объектлардан келиб тушган хабар жойига энг яқин патруль гуруҳининг тез етиб боришини таъминлаш механизмларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкни қўриқлаш бўйича хизмат турларини кенгайтириш, шу жумладан транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектларни қўриқловга олиш имкониятини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги турар жойлар қурилишида ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда уларни мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика маҳаллаларини уларнинг хавфсизлик даражасининг чораклик рейтингини жорий этган ҳолда баҳолаш ҳамда ҳар йили «Энг хавфсиз маҳалла» республика танловини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиянинг Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Қўриқлаш бош бошқармаси) таркибида қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий фаолият йўналиши этиб қўриқланадиган объектларда ўрнатиладиган қўриқлов техник воситалар ва тизимларини монтаж, демонтаж қилиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларни бажаришни белгилаган ҳолда «Qoʻriqlash Servis» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда — «Qoʻriqlash Servis» ДУК);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаган ҳолда Қўриқлаш бош бошқармасининг умумий штатлари сони доирасида 5 штат бирлигида матбуот бўлимини:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ички ишлар органлари қўриқлаш хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолияти натижалари тўғрисида маълумотларни, шу жумладан унинг расмий веб-сайтининг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш орқали ўз вақтида етказиш бўйича комплекс чораларни кўриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Qoʻriqlash Servis» ДУК ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари билан қўриқланадиган объектларда ўрнатилган қўриқлов техник воситалари ва тизимларига хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартномалар асосида амалга оширади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган объектларда ўрнатилган қўриқлов техник воситалари ва тизимларига, шу жумладан автоматлаштирилган тизимнинг техник инфраструктура объектларига хизмат кўрсатиш фақат «Qoʻriqlash Servis» ДУК томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай амалиёт жорий этилсинки, унга кўра жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» АЖ ҳудудий филиаллари автоматик телефон станциялари биноларида автоматлаштирилган тизимнинг жиҳозларини ўрнатиш учун зарур бўлган жойларни ўрнатилган тартибда ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун алоқа тарифларига, шунингдек, «Ўзбектелеком» АЖ оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш бўйича хизматларига имтиёз тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат хавфсизлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни тўлақонли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан ҳудудларда патрулликни ташкил этиш билан боғлиқликда видеокузатув ва техник воситаларнинг бутун комплексидан фойдаланилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш бош бошқармасига, истисно тариқасида, автоматлаштирилган тизимни жорий этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий корхоналар билан товарларни харид қилиш ва етказиб бериш, шунингдек, хизмат кўрсатиш бўйича конкурс (тендер) савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузишга рухсат этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш бош бошқармаси 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ автоматлаштирилган тизимни жорий этиш учун олиб кириладиган жиҳоз, техника, алоқа тизими ва воситалари, дастурий маҳсулотлар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг бўшайдиган молиявий маблағлари жисмоний шахсларнинг хонадонлари ва уй-жойларига босқичма-босқич қўриқлов жиҳозларини бепул ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатишга йўналтирилади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қурилиш вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига янги турар жойлар қуришда уларни қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозлаш мажбурийлигини кўзда тутувчи таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда автоматлаштирилган тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш ҳамда босқичма-босқич ривожлантириш бўйича Техник топшириқ ва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқ, намунали фуқаролар йиғинларини рағбатлантириш механизмини назарда тутган ҳолда, республика маҳаллаларини баҳолаш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Qoʻriqlash Servis» ДУК низомини тасдиқлашни, давлат рўйхатидан ўтказишни ва устав фондини шакллантиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни таъминлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати мутахассисларини чақиришнинг ягона қисқа рақамини, шунингдек, техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига уланиш учун онлайн ариза расмийлаштириш тартибини киритиш чораларини кўрсин.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4060-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4060/2312-сон; 07.03.2019 й., 07/19/4229/2710-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 07/21/5190/0689-сон; 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон; 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)