Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2379-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/4-сон қарори (рўйхат рақами 2379, 2012 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 ноябрь,
35/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотларни аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш тартибини белгилайди.».
2. 6-банддаги «уч» деган сўз «етти» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2379-3/2275-сон)