Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 декабрь,
981-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) — электрон онлайн-аукционларни (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
аукцион — савдо майдончаси орқали лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион;
аукцион иштирокчиси — электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун ариза берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган барча тадбиркорлик субъектлари;
аукцион объекти — аукцион орқали реализация қилинадиган дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш учун ишлаб чиқилган ва давлат экологик экспертизаси хулосаси олинган лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи;
лойиҳа ташкилотлари — дарёлар ўзанларини тозалаш ишларини ташкил этишда илмий изланишлар ва ҳисоб-китобларга таянган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилотлар;
лойиҳанинг минимал қиймати — лойиҳани аукционга қўйиш учун уни амалга ошириш ҳуқуқининг қиймати;
оператор — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги савдо майдончасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси.
3. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
4. Дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини, шунингдек, давлат дастурлари, йирик инвестиция лойиҳалари ва давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Хавфсиз дарё» ДУК деб аталади) ва тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар бундай дарё участкалари учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ёки якунланмаган бўлса, бунда дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ишларини параллел равишда олиб борилишига рухсат берилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар оқибатида зарарланган дарёлар қирғоқларини ва улардаги дамбаларни тиклашга дарё ўзанларидан қазиб олинган қум-шағал материаллари учун тўловлар ундирилмайди. Бунда лойиҳада белгиланган захира қирғоқларни ва дамбаларни тиклаш учун олинган қум-шағал материаллари ҳажмига камайтирилади.
2-боб. Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкаларни аниқлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан заруратга кўра олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати (кейинги ўринларда участкалар рўйхати деб аталади) шакллантирилади.
Дарё ўзанларини тозалашда фақат, қирғоқлар ювилишига ҳамда яқин ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва сув оқимларига тўсқинлик қилаётган ўзанда йиғилиб қолган қум-шағал материаллари ҳажмини қазиб олинишига рухсат этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) белгиланган тартибда киритади.
Комиссия ўн иш куни мобайнида участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.
7. «Хавфсиз дарё» ДУК беш иш куни мобайнида тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.
8. Лойиҳа ташкилотлари буюртмада (шартномада) кўрсатилган муддатда лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқади. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидагилар акс этади:
лойиҳанинг мақсади;
қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳадан кутиладиган натижа;
лойиҳани амалга ошириш муддати ва жойи;
лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда техник кўрсаткичлар.
9. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг «Хавфсиз дарё» ДУК икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва «Хавфсиз дарё» ДУК вакилига ишончнома асосида топширади.
3-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тартиби
11. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг «Хавфсиз дарё» ДУК икки иш куни мобайнида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди.
12. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материалларни тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳанинг минимал қийматини аниқлаш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисида «Хавфсиз дарё» ДУК директори буйруғини ишлаб чиқиш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун зарур бошқа ҳужжатларни тайёрлаш.
13. Лойиҳанинг минимал қиймати лойиҳада кўрсатилган қум-шағал материаллари заҳирасининг ҳар 1 куб.м. учун лойиҳа аукционга қўйилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳанинг минимал қиймати лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нарх ҳисобланади.
14. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруқ «Хавфсиз дарё» ДУК директори томонидан имзоланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;
лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;
лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи ва муддати;
лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи);
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;
лойиҳани амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида ахборот.
15. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг «Хавфсиз дарё» ДУК икки иш куни мобайнида операторга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
16. Буюртма «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг электрон имзоси билан тасдиқланади ва операторга юборилади.
17. Буюртмага қуйидагилар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:
а) «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруғи;
б) дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳа;
в) давлат экологик экспертизаси хулосаси;
г) «Хавфсиз дарё» ДУК ва аукцион ғолиби билан тузиладиган шартнома лойиҳаси;
д) google харитада лойиҳани амалга ошириш жойи (координатали нуқталари билан);
е) лойиҳани амалга ошириш жойининг фотосурати (15x20 см).
18. Буюртмага мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор буюртмани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртмани бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда «Хавфсиз дарё» ДУКга қайтаради.
«Хавфсиз дарё» ДУК оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни беш иш куни мобайнида бартараф этиб, буюртмани мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқ такроран операторга юборади.
19. «Хавфсиз дарё» ДУК тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан оператор тасдиғидан сўнг:
босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборади.
20. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тадбиркорлик субъектларини аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан «Хавфсиз дарё» ДУКдан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган Интернет портал манзилига таянган ҳолда ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
4-боб. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш
1-§. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг умумий шартлари
21. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи «Хавфсиз дарё» ДУК томонидан берилган буюртмалар бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида қўйилади.
Оператор томонидан оператор ва «Хавфсиз дарё» ДУК ўртасида тузилган шартномага мувофиқ аукционни ташкил этиш хизматлари кўрсатилади.
22. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақат савдо майдонида аукцион шаклида ўтказилади ва унда барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этишга ҳақли.
Аукцион бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ва аризаларни қабул қилиш ҳамда ғолибларни аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятларини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
23. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот аукцион бошланишидан аввал 30 календарь кунидан кечиктирмасдан операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.
24. Аукционларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризаларни тақдим этиш ва закалат пулини киритиш орқали иштирок этилади.
25. Аукцион нархларни ошириб бориш принципи бўйича ўтказилади.
26. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга буюртмада кўрсатилган бошланғич нарх бўйича қўйилади.
Ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар ва тартибда аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда, лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи такрорий аукционга бошланғич нархда қўйилади.
27. Аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ аукцион объекти реализация қилинган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.
Мазкур Низом 53-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларига асосан аукцион савдолари ўтказилмаган деб топилган тақдирда, аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорда ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш
28. Оператор «Хавфсиз дарё» ДУКдан буюртма ва унга белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатларни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.
29. Хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:
а) аукцион ўтказиш санаси, шу жумладан унинг бошланиш ва тугаш вақти;
б) лот рақами ва номланиши;
в) аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишнинг охирги санаси ва вақти;
г) лойиҳани амалга ошириш жойи ва муддати;
д) лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятлари ва мавжуд чекловлар, шу жумладан давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;
е) лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;
ж) аукцион объектининг бошланғич нархи;
з) закалат пулининг бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк реквизитлари;
и) «Хавфсиз дарё» ДУКнинг манзили ва телефон рақами.
30. Операторнинг веб-порталида тадбиркорлик субъектларига хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот, шунингдек, мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим.
Операторнинг веб-порталида аукционни ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.
Оператор тадбиркорлик субъектларини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.
3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари
31. Аукционда иштирок этиш учун аризалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади.
32. Тадбиркорлик субъектлари ўттиз иш куни мобайнида аукционда иштирок этишга электрон шаклда ариза топширади ҳамда электрон аризада қайд этилган лот рақами ва номи бўйича электрон савдолар очилган куни бир иш куни мобайнида аукционда қатнашади.
Аризаларни қабул қилиш аукционни ўтказиш кунидан олдинги икки иш куни соат 13:00 да якунланади.
Ариза қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.
33. Аризалар электрон кўринишда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда берилади.
Ариза электрон рақамли имзо билан имзоланади. Аризада закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари кўрсатилади.
Аризага закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини илова қилиш мумкин.
Бунда тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида закалат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.
Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пули уларнинг ҳар бирига алоҳида тўлов ҳужжатлари билан тўланади.
Аукционни ўтказиш қоидаларида аукцион иштирокчисига шахсий кабинетда киритилган закалат пули ва закалат киритиладиган лотнинг тўлиқ нархи тўланганининг ҳисоби юритиладиган шахсий ҳисобрақам очиш назарда тутилиши мумкин.
34. Аукционда иштирок этиш учун закалат лойиҳа минимал қийматининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.
Агар иштирокчининг пул маблағи етарли бўлмаса, унинг аризаси қабул қилинмайди.
35. Аукцион иштирокчиси ариза қабул қилишнинг охирги муддатидан кечиктирмасдан, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ билдиришномани операторга юбориш орқали аукционда иштирок этиш учун аризани ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.
Аукционда иштирок этиш учун ариза чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини ариза чақириб олинган кундан бошлаб, уч иш кунидан кечиктирмай аукцион иштирокчисига қайтаради. Закалат пули аукцион иштирокчиси аукционда иштирок этишга берган аризасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига қайтарилади.
Аукцион иштирокчисига закалат пули қайтарилганда банк ҳисобрақами нотўғри кўрсатилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра, тўлов операторнинг банк ҳисобрақамига қайтиб тушган ҳолатда, оператор аукцион иштирокчисини бу ҳақда огоҳлантиради ва аниқ банк маълумотлари бериш талабини қўяди. Бу ҳолатда, олдиндан закалат пули аукцион иштирокчиси томонидан аниқ банк маълумотлари берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилади.
36. Ариза қабул қилингандан сўнг оператор томонидан автоматик тарзда қуйидаги қоидаларга риоя қилиши текширилади:
ариза белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги, шунингдек, электрон рақамли имзонинг ариза берган шахсга тегишлилиги ва ҳақиқийлиги (шу жумладан амал қилиши тўхтатилиши, бекор қилиниши);
аризани хабарномада кўрсатилган ариза топшириш муддати ўтмасдан топширилганлиги.
37. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилган ва юборилган, шунингдек, закалат пули шахсий ҳисобварағидан тўлиқ келиб тушгандан кейин автоматик тарзда қабул қилинади.
Аукцион иштирокчиларига улар аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлари берилади.
38. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилмаган ва жўнатилмаган, закалат пули операторнинг банк ҳисобварағига тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган ҳолларда автоматик тарзда ариза рад қилинади ва бу ҳақда электрон почтасига билдиришнома юборилади.
39. Иштирокчи хабарномада кўрсатилган ариза қабул қилиш вақти якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга аризани ундаги камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишга ҳақли.
40. Оператор аризалар ва иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни сир тутилишини таъминлайди.
Аризаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукционни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (тадбиркорлик субъектларининг номи ва почта манзили, идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.
4-§. Аукционда иштирок этиш тартиби
41. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.
42. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.
43. Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач, веб-порталда аукцион бошлангани ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.
44. Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.
45. Бошланғич нарх билан лойиҳанинг минимал қийматига тенг нарх белгиланади.
46. Аукцион қадами аукцион объекти минимал қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
47. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
48. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.
49. Агар тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
50. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни аукционни ўтказиш вақти якунланишига ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион соат 21-00 га қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
51. Савдо майдончасида аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.
52. Аукцион якунлангандан кейин веб-порталда аукцион якунлангани ва унинг натижалари ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.
Аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
лотнинг бошланғич нархи;
охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);
аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчисининг тегишли маълумотлари.
53. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
аукционда иштирок этиш учун унинг бирорта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта ариза келиб тушмаган бўлса;
аукционда иштирок этишга фақат ягона иштирокчи қўйилган бўлиб, у аукцион объектини мазкур Низомнинг 56-бандида белгиланган тартибда сотиб олишдан бош тортган бўлса;
аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукцион жараёнида таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
мазкур Низомнинг 61-бандида белгиланган тартибда аукцион объектини сотиб олиш таклиф этилган аукцион ғолиби ва охиридан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчи томонидан аукцион объекти қийматининг 30 фоизи белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.
54. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, операторнинг веб-порталида автоматик тарзда бу ҳақида унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.
55. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 28 — 56-бандларида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга автоматик тарзда такроран қўйилади.
Бунда:
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи ушбу Низомнинг 53-бандида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, такрорий аукционларда аукцион объектининг бошланғич нархида қўйилади. Такрорий аукционлар 2 маротаба ўтказилади.
Такрорий аукцион ўтказилмаган деб топилган тақдирда, оператор «Хавфсиз дарё» ДУКни бу ҳақда электрон хат билан хабардор қилади ҳамда аукцион объектини аукцион савдосидан олади.
56. Агар ариза бериш муддати тамом бўлганда ариза фақат ягона иштирокчи томонидан берилган бўлса, оператор аукцион ўтказиладиган кунда ушбу иштирокчига электрон шаклда аукцион объектини лойиҳанинг минимал қиймати бўйича сотиб олиш таклифини юборади.
Бунда аукцион иштирокчиси беш иш куни мобайнида аукцион объектини баҳолаш қиймати бўйича сотиб олишга розилик билдирса, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 57 ва 58-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақида баённома расмийлаштирилади.
Аукцион иштирокчиси таклиф юборилган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида операторни аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида хабардор қилса, аукцион объектини сотиб олишни рад этган деб топилади.
5-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби
57. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, аукционда сотилган аукцион объекти қийматининг 30 фоизи миқдорини тўлаши ва пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини операторга жўнатиши лозим.
Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 30 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.
Ғолиб томонидан аукцион объектининг 30 фоиз қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг оператор бир иш кунидан кечиктирмасдан:
аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар ҳақини ушлаб қолган ҳолда, аукцион объектини реализация қилишдан тушган маблағларни «Хавфсиз дарё» ДУК буюртмасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига ўтказади;
махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг иккинчи нусхаси аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда «Хавфсиз дарё» ДУКга белгиланган тартибда юборилади, учинчи нусхаси операторда қолади.
58. Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
а) ўтказилган аукцион санаси;
б) «Хавфсиз дарё» ДУКнинг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисидаги буйруғи;
в) лот рақами;
г) аукцион объектининг бошланғич баҳоси;
д) аукцион объектининг сотилган баҳоси;
е) аукцион ғолиби;
ж) аукцион объекти, шу жумладан:
лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи;
лойиҳани амалга оширишнинг белгиланган мақсади;
лойиҳани амалга ошириш муддати.
59. Оператор бир иш куни мобайнида ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани «Хавфсиз дарё» ДУКга тақдим этади ва ўз веб-порталига ахборотни киритади.
60. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома «Хавфсиз дарё» ДУК ва аукцион ғолиби билан шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.
61. Агар аукцион натижаларига кўра, аукцион ғолиби беш иш куни ичида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган нархда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олишни таклиф қилади.
Агар охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олишга розилик билдирса, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 57 ва 58-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
62. «Хавфсиз дарё» ДУК оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач, уч иш куни мобайнида:
аукцион ғолиби билан белгиланган тартибда шартнома тузади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
63. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Хавфсиз дарё» ДУКдан олинган аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
6-§. Закалат пулини кайтариш тартиби ва шартлари
64. Мазкур Низомнинг 65 ва 66-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:
охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш куни ичида;
аукционда иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига — хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб олти иш куни ичида;
бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.
Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобрақамида қолдирилиши мумкин.
65. Мазкур Низомнинг 60 ва 61-бандларида белгиланган тартибда шартнома тузган аукцион иштирокчисига закалат пули кайтарилмайди ва шартномада келишилган нархга қўшиб ҳисобланади.
66. Мазкур Низомнинг 57-бандида белгиланган тартибда аукцион объекти қийматининг 30 фоизини тўламаган, шунингдек, мазкур Низомнинг 53-банди бешинчи хатбошида назарда тутилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.
5-боб. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларни йўналтириш
67. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича ўтказилган пул маблағлари оператор томонидан «Хавфсиз дарё» ДУКнинг банк ҳисобрақамида жамланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорида ва «Хавфсиз дарё» ДУКнинг Уставида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.
68. Шартномада лойиҳани амалга ошириш шартлари, шу жумладан лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш, давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари кўрсатилади.
Бунда шартномага аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.
69. Аукцион ғолиби шартномада кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
6-боб. Якунловчи коидалар
70. Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари мавсумий тарзда, ер участкаларини ажратмаган холда амалга оширилади.
71. Тадбиркорлик субъектлари ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида белгиланган тартибда маркшейдерлик хулосасини тузадилар ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига тақдим этадилар.
72. «Хавфсиз дарё» ДУК доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ходимлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади;
шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади.
73. Аукцион ғолиби томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши «Хавфсиз дарё» ДУК томонидан назорат қилинади ва бу тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳисобот берилади.
74. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали бериш
СХЕМАСИ
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА
| 20___ йил «____ » ______да ________«Хавфсиз дарё» ДУК ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг 20___ йил «_____ » _________ даги буйруғига биноан «Хавфсиз дарё» ДУК қуйидаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади: | |||||||||
| 1. Лойиҳанинг ўзига хос рақами ___________________________________________________________; | |||||||||
| 2. Лойиҳани амалга ошириш жойи _________________________________________________________; | |||||||||
| 3. Белгиланган мақсад __________________________________________________________________; | |||||||||
| 4. Лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми _____________________________________________; | |||||||||
| 5. Лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи) (сўмда) _____________________________________; | |||||||||
| 6. Электрон аукцион ғолибининг мажбуриятлари: | |||||||||
| 6.1. Лойиҳани амалга ошириш муддати _____________________________________________________; | |||||||||
| 6.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасига давлат экологик экспертизаси хулосасига мувофиқ қўйиладиган талаблар:___________________________________________________________________; | |||||||||
| 6.3. Шартнома шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _________________________________; | |||||||||
| 7. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация килишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари: | |||||||||
| Банк номи ___________________________________________________________________________; | |||||||||
| Банк МФО ___________________________________________________________________________; | |||||||||
| Банк ҳисобрақами _____________________________________________________________________; | |||||||||
| 8. «Хавфсиз дарё» ДУКнинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар). | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| Буюртма 20 ___ йил «____» _______________ да тақдим этилди. | |||||||||
| «Хавфсиз дарё» ДУК директори ____________________________________ | |||||||||
| | | |
(Ф.И.О.) |
| | | |||
|
ЭРИ |
| | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун
ЭЛЕКТРОН АРИЗА
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
|
(тадбиркорлик субъектнинг тўлиқ номи, почта манзили, банк реквизитлари) | |||||||||
| (кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади) дарё ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш тўғрисида электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим: | |||||||||
| Лот раками: № __________________ | |||||||||
| Лот номи: ____________________________________________________________________________ | |||||||||
| ҳужжат бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун закалат пулини тўлаб, | |||||||||
| ______________________________________________________________________ | |||||||||
|
(тўлов ҳужжатининг реквизитлари) | |||||||||
| лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон аукцион ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) билан танишдим, 20___ йил «_____» ______ соат _______да веб-порталида ўтказиладиган электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман. | |||||||||
| Иштирокчи электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, электрон аукционни ўтказиш бўйича қоидаларда белгиланган шартларга розилик беради. | |||||||||
| Иштирокчи унинг маълумотлари нотўғри бўлган тақдирда, аукцион натижалари хақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди. | |||||||||
| Иштирокчи электрон аукционга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг буйруғига асосан реализация қилинаётгани тўғрисида хабардор қилинди ва иштирокчи аукцион ғолиби деб топилганда унга юкланадиган талаб ҳамда мажбуриятларга риоя этишни зиммасига олади. | |||||||||
| Иштирокчи «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони операторидан ҳар қандай билдиришномани иштирокчининг қуйидаги электрон почта манзилида олишини расман тасдиқлади _____________________. | |||||||||
| | | | | | | |
(электрон почта манзили) | ||
| Иштирокчи «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони оператори ушбу электрон почта манзилига юборган билдиришномалар жўнатилган вақтда расман олинган деб ҳисобланишини ва «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони иштирокчиси ушбу билдиришномаларни ўз вақтида ўқимагани учун жавоб бермаслигини тасдиқлайди. | |||||||||
| Закалат пулини қайтариш учун иштирокчининг банк реквизитлари: | |||||||||
| Банк номи ____________________________________________________________________________; | |||||||||
| Банк МФО ____________________________________________________________________________; | |||||||||
| Банкнинг ҳисобрақами __________________________________________________________________; | |||||||||
| Иштирокчининг СТИР: ___________________________________________________________________ | |||||||||
| Илова: Иштирокчи электрон аукцион ўтказиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига закалат пулини ўтказганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси. | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| Тўлдирилган сана: 20___ йил «___» __________ | |||||||||
| Иштирокчининг ЭРИ | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун аризани ўзгартириш ёки чақириб олиш тўғрисида
БИЛДИРИШНОМА
| Ушбу ________________________________________________________________________________ | |||||||||
|
(тадбиркорлик субъектнинг тўлиқ номи, почта манзили) | |||||||||
|
_____________ га (электрон аукцион ўтказиладиган сана) белгиланган __________ - сон лот бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун ўз аризасини ўзгартиради ёки чақириб олади. | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| Сана________________________ | |||||||||
| Иштирокчининг ЭРИ | |||||||||
| | | | | | | | | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш»;
б) 13-бандга қуйидаги мазмундаги «м» кичик банд билан қўшилсин:
«м) дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, улар бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини олишни таъминлайди;
дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиб боради;
шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади;
дарёлар ўзанларида тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати тайёрланишини таъминлайди;
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга оширади»;
в) 14-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«авария-қутқарув техникаларини яратиш, авариялар ва ҳалокатлардан жабрланган аҳоли ва ҳудудларни реабилитация қилиш ишларини олиб боришда ишларни бажарувчилар (фирмалар), чет эллик иш бажарувчилар билан, шунингдек, Вазирлик зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Дарёлар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозалаш ФВВ, Давлат экология қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмиталари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида шакллантирилган рўйхатга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон; 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон; 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)