19.10.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 16 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисидаги Битимга ва 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномага таяниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳалари Томонларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишидаги устувор ролини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси саноат маҳсулотлари бозорларида ўзаро манфаатли рақобат муҳитини яратиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли муносабатлар принципига асосланган Томонлар давлатлари саноат соҳаларининг мувофиқлаштирилган ишлашини таъминлашнинг муҳимлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида иқтисодий ҳамкорликнинг мумкин бўлган янги йўналиш ва шаклларининг истиқболини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш ишида Томонларнинг куч ва имкониятларини жамлаш натижасида ҳар бир Томон учун имкониятлар очадиган афзалликларни инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ҳудудида амалда бўлган миллий қонунчиликка риоя қилган ҳолда ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида уни қуйидаги йўналишлар ва шаклларда амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, мумкин бўлган қўшма дастур ва лойиҳаларнинг рўйхатини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар саноати тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларининг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишини юксалтиришдаги биргаликдаги ҳаракатларни ва икки давлат хўжалик юритувчи субъектлари ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари саноатининг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида ўзаро манфаатдорлик асосида саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларидаги саноат кооперациясини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудида тўқимачилик, тикув ва трикотаж ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва кенгайтиришга йўналтирилган қўшма корхоналарни ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида пахта толаси, йигирилган ип, тўқима ва трикотаж газламалари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ва (ёки) пахта-тўқимачилик кластерларини уларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни керакли ҳажмларда рақобатбоп нархларда Россия Федерациясига етказиб бериш учун Россия инвестицияларини жалб қилган ҳолда ташкил этиш, шунингдек, Россия Федерациясида ўзбек корхоналари иштирокида пардозлов, тикув ва трикотаж ишлаб чиқаришларини ва (ёки) кластерларини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳудудида кўргазма-ярмарка тадбирларини ўтказиш, савдо уйларини ташкил этиш орқали саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида ўзаро савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари тўқимачилик корхоналари саноат кооперациясини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси хўжалик юритувчи субъектлари учун ташқи иқтисодий фаолият юритишнинг қулай шарт-шароитларини яратиш, шу жумладан, ўзаро божхона процедураларини соддалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ҳудудида пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш учун Россия Федерацияси банклари молиявий маблағларини жалб қилишда ва улар тарафидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни россиялик истеъмолчиларга етказиб беришда ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси саноатининг пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳалари корхоналари тарафидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ўзаро келишилган кенг номенклатура ҳажмларида Россия корхоналари тарафидан харид қилиниши учун қулай шарт-шароитларни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларидаги Ўзбекистон корхоналари тарафидан хом ашёни харид қилишни, уни қўшимча қўшилган қийматли маҳсулотларга қайта ишлашни ва Россия Федерациясига экспорт қилишни кредитлаш учун Россия Федерацияси банклари молиявий маблағларини жалб қилишда кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан тўқимачилик яримфабрикатлари ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари товарлар йўналишларини, шу билан бирга, Россия Федерациясининг Ивановск вилоятида ва бошқа минтақаларида логистик марказларни шакллантириш доирасида жамлаш ва шаффофлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларига юбориш назарда тутиладиган саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳалари товарларига белги қўйилиши ва улар кузатилишини жорий қилишда ўзаро ахборот ва методологик кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг илмий-ишлаб чиқариш, илмий- тадқиқот муассасалари ва олий таълим муассасалари иштирокида саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида илмий тадқиқотлар йўналишида ахборот ҳамкорлиги ва тажриба алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг олий таълим муассасалари базасида муҳандис ва илмий (аспирантлар, докторантлар) кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида ишлаб чиқаришнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда биргаликдаги ишларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимга мувофиқ Томонлар давлатлари қонунчилиги ва халқаро шартномаларига риоя қилган ҳолда ўзларининг ваколат берилган (ваколатли) органлари орқали саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколат берилган (ваколатли) органлари Томонлар давлатлари саноатининг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлашув ўтказиш, ахборот, фикр алмашиш орқали ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қоидаларини амалга ошириш учун масъул бўлган ваколат берилган (ваколатли) органлар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси томонидан — Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколат берилган (ваколатли) органларга тааллуқли ўзгартиришлар тўғрисида Томонлар бир-бирларини дипломатик каналлар орқали зудлик билан хабардор этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқ лойиҳаларни амалга оширишнинг молиявий ва ташкилий масалалари лойиҳалар иштирокчиларининг алоҳида икки томонлама баённомалари ва шартномалари доирасида кўриб чиқилади ва амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилигига кўра тегишли баённомалар билан расмийлаштириладиган, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида мазкур Битимни қўллаш ва талқин қилишда юзага келадиган низоли масалалар Томонлар ўртасида ўзаро маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради, беш йил давомида амал қилади, башарти Томонлардан бири унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида тегишли муддат тугагунга қадар камида олти ой олдин бошқа Томонни ёзма шаклда хабардор қилмаса, у кейинги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2018 йил 19 октябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда ҳар иккала матн бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)