30.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3093
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи, 30.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3093
Кучга кириш санаси
01.12.2018
Ҳужжат 01.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3093]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Буйруқ ижроси устидан назорат Бош прокурорнинг соҳа бўйича ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 31 октябрдаги 205-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда назорат қилувчи органлар деб юритилади) томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига (бундан буён матнда Ягона тизим деб юритилади) назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларига (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) юборилган буюртма, шунингдек текширув тўғрисида маълумотлар, мониторинг ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида аниқланган қонунбузишларни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Ягона тизимда мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизим тўлиқ ишга туширилгунга қадар текширув ўтказишни келишиш билан боғлиқ бўлган ёзишмалар қоғоз шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар ва ваколатли орган ўртасидаги давлат сири билан боғлиқ бўлган текширувларни ўтказишга оид ахборот алмашинуви давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда бундай текширувлар ҳақидаги маълумотлар Ягона тизимга киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ягона тизимда рўйхатдан ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат қилувчи органнинг масъул ходими Ягона тизимда prokuratura.uz сайти орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назорат қилувчи органларга Ягона тизимга кириш учун логин ва пароль Бош прокуратура томонидан ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ берилади ва алоҳида муҳрланган конвертда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Логин ва пароллар реестри Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси (бундан буён матнда Бош прокуратура бошқармаси деб юритилади) томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Назорат қилувчи органнинг масъул ходими Ягона тизимда рўйхатдан ўтганидан сўнг Бош прокуратура бошқармаси унинг маълумотларини тизим ичида тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизимда рўйхатдан ўтказишни тасдиқлаш бир иш куни давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат қилувчи органнинг масъул ходими Ягона тизимда бир маротаба рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Назорат қилувчи органнинг масъул ходими ўзгарганда Ягона тизимдаги логин ва пароль назорат қилувчи орган томонидан ахборот хавфсизлиги талабларига оид ички қоидалар асосида янги ходимга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг масъул ходими ўзгарганлиги ҳақида назорат қилувчи орган бир иш кунида Бош прокуратура бошқармасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли органнинг масъул ходимига логин ва пароль Бош прокуратура бошқармаси томонидан берилади ҳамда ходим белгиланган тартибда prokuratura.uz сайтида рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Текширувларни келишиш учун буюртма киритиш ва уни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Текширув ўтказишни келишиш учун назорат қилувчи орган томонидан Ягона тизимга қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли маълумотлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Текширувларни ўтказишга оид буюртмалар ваколатли органнинг масъул ходими томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртма уч иш куни ичида, фавқулодда ҳолатлар бўйича бир иш кунида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли орган томонидан текширув ўтказишни келишиш ҳақида қарор қабул қилинганда ушбу органнинг масъул ходими томонидан Ягона тизимда махсус рақам (код) асосида «Рухсат берилсин» мақоми танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Текширув ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда ваколатли органнинг масъул ходими томонидан унинг аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда «Рад этилсин» мақоми танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Рад этиш сабаблари бартараф этилганда, текширувларни ўтказиш учун буюртма янгидан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ягона тизимда буюртма рўйхатдан ўтказилиб, текширув учун махсус рақам (код) олингандан кейин назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ўтказилган текширувлар натижаларини Ягона тизимга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган далолатномада қайд этилган қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида, тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, молиявий ва иқтисодий жарималарни қўллаш тўғрисида қарорлар, суд қарорлари ва бошқалар) мазкур чоралар қўлланилгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан назорат қилувчи орган томонидан Ягона тизимга киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура билан келишилган ҳолда ўтказиладиган текширувлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар назорат қилувчи органнинг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари билан келишилган текширувлар бўйича маълумотлар назорат қилувчи органнинг тегишинча ҳудудий бўлинмаси томонидан Ягона тизимга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари бекор қилинган ёки ўзгарган тақдирда, тегишли назорат қилувчи орган томонидан шу ҳақидаги маълумотлар Ягона тизимга киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Текширув натижасида аниқланган банк сирига оид маълумотлар Ягона тизимга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувларни Ягона тизимга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида (бундан буён матнда хабардор этиш тартибидаги текширувлар рўйхати деб юритилади) белгиланган текширувларни ўтказиш учун назорат қилувчи орган томонидан Ягона тизимга мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маълумот киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хабардор этиш тартибида текширув ўтказилиши ҳақида Ягона тизимга маълумот киритилгандан сўнг унинг тўғрилиги текширилмасдан, автоматик равишда махсус рақам (код) генерация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи, шунингдек ишончли маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки текширув ўтказиш юзасидан тасдиқланган график Ягона тизимга киритилгандан сўнг текширув амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хабардор этиш тартибидаги текширувлар рўйхатида кўрсатилган икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш ҳар бир орган томонидан алоҳида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хабардор этиш тартибидаги текширувлар рўйхатида назарда тутилган масалалар бўйича мурожаатлари асосида текширувларни ўтказиш ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида бир нечта масала кўрсатилиб, улардан камида биттаси келишиш тартибида текширув ўтказилишини талаб қилса, текширув ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Тадбиркорлик субъектларининг Ягона тизимдан фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тадбиркорлик субъекти ўз сўровига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Ягона тизимдан қисқа хабар (SMS) кўринишида ва реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу ахборотни олиш учун тадбиркорлик субъекти Ягона тизимда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ягона тизим тегишли тадбиркорлик субъектига оид маълумотларнинг тизимда мавжудлигини автоматик равишда солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар киритилган маълумотлар тўғри бўлса, тадбиркорлик субъекти текширув, уни амалга оширувчи орган, шунингдек барча ўтказилган текширувлар тўғрисидаги маълумотлардан текшириш кунидан бошлаб фақат танишиш учун фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агар тадбиркорлик субъектининг сўрови бўйича Ягона тизимда рўйхатга олинмасдан текширув ўтказилганлиги аниқланса, Ягона тизим бу ҳақда ваколатли органнинг масъул ходимини автоматик равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органнинг масъул ходими уч иш куни ичида Ягона тизимда рўйхатга олинмасдан ўтказилган текширувларни ўрганиш натижалари бўйича қўлланилган чоралар ҳақида маълумотларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ваколатли органларнинг назорат қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бош прокуратура Ягона тизимда сақланадиган барча маълумотлардан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тегишли ҳудудга оид маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати ўз тизими бўйича барча маълумотлардан, назорат қилувчи органларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалари ўз ваколатларига тааллуқли маълумотлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати (марказий бошқармалар) томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш учун Бош прокуратурага Ягона тизим орқали буюртма юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Назорат қилувчи органларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалари томонидан бир кунлик текширувлар бўйича буюртмалар Ягона тизим орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларига, бир кундан ортиқ бўлган текширувлар бўйича назорат қилувчи органнинг марказий аппарати орқали Бош прокуратурага Ягона тизим орқали киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Назорат қилувчи органнинг туман (шаҳар) бўлинмаси ташаббуси билан ўтказиладиган текширувлар буюртма ва текширувга асос бўлган ҳужжатларни ушбу органнинг вилоят даражасидаги бўлинмасига тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Назорат қилувчи орган томонидан киритилган маълумотлар Ягона тизим билан ишлаш жараёнида унинг ўзи томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киритилган маълумотни ўзгартириш ёзма равишда Бош прокуратура раҳбарияти билан келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/3093/2255-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)