Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 1-2 иловалар рус тили матнида берилган.
2. Қуйидагилар дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
қурилиш ва реконструкция қилиш қисми бўйича — Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури, шунингдек, 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда «Ўзгидромет» деб аталади) учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
капитал таъмирлаш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш қисми бўйича — «Ўзгидромет»ни сақлаб туриш учун ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг қарзлари ва грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3. «Ўзгидромет» ушбу қарор билан тасдиқланган дастурлар доирасида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги биноларни, иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш сифатига риоя этилиши устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзгидромет» буюртмалари бўйича янги гидрометорологик станция ва постлар қуриш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси «Ўзгидромет»га 2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастурини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг беғараз техник кўмаги (грантлар) жалб қилинишига кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси «Ўзгидромет» буюртмаларига асосан ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган хорижда ишлаб чиқарилган мол-мулк ўз вақтида сотиб олинишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 ноябрь,
970-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/970/2248-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)