Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 27.11.2018 йилдаги 968-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжат 28.11.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2021 йилларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар миллий давлатчиликни қарор топтириш, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот, суверенитетни ва давлат чегаралари дахлсизлигини, қонун устуворлигини таъминлаш учун мустаҳкам асос яратди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини жорий этишга, фуқароларнинг ҳаёти фаолияти учун муносиб шароитлар яратишга кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, шунингдек, хавфсизликнинг турли соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон атрофида минтақада барқарорлик ҳамда яқин қўшничиликни сақлаш принципларига асосланган хавфсизлик поясини ташкил қилиш, хорижда мамлакатнинг ижобий нуфузини янада мустаҳкамлаш, кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2021 йилларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда Миллий ҳаракатлар режаси деб аталади) 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2021 йилларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш доирасида асосий вазифалар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ядро, кимёвий ва биологик қурол-яроғ ҳамда уни етказиб бериш воситаларини ноқонуний кўчириш ва тарқатишнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт назоратидаги товарлар рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек, кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқа вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилиш, шунингдек, Миллий ҳаракатлар режасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун масъулият «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига юкланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ҳаракатлар режаси халқаро ташкилотлар, шерик мамлакатлар ёки донорлар томонидан бериладиган маблағлар, шунингдек, Миллий ҳаракатлар режаси доирасида жалб этилган ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги фаолиятни йўлга қўйиш мақсадида Миллий ҳаракатлар режасини тегишли халқаро ташкилотларга ўн кун муддатда, белгиланган тартибда юборсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда, Миллий ҳаракатлар режасининг амалга оширилишини мунтазам ёритишни ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Ғуломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
968-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 09/18/968/2232-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)