Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шериклик:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусий шерикнинг ташаббуси билан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида танлов ўтказилмасдан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади;
лойиҳани амалга ошириш доирасида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш бўйича битим тузган хусусий шерикка Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
бир ҳафта муддатда хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқсин;
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 ноябрь,
944-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 944-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом билан тартибга солинмаган давлат-хусусий шерикликнинг ушбу шаклини амалга оширишдаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом қоидалари асосида тартибга солинади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат-хусусий шериклик — хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) — хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этишга қаратилган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) — хусусий шерикка тегишли бўш турган ер участкалари, қурилиши тугалланмаган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ёки жиҳозланадиган бино ва иншоотлар негизида нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти — хусусий шерикка тегишли бўш турган ер участкалари, қурилиши тугалланмаган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ёки жиҳозланадиган бино ва иншоотлар;
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги;
хусусий шерик — давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шерик бўла олмайди, шунингдек, хусусий шерик тарафида иштирок эта олмайди;
ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар — кам таъминланган оилалар, оила аъзолари ногирон бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга ишга юборилган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида танлов ўтказилмай тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади.
4. Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби
5. Давлат хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш истагини билдирган талабгор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза беради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
бинога бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
ариза тақдим этиладиган кундан узоғи билан бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумот;
лойиҳа қийматининг камида 25 фоизини молиялаштириш бўйича хусусий шерикнинг имкониятини тасдиқловчи ҳужжат ёки бошқа ташкилотнинг кафиллиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташкил этиш режалаштирилган нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносининг белгиланган тартибда тасдиқланган ва келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
ҳудуддаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича хулосалари;
нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар.
6. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида 7 кун мобайнида битим тузилади. Битимда унинг амал қилиш муддати 30 йил этиб белгиланади.
Ҳудуддаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича берилган асосланган салбий хулосалари билан таклиф этилган лойиҳалар давлат шериги томонидан 3 кун ичида рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматларини ташкил этиш;
ҳар бир тарбияланувчи учун давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизигача миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан белгиланган тартибда субсидиялар олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фойда олиш;
битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда битимни суд тартибида бекор қилиш.
Битимга мувофиқ хусусий шерик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
битим амал қиладиган бутун муддат давомида тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ота-оналар тўловини тегишли ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорда белгилаган ҳолда имтиёзли қабул қилиш;
нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш, қурилишини тугаллаш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун лойиҳа умумий қийматининг 25 фоизи миқдорида ўз маблағларини киритиш;
фаолияти давомида қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан, давлат таълим талабларига риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
битим амал қиладиган бутун муддат давомида нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият турини ўзгартирмаслик;
нодавлат мактабгача таълим муассасасида санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига риоя қилиш;
нодавлат мактабгача таълим муассасасини юқори малакали педагогик ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, ўқув-тарбия жараёнини қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш чораларини кўриш;
тарбиялаш ва ўқитишнинг юқори сифатини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, истеъдодли болаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида мактабгача таълим соҳасидаги таълим жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриш;
тарбияланувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, ўқитиш муддатлари ва шартларини, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда бошқа шартларни улар билан келишган ҳолда белгилаш.
Битимга мувофиқ хусусий шерикка бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Хусусий шерик томонидан битим муддати тугамасдан туриб битим объекти тасарруф этилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш юзасидан ахборот олиш;
битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг олиб бориш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилиши ҳолатини баҳолаш;
қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш доирасида аниқланган камчиликлар хусусий шерик томонидан бартараф этилишини талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимни суд тартибида бекор қилиш.
Битимга мувофиқ хусусий шерик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда давлат шериги қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин:
хусусий шерикнинг лойиҳани амалга оширишга маблағи етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш;
хусусий шерикка мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам кўрсатиши;
хусусий шерикнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.
Битимга мувофиқ давлат шериги зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
11. Хусусий шерик томонидан битим шартларига амал қилинмаслиги оқибатида битим белгиланган тартибда бекор қилинса:
лойиҳани амалга ошириш доирасида хусусий шерикка ажратилган имтиёзли кредит тегишли банкнинг тижорат кредитлари учун белгиланган фоиз ставкаси асосида қайта ҳисоблаб чиқилади ва оширилган фоиз ставкасида қайтарилади;
сўндирилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоиз ставкалари ҳам қайта ҳисоб-китоб қилиниб, етказилган зарар хусусий шерикдан ундирилади;
солиқ ва божхона тўловлари бўйича қўлланилган имтиёзлар ҳам қайта ҳисоб-китоб қилиниб, хусусий шерик томонидан қопланади.
4-боб. Якунловчи қоида
12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибининг
Кейинги таҳрирга қаранг.
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/944/2209-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)