Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини ислоҳ қилиш доирасида ҳудудларни санитар тозалаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ҳудудлардан олиб чиқишнинг самарали механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда.
Аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш кўлами ортмоқда, шу жумладан ҳудудларда 174 та туман (шаҳар) филиалларидан иборат 13 та «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари ташкил этилди, ушбу соҳага электрон танловлар асосида ҳудудларни бириктиришнинг шаффоф механизмлари орқали тадбиркорлик субъектлари фаол жалб қилинмоқда.
Чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилма такомиллаштирилмоқда, тасдиқланган дастурлар доирасида янги чиқинди тўплаш шохобчалари қурилмоқда ва контейнерлар билан жиҳозланмоқда, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш ишлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг транспорт саройлари янгиланмоқда.
Шу билан бирга ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш ишларида айрим муаммоларнинг мавжудлиги чиқиндилар билан боғлиқ самарали тизимни шакллантиришга ҳамда соҳани янада ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда, жумладан:
биринчидан, тўлов интизоми даражасининг пастлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — хизмат кўрсатувчи ташкилотлар) молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиб, асосий фондларни янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритиш имкониятларини чекламоқда, шунингдек, ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга тўсиқ бўлмоқда;
иккинчидан, истеъмолчиларнинг ва улар томонидан тўланган тўловларнинг ягона ҳисоби амалда юритилмаяпти, бу эса ушбу соҳада нақд пул маблағлари банкдан ташқари айланишига ва уларни ўзлаштириш ҳолатларига замин яратмоқда;
учинчидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудларни санитар тозалаш ва улардаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун етарли молиявий ва ташкилий имкониятларга эга эмас;
тўртинчидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик битимлари доирасида ҳамкорликнинг аниқ маъмурий ва бозор механизмлари ишлаб чиқилмаган.
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ тизимни янада ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг сифатли санитар тозалаш хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
2. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
а) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган давлат-хусусий шериклик битимлари ва шартномаларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўлов истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тўлаш асосида амалга оширилади;
г) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар тўлаш бўйича жисмоний шахслардан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ҳудудий органлари томонидан тўлов олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда судларга киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлашга, шунингдек ушбу Фармоннинг 4-бандида назарда тутилган мақсадларга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари ҳузурида юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари (кейинги ўринларда — санитар тозалаш марказлари) 1-иловага мувофиқ намунавий тузилма асосида ташкил этилсин.
Бунда, ҳар бир туман (шаҳар)га санитар тозалаш марказининг бир нафардан мутахассиси бириктирилиб, улар тегишли туман (шаҳар)да фаолият юритиши ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ишларига, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга масъул эканлиги белгилансин.
Қуйидагилар санитар тозалаш марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш мақсадида электрон танловларни уюштиришда буюртмачининг ишчи органи вазифасини амалга ошириш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахсларнинг (шу жумладан, улар билан бирга яшайдиган шахсларнинг) ҳаққоний ҳисоби туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда юритилишини, шунингдек, ушбу ахборот қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ҳамда аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш ҳақидаги шартномалар бўйича мажбуриятлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тарифларни белгиланган тартибда шакллантиришни ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари махсус ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар ҳисобидан марказлашган тўловларни амалга ошириш орқали аҳолига кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ҳудудларни санитар тозалаш ва чиқиндилар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш;
Бюро, туман (шаҳар) ҳокимликлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари махсус ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағларнинг:
5 фоизидан кўп бўлмаган миқдори ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида санитар тозалаш марказлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади;
5 фоизи Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган смета бўйича Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси фаолиятини молиялаштиришга, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат экология қўмитаси 2019 йил 1 январга қадар:
Бюрога тегишли вазифалар ўтказилишини инобатга олиб, «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» давлат унитар корхоналаридаги якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар участкалари назоратчилари штатлар сонининг қисқартирилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими ишлашини, шунингдек, тизимга санитар тозалаш марказлари ва Бюронинг уланишини таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахсларни хатловдан ўтказсин, уларга шахсий ҳисобварақлар очилишини, шунингдек, мавжуд қарздорлик тўғрисида ахборот қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилишини таъминласин.
6. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
б) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан тузиладиган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва шартномалардаги мажбуриятларга риоя этиш учун жавобгардир;
в) Давлат экология қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш, мазкур тизимнинг бошқарилишини ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш;
чиқиндилар билан боғлиқ соҳадаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини белгиланган тартибда амалга ошириш учун жавобгардир;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўзларининг махсус ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағларнинг ушбу Фармоннинг 2-банди «д» кичик бандида ва 4-бандида назарда тутилган мақсадларга ўз вақтида йўналтирилишини ташкил этиш учун жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Бюро бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда аҳоли қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўлаши учун тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини ва мониторингини юритиш имконини берадиган ягона транзит банк ҳисобварақлари очилишини таъминласин;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли ягона транзит банк ҳисобварақлари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни аҳоли томонидан тўлаш тартиби ҳақида хабардор қилинишини таъминласин.
8. Давлат экология қўмитаси ва Бош прокуратура бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 20 декабрга қадар Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг янги таҳрирдаги лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда:
чиқиндилар билан боғлиқ соҳадаги охирги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда истеъмолчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги янги ҳуқуқий муносабатлар тартиби;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахслар ҳисобини юритиш, шунингдек, белгиланган тарифдан келиб чиқиб тўланиши лозим бўлган ойлик мажбурий тўловлар миқдорини белгилаш механизмлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битимни ҳамда аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги намунавий шартномани тасдиқлаш назарда тутилсин.
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат экология қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмуни ва моҳияти, шу жумладан, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлиги, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат экология қўмитаси Адлия вазирлиги, Бюро, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 ноябрь,
ПФ-5580-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказининг
намунавий тузилмаси
Изоҳ:
марказлардаги ходимлар штат бирликлари бажариладиган ишлар ҳажми ва аҳоли сонига қараб белгиланади.
* мутахассислар штат бирликлари туман (шаҳар)лар сонига қараб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони:
1) 2-бандида:
учинчи хатбошидаги «тармоқларига» сўзи «водопровод ва канализация тармоқларига, сув қувурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «учун тўловларнинг» сўзлари «ва сув учун тўловларнинг, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши «энергия ресурслари» сўзларидан кейин «ва сув» сўзлари билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбоши «энергия ресурсларини» сўзларидан кейин «ва сувни» сўзлари билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, каттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш»;
2) 6-бандида:
бешинчи — тўққизинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«республика истеъмолчиларига энергия ресурслари сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблагларнинг 10 фоизи;
ваколатли органлар томонидан олиб кўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, карздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;
Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;
давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағларининг 80 фоизи;
Бюро ходимлари томонидан кўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Бюро бўлинмалари, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.»;
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони 8-банди биринчи хатбошидаги «сув чиқариш хизмати» сўзларидан кейин «кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида:
1) 2-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 12 074 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 142 нафар этиб белгилансин, шундан 1301 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 10 773 нафари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади»;
2) 1 — 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилмаси, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси, Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 142 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган — 36 бирлик
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий сони 49 — 72 бирлик.
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг умумий сони 810 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган — 270 бирлик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Умумий штат бирликлари сони — 15-198 бирлик, шундан бошқарув ходимлари — 6-68 бирлик (шу жумладан давлат ижрочилари — 2-61 бирлик), ишлаб чиқариш ходимлари — 9-142 бирлик.
* техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.
Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг умумий чекланган сони 11 122 бирлик, шундан бошқарув ходимлари — 3 883 бирлик (шу жумладан давлат ижрочилари — 2 729 бирлик), ишлаб чиқариш ходимлари — 7 239 бирлик., шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган — 995 бирлик»;
3) 4-иловада (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низом):
а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;
электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш, водопровод ва канализация тармоқларига, сув қувурларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
электр энергияси ва табиий газ (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади), сув учун тўловларнинг, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
энергия ресурслари ва сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;
энергия ресурсларини ва сувни сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;
энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;
комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш»;
б) 10-бандда:
«в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтиришни таъминлаш соҳасида:
истеъмолчилар, истеъмол килинган энергия ресурслари, сув ҳажмлари, улар учун амалга оширилган тўловлар, юзага келган қарздорлик, шунингдек, қаттик маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳоли томонидан амалга оширилган мажбурий тўловлар ҳисобини шакллантириш ва юритишда қатнашади;
истеъмолчилар, электр, газ, сув таъминоти ва канализация тармоқларига уланиш нуқталари тўғрисида, шунингдек, истеъмол қилинган энергия ресурслари ва сув ҳажмларини аниқлашда электр, газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги ҳамда бошқа ташкилотлар билан маълумотлар алмашинувини амалга оширади;
энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловларни, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан мажбурий тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини ташкил қилади;
истеъмолчи — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарздорлиги сўзсиз ундирилишини амалга оширади, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги корхоналари манфаатида қарздорликни ундириш бўйича талабнома-даъво ишларини олиб боради;
ижро ҳужжатлари асосида энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни мажбурий ундиришни амалга оширади»;
«е» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш соҳасида:
энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловларнинг, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ва ихтиёрий ижро этилиши юзасидан истеъмолчиларнинг маданиятини юксалтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўради»;
«ж» кичик бандининг биринчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан мажбурий тўловларни ундиришни таъминлаш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини тахдил қилади ва умумлаштиради, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Бюро фаолиятининг натижалари, ижро иши юритиш ва энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловларнинг, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ундирилиши ҳақида статистик маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди;
энергия ресурсларидан фойдаланиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида шартнома-тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни тайёрлашда иштирок этади»;
в) 11-банднинг «б» кичик бандида:
биринчи хатбошидаги «энергия ресурслари» сўзларидан кейин «сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати истеъмоли, тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқлигини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳамда улар томонидан киритилган тўловларнинг ҳисоби тўғри олиб боришини назорат қилиш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш»;
тўртинчи хатбошидаги «энергия ресурслари» сўзларидан кейин «сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига энергия ресурсларини ва сувни етказиб бериш қамда истеъмол қилиш, қаттиқ маиший чикиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳукуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга оширмаётган истеъмолчиларга нисбатан жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида такдимномалар киритиш».
ўн иккинчи хатбошидаги «энергия ресурслари» сўзлари «энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матни ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун мажбурий тўловлар учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш»;
ўн учинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
г) 12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш»;
д) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Прокуратура органлари ходимлари ўз мақомига кўра:
марказий аппарати бошқарув ходимлари;
Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари (молия-хўжалик тузилмалари бундан мустасно);
туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат ижрочилари, суриштирувчилар, шунингдек, Бюро бўлинмаларининг тезкор шуъбалари ва қидирув бўйича гуруҳлари (шуъбалари) ходимлари.
Ушбу ходимларга даражали унвонлар берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ хизматни ўтайдилар.
Бюронинг бошқа ходимлари фаолиятни меҳнат шартномаларига асосан, прокуратура органларига қабул қилишда кўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, амалга оширади. Бюронингтуман (шаҳар) бўлимлари энергия ресурслари, сув ва маиший чиқиндилар бўйича қарздорликни ундириш ва назорат қилиш гуруҳлари (шуъбалари)нинг давлат инспекторлари, қоида тариқасида, олти ой муддатга тузиладиган меҳнат шартномаларига асосан ишга қабул қилинади. Ушбу ходимлар билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг асосий шарти — бириктирилган ҳудудда энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлардан қарздорликнинг камида 80 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ундирилишини таъминлаш ҳисобланади.
Мазкур банднинг олтинчи хатбошида кўрсатилган:
ходимларга Бош прокурор томонидан ўрнатилган тартибда махсус тоифалар берилади, шунингдек, уларга махсус тоифалар ва узоқ йил хизмат қилганлик учун устама ҳақи тўланади;
прокуратура органларидан ўтказилган ходимларда прокуратура органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ, имтиёз ва бошқа афзалликлар сақланиб қолинади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;»
тўртинчи — саккизинчи хатбошилари тегишлича бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
1) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун тўловлар, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарзи бўлган шахслар»;
2) 18-банднинг тўртинчи хатбошидаги «бешинчи» сўзи «олтинчи» сўзи билан алмаштирилсин;
3) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Мол-мулк такрорий аукционга электрон онлайн-аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш кунидан кечиктирмасдан кўйилади. Такрорий аукцион хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади»;
4) 46-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«биронта аукцион иштирокчиси электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта буюртманома тушмаган бўлса;
аукционда иштирок этиш учун фақат битта иштирокчи қўйилган ва у ушбу Низомнинг 481-бандида назарда тутилган тартибда аукцион объектини қўлга киритишни рад этган бўлса;»
учинчи — бешинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5) 48-бандда:
биринчи хатбошида «тўртинчи ва бешинчи» сўзлари «бешинчи ва олтинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошида «тўртинчи ва бешинчи» сўзлари «бешинчи ва олтинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
6) 6-боб қуйидаги мазмундаги 481-банд билан тўлдирилсин:
«481. Агар буюртманома бериш вақти якунланган пайтга келиб фақат бир иштирокчи томонидан буюртманома берилган бўлса, оператор такрорий аукцион ўтказилиши кунида ушбу иштирокчига аукцион объектининг бошланғич нархдан битта кадамга туширилган нархдаги қийматини беш иш куни ичида тўлаган ҳолда сотиб олиш ҳақидаги таклифни электрон хат билан юборади.
Агар иштирокчи мол-мулкнинг бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархдаги қийматини беш иш куни давомида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 50-51-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
Агар аукцион иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни давомида мол-мулкни сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида мол-мулкнинг бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархдаги қийматини тўлиқтўламаса, у аукцион объектини олишдан бош тортган деб ҳисобланади»;
7) 55-банд «36» рақамидан кейин «481» рақами билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон; 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон; 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон)