Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг
Қарори
«Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2124-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2010 йил 28 июндаги 51 ва 4-сон «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2124, 2010 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 255-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 ноябрь,
140-сон
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д. ДЕХКАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 ноябрь,
75-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2018 й., 10/18/2124-1/2190-сон)