Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 15.11.2018 йилдаги 931-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 19 — 21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қулай инвестиция муҳитини яратиш ва туризм соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, ушбу йўналишда изчил амалга оширилаётган давлат сиёсатига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш, шунингдек, инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2018 йил 19 — 21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини (кейинги ўринларда Форум деб аталади) ўтказишга тайёргарлик бўйича ваколатли вазирликлар ва идоралар томонидан амалий ишлар олиб борилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, истисно тариқасида, ер участкалари ажратилишининг алоҳида тартибини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун инвесторга аниқ инвестиция мажбуриятлари остида ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча зарур шартлар, шу жумладан, ажратилаётган ер участкаси ва инвестор томонидан бажарилиши лозим бўлган инвестиция мажбуриятлари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари ва инвестор ўртасида келишувга эришилган тақдирда лойиҳани амалга ошириш тўғрисида инвестиция битимининг имзоланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига 15 иш куни мобайнида инвестиция битими суммасининг 25 фоизи миқдоридаги маблағни депонентга ўтказиш ёки 5 фоизи миқдоридаги мажбуриятни бажариш кафолатини (performance bond) бериш шарти билан инвестиция битими тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан пул маблағлари депозитга ўтказилган ёки молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича кафолат берилган кундан эътиборан беш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкасини ажратиш тўғрисида қарорни қабул қилиниши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки кун муддатда хорижий инвесторларга тайёр ҳолатда таклиф этиладиган ҳар бир ер участкаси бўйича инвестиция лойиҳаларининг тақдимот материалларини инглиз ва рус тилларида тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч кун муддатда тақдимот материалларини олдиндан кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун потенциал инвесторлар — Форум иштирокчиларига юборишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч кун муддатда Форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари беришнинг алоҳида тартибини ўрнатиш тўғрисида потенциал инвесторлар — Форум иштирокчиларини хабардор қилиш бўйича қўшимча манзилли иш олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция битимлари тузилганидан кейин уч ой муддатда инвесторлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсинлар, тасдиқласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари белгиланган муддатларда амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ва инвесторларга амалий ёрдам берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
931-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2018 й., 09/18/931/2189-сон)