ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ КУПОНЛАР БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 22 декабрдаги 584-сонли «1993 йилда Ўзбекистон Республикасида истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш, аҳолини товарлар билан барқарор таъминлаш, меҳнаткашларнинг фикр ва истакларини ҳисобга олган ҳолда, товарларни купонлар бўйича сотишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июлдаги 312-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
киритилган ўзгартишларни ва қўшимчаларни ҳисобга олиб «Товарларни купонли карточкалар бўйича сотиш, уларни бериш, сақлаш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низом (1-илова);
аҳолига купонларсиз сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ашёвий моллар рўйхати (2-илова).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июлдаги 312-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
5. Белгилаб қўйилсинки, қиймати 2 минг сўмдан ортиқ бўлган товарлар республика аҳолисига купонлар, ҳисоб-китоб чеклари, чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқлари бўйича пул ўтказиш йўли билан сотилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва ноҳияларнинг ҳокимликлари бир ҳафта муддат ичида чакана савдо корхоналари учун уларнинг юқори савдо ташкилотлари тақдимномалари бўйича савдо тушуми миқдорининг сўмлар ва купонларда ҳисобланган нисбатини тасдиқласинлар.
Ўзбекистон давлат банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки савдо корхоналари томонидан купонлар инкассациясига доир белгиланган тартибнинг бажарилишини, топшириладиган сўмлар ва купонларда ҳисобланган тушум миқдори тасдиқланган нисбатларининг бир-бирига мос келишини доимий равишда назорат қилиб боришни амалга оширсинлар. Савдо ташкилотларининг товар сотишдан тушган пуллар ва купонларнинг бир-бирига мос бўлиши борасидаги ишларининг натижалари ҳақида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига хабар бериб турилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув ва савдо тармоқларига эга бўлган бошқа вазирликлар, идоралар товарларни купон бўйича сотишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этилишини таъминласинлар. Ана шу тартибнинг бажарилишини таъминламаган савдо корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарлари лавозимидан бўшатиладилар.
8. Ички ишлар органлари купонларни олиб-сотиш билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ишларини кучайтирсинлар, қоидани бузганларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортсинлар ва олиб борилаётган ишларнинг кенг ошкоралигини таъминласинлар.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорини ҳимоя қилишга доир қарорини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркибига 4-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июлдаги 312-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари — тегишли комплексларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 30 март,
153-сон
Товарларни купонли карточкалар бўйича сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Истеъмол бозорини янада ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида купонли карточкаларнинг амал қилиши 1992 йилнинг октябрь—декабрь ойларигача сақлаб қолинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори таҳририда)
2. Купонли карточкалар товарларни сотиб олиш ҳуқуқини берадиган бир марта фойдаланиладиган ҳужжатдир.
II. ЧАКАНА САВДО КОРХОНАЛАРИДА ТОВАРЛАРНИ КУПОНЛИ КАРТОЧКАЛАР БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ
3. Давлат савдоси, тижорат, матлубот кооперацияси тизимида, хусусий дўконларда, шунингдек, уларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи товар алмашув операциялари бўйича ва валютага сотиб олувчи ҳамда уларни ўз ходимларига сотувчи корхоналарда ва ташкилотларда купонлар бўйича, мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида кўрсатилганлардан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ашёвий моллар сотилади.
Купонлар билан тўлаш товарлар қийматини мавжуд пул белгилари билан тўлаш билан бир вақтда карточкадан купонларнинг эквивалент суммасини қирқиб олиш йўли билан амалга оширилади.
4. Қуйидагилар купонларсиз сотилади:
2-иловадаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва ашёвий моллар;
умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотлари;
ҳарбий қисмлар (муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига), колониялар ва ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ҳудудида жойлашган дўконлардаги товарлар;
хусусий дўконларнинг ўз маблағларига республикадан ташқаридан сотиб олинган товарлар;
иккиламчи хом ашё топширган аҳолига сотиладиган халқ истеъмоли товарлари;
фойдаланилган материаллар ва эҳтиёт қисмлар қиймати ҳам қўшилган хар хил хизматлар кўрсатиш.
5. Қиймати 2000 сўмдан кўп бўлган товарлар республика аҳолисига купонлар бўйича ҳам, чеклар, чек дафтарчалари бўйича ҳам ёки омонатчиларнинг топшириғига кўра уларнинг банк муассасаларидаги шахсий ҳисобварақларидан пул ўтказиш йўли билан сотилади.
6. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативларнинг чакана савдо шохобчалари орқали нақд пулга купонсиз товарлар сотишлари тақиқланади. Карточкасиз купонлар ёки тегишли тартибда расмийлаштирилмаган купонлар ўтмайди.
7. 50 тийинликка тенг бўлган ва ундан кам қиймат бўйича харид учун ҳисоб-китоб купонсиз амалга оширилади. Сўм ва тийинда ифодаланган харид учун ҳисоб-китоб купон билан тўланаётганда йириклаштириш қоидаларига кўра сўм ҳисобида тегишли миқдоригача йириклаштирилади (50 тийингача ва ундан ками кам томонга, 51 тийин ва ундан кўпи кўп томонга).
8. Савдо корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек, автоёқилғи қуйиш станцияларида купонлар кесиб олиш ва қадаб қўйиш йўли билан тўланади, улар ёзиб қўйилган қийматлари бўйича гуруҳларга ажратилади ва иш куни давомида корхонанинг моддий жавобгар шахсида (сотувчи, кассир, назоратчи кассир), корхонада товарларнинг сотилиши учун масъул бўлган шахсда сақланади. Карточкалар харидорга қайтариб берилиши лозим.
9. Магазинларнинг сотувчилари, шунингдек, корхоналарда ва ташкилотларда амалга ошириладиган алмашув операциялари натижасида ва валютага олинган товарларни сотиш учун масъул бўлган шахслар савдодан олинган тушумни сўм ва купон билан икки томонлама ҳисоблаб чиқадилар. Купонлар қатъий ҳисоб-китоб ҳужжати бўлиб ҳисобланади.
10. Тушум миқдорининг сўм ва купон ҳисобида бир-бирига тўғри келиши учун масъулият савдо корхонасининг раҳбари зиммасига юклатилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган фарқ фоизи юқори савдо ташкилоти томонидан тегишли банк органлари билан келишиб белгиланади.
Савдо ташкилотларининг раҳбарлари товар-пул ҳисоботларини тақдим қилиш бўйича белгиланган муддатга кўра (ҳар 5 ёки 7 кунда) ҳар бир дўкон томонидан тасдиқланган инкассация тартиби ҳамда сўм ва купонларда тушум миқдорининг белгиланган нисбатига риоя қилинишини албатта текшириб борадилар. Бу фоизга риоя қилиниши, купонларнинг тушум билан бирга топширилишини таъминламаган ва купонларни инкассация қилиш бўйича белгиланган тартибга (купонларни қирқиш, қадаб қўйиш, тахлаш йўли билан тўлаш ва ҳоказо) амал қилмаган савдо корхоналари (дўконлари)нинг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилади
Ўзига қарашли савдо корхоналарида (дўконларда) Вақтинчалик низомга амал қилинишини таъминламаган савдо ташкилотларининг раҳбарлари ҳам шундай жавобгарликка тортиладилар.
11. Банк муассасаларида тушган купонларни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва топшириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, «Ўзкооптайёрловсавдо» ва Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитасининг йўриқномаларига ва тартибига мувофиқ амалга оширилади.
III. КУПОНЛАРНИ ФУҚАРОЛАРГА БЕРИШ ТАРТИБИ
12. Купонлар:
асосий иш, ўқиш, хизмат жойидан, пенсиялар, ўтказилган пуллар олинадиган алоқа бўлимлари ва тегишли банклардан;
шахсий ёрдамчи хўжаликларда банд бўлган ва ўз маҳсулотини топширувчи шахсларга — умумий асосларда тегишли ташкилотлар томонидан;
ҳарбий хизматчи бўлган пенсионерларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга — банк муассасаларидан;
корхоналар ва ташкилотлардан стипендия олувчи студентларга—фақат ўқиш жойидан берилади.
Иш ҳақи тўлашга банк муассасаларидан нақд пул олмайдиган ва иш ҳақини тушган даромаддан тўлайдиган ташкилотлар купонни умумий асосларда банкдан оладилар.
Республика ҳудудида жойлашган, лекин иш ҳақини пул ўтказиш йўли билан бошқа ҳудудлардан оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга купонлар банк муассасалари томонидан белгиланган тартибда иш ҳақи ведомостларига биноан берилади.
Ўриндошлик билан ишловчи шахсларга купонлар асосий иш жойидан умумий даромадга қараб, меҳнат шартномалари бўйича иш ҳақи олувчиларга эса умумий асосларда берилади.
13. Ходимларга таътил маблағлари ёзилаётганда бериладиган купонларнинг миқдори ҳар бир таътил ойига алоҳида ҳисобланадиган миқдорлар асосида аниқланади.
Банклар ва корхоналар берган кредитлар, шунингдек, суғурта органлари томонидан тўланадиган пуллар купон билан таъминланмайди.
IV. БЕРИЛАДИГАН КУПОНЛАР МИҚДОРИ
14. Бериладиган купонлар миқдори 3-иловага мувофиқ табақалаштирилган шкала бўйича иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа берилиши лозим бўлган қайд қилинган даромадларнинг (солиқларни, алиментларни ва бошқа ушлаб қолишларни чиқариб ташлаб) миқдорига боғлиқ бўлади, йириклаштириш қоидаларига мувофиқ тегишли миқдоргача йириклаштирилади (5 сўмгача кам томонга, 5 сўм ва ундан кўпи кўп томонга).
Купонлар ҳар ойда бир марта янги табақалаштирилган шкала бўйича берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июлдаги 312-сонли қарори билан чиқариб ташланган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолига йилнинг I, II, III чораклари учун берилган купонлар 1993 йилнинг 1 январига қадар ҳақиқийдир.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори таҳририда)
Доимий иш жойига эга бўлмаган ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, ўз маҳсулотини колхоз бозорида сотувчи ёки кооперативларга топширувчи ёхуд муаллифлик гонорарлари олувчи шахсларга, шунингдек, республика ташқарисида ишловчи кишиларга купонлар уларни олишга рухсатнома кўрсатилгач, яшаш жойидаги банк муассасаларида шкала билан белгиланган миқдорда берилади (3-илова). Купонлар олишга рухсатнома солиқ инспекциялари томонидан берилган даромадлар тўғрисидаги маълумотномалар асосида яшаш жойидаги маҳаллий бошқарув органлари (ҳокимликлар) томонидан берилади.
Муаллифлик гонорарлари олувчи фуқаролар давлат солиқ инспекцияларига даромадларни олган жойдан берилган ўтган йилдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этадилар.
Совет Армияси сафларидан хизматдан бўшатилган ва вақтинча (уч ойгача) ишламайдиган ҳарбий хизматчилар, ўз хоҳиши билан ёки қисқариш сабабли ишдан бўшаган ва вақтинча (бир ойгача) ишламайдиган фуқаролар, ёлғиз яшовчи кексайиб қолган фуқаролар ҳамда пенсия ва ижтимоий ёрдам олмайдиган фуқаролар, шунингдек, қамоқ жойларидан озод қилинган ва вақтинча (бир ойгача) ишламайдиган фуқаролар яшаш жойидаги маҳаллий бошқарув органлари (ҳокимликлар) ҳарбий билет, паспорт, меҳнат дафтарчаси, озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берган купонларни олишга рухсатномани кўрсатиб, банк муассасаларидан 150 сўм миқдорида купон оладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик бўйича нафақа олувчи вақтинча ишламайдиган аҳолига купонлар нафақа олиш жойида шкалада белгиланган миқдорда берилади.
(14-банд саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Боласини боқаётганлиги учун таътилда бўлган аёллар ҳар ойда иш жойидан нафақа ва бошқа даромадлар ҳисобидан, компенсация кам шу жумлага киради, белгиланган миқдорда купонлар оладилар. Бола уч ёшга тўлгунга қадар унга қараш учун ўз таътилини давом эттираётган, лекин бу нафақа ва компенсацияларни олиш муддати тугаганлиги учун уларни олмаётган аёлларга купонлар уларнинг иш жойидан 150 сўм миқдорида берилади.
Мавсумлар орасида мавсумий ишлар билан банд бўлган фуқаролар маҳаллий бошқарув органлари (ҳокимликлар) берган рухсатнома асосида банк муассасаларидан ойига 150 сўм миқдорида купон оладилар.
Даромад манбаига эга бўлмаган ва оила қарамоғидаги уй бекаларига купонлар маҳаллий бошқарув органлари (ҳокимликлар) берадиган маълумотномалар тақдим этилгач, банк муассасаларидан ойига 150 сўм миқдорида берилади.
Бензин учун пул компенсацияси олувчи ногиронларга купонлар компенсация пулининг 100 фоизи миқдорида, компенсация олинадиган жойда, йилнинг ҳар чорагида бир марта берилади.
Болаларга аталган товарларнинг қимматлашганлиги сабабли нафақа олувчи болалар учун купонлар компенсация пулининг 100 фоизи миқдорида, бошқа нафақалар учун эса белгиланган тартибда берилади.
Моддий ёки жисмоний зарар кўрган фуқароларга купонлар моддий ёрдам пули суммаси ҳисобидан тўла миқдорда берилади.
Йил чораги, йил учун мукофотлар, мукофот пуллари ва моддий ёрдам пули учун купонлар ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик ҳисобидан белгиланган миқдорда берилади.
Республика ҳудудида ишловчи ва сўмларда иш ҳақи олувчи чет эл фуқароларига купонлар умумий асосларда ишловчиларга белгиланган тартибда берилади.
Иш ҳақини сўмларда олмайдиган, бироқ республикада яшаётган ёки хизмат сафарида бўлган чет эл фуқаролари банк муассасаларида эркин алмаштириладиган валютанинг бозор қадри бўйича сўмга алмаштириш ва алмаштирилган пулнинг 15 фоизи миқдорида купон олиш (бунда ушлаб қолинган комиссион ҳақ ҳисобга олинади) ҳуқуқига эгадирлар.
Республика ўқув юртларида ўқиётган чет эл фуқароларига купонлар белгиланган миқдорда берилади. Улар эркин алмаштириладиган валютани сўмга алмаштирганда алмаштиришнинг 15 фоизи миқдорида купон олиш (бунда ушлаб қолинган комиссион ҳақ ҳисобга олинади) ҳуқуқига эгадирлар.
Республика ташқарисида вақтинча ҳарбий хизматни ўтаётган, оила аъзолари республикада доимий яшаётган фуқаролар хизматни ўтаётган жойидан иш ҳақи тўғрисида берилган маълумотнома асосида ҳарбий комиссарликлар берадиган рухсатнома бўйича банк муассасаларидан шкалада (3-илова) белгиланган миқдорда купон оладилар.
Чет элда ишлагандан кейин ёки навбатдаги меҳнат таътилига келган республика фуқаролари купонларни чет элга хизмат сафарига боргунга қадар ишлаган корхоналаридан, ҳарбий хизматчилар эса ҳарбий комиссарликлардан умумий асосларда оладилар.
Республика ҳудудида доимий яшовчи ва республика ташқарисида кўчиб ишлаб юрувчи шахслар даромадлари тўғрисидаги маълумотномаларни кўрсатгач, маҳаллий бошқарув органлари (ҳокимликлар) купон олиш учун берган рухсатномаларни кўрсатиб, банк муассасаларидан купонларни оладилар.
I гуруҳ ногиронларга, шунингдек, интернат уйларда яшовчи ҳамда тўла давлат таъминотида бўлган пенсионерлар ва ногиронларга купонлар ўзлари оладиган пенсия миқдорида берилади.
Муаллифлик кашфиётлари, ихтиролари, рационализаторлик таклифлари ва ҳоказо ҳисобига ҳақ ва мукофотлар олувчи фуқаролар купонларни асосий иш жойидан умумий асосларда ҳамма даромадлари юзасидан оладилар.
Етимликда ва ота-онасининг қаровисиз ўсган болалар бўлган талабалар ва ўқувчиларнинг, тўла давлат таъминотида бўлган талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари тўла миқдорда купонлар билан таъминланади.
Муваққат ижодий жамоаларнинг аъзоларига, шунингдек, пудрат шартномаси бўйича иш бажарувчи шахсларга купонлар асосий иш жойида ҳамма даромадлари юзасидан шкалада (3-илова) белгиланган миқдорда берилади.
ВТЭК (меҳнат қобилияти йўқолиши даражасини аниқлайдиган тиббиёт комиссияси) дан қайта текширувдан ўтган ва пул даромадлари олмайдиган фуқароларга банк муассасаларида маҳаллий бошқарув органлари (ҳокимликлар) томонидан берилган рухсатнома кўрсатилгандан кейин кўрикдан ўтишнинг бутун даври учун ҳар ойда 150 сўмлик купон берилади.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўз ҳисобидан таътил олган ходимлари иш жойидан купонларни таътилга чиқишидан олдинги охирги ойда олинган белгиланган даромадлардан шкалада (3-илова) белгиланган миқдорда оладилар.
Донорлар донорлиги учун даволаш муассасаларидан олинган пулнинг тўла миқдорида купонлар билан таъминланадилар.
Бошқа республикаларнинг узоқ муддатга (бир ойдан кўп) хизмат сафарига келган фуқаролари купонларни хизмат сафарига келган ташкилотлар ва корхоналардан ойига 150 сўм миқдорида оладилар.
Нақд пулсиз тартибда келадиган алиментлар шкалада (3-илова) белгиланган миқдорда купонлар билан таъминланади.
15. Купонни карточкалар муомалага бланканинг 10, 25, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик қиймати билан чиқарилади.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг кассаларидан купонли карточка беришда купонлар йириклаштириш қоидалари бўйича (5 сўмгача кам томонга, 5 сўм ва ундан кўп бўлганда кўп томонга) сўмларда тегишли суммагача йириклаштирилади.
Карточкалар аниқ бар шахснинг номига ёзиб берилади ва раҳбар, бош бухгалтернинг имзоси ҳамда корхона, ташкилот ва муассаса муҳри билан тасдиқланади.
Купонлар сарфлангандан сўнг карточкалар улар олинган жойдаги кассаларга қайтарилиши ва улар ўз навбатида бу карточкаларни йўқ қилиш учун банк муассасаларига топширишлари шарт.
Йўқотиб қўйилган ва бузилган купонлар тикланмайди.
V. КУПОНЛАР ОЛИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
16. Купонлар республика ҳудудида жойлашган барча банк муассасаларида, шу жумладан, тижорат банкларида берилади.
17. Корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг буйруғи билан купонларни олиш, сақлаш ва бериш бўйича масъул шахс тайинланади ҳамда унга шартнома бўйича жавобгарлик юклатилади.
Купонларни олиш ва бериш корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан алоҳида ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади. У номерланган, ип ўтказиб тикилган, муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Ҳисобга олиш дафтаридаги варақлар сони корхона, муассаса, ташкилот раҳбари ва бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Дафтардаги ёзувлар кирим-чиқим ордерлари ва тўлов ведомостлари асосида амалга оширилади.
18. Олувчига берилган купонларнинг миқдори иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқаларни беришда тўлов ведомостида қўшимча равишда киритилган устун (қатор)да ёки тўлов ҳужжатида акс эттирилади.
Купонларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари (мулкчилик шаклидан қатъи назар) олдиндан берилган талабномаларга мувофиқ нақд пул олинадиган банк муассасасидан топшириқ бўйича оладилар.
Пенсиялар, нафақалар берувчи алоқа корхоналари купонларни банк муассасаларидан ижтимоий таъминот органлари томонидан тузилган тўлов ведомостларига мувофиқ оладилар. Тўлов ведомостида берилиши лозим бўлган купонлар миқдори алоҳида устунда кўрсатилади. Пул ўтказиш операциялари бўйича купонлар бериш учун алоқа муассасалари томонидан резерв ташкил этилади.
Купонларнинг ҳосил бўлган камомади йўқотилган қийматига мувофиқ (яъни 1 купон учун 1 сўм — пул билан 1 сўм) ҳисоблаб чиқилади.
Купонларнинг берилган миқдорини назорат қилиш учун банк муассасалари томонидан ордер расмийлаштирилади, унинг нусхаси корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади.
Ҳар гал навбатдаги купонларни олиш учун корхона, муассаса, ташкилот олдинги даврда фойдаланилган купонлар тўғрисидаги маълумотнома билан биргаликда талабнома берадилар ва белгиланган форма бўйича йўқ қилиб ташлаш мақсадида ишлатилган купонларнинг карточкаларини банк муассасаларига топширадилар.
19. Олинган купонларни корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда сақлаш қимматдор қоғозларни сақлаш тўғрисидаги йўриқномага ҳамда «Халқ хўжалигида касса операцияларини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Купонларнинг кирим дафтарида қайд қилиниши номинал қиймати бўйича кирим-чиқим накладнойлари асосида юритилади ва ҳисобга олиш балансдан ташқари 004 — «Қатъий ҳисобдаги бланклар» счётида амалга оширилади.
Давлат солиқ органлари кооперативлар, кичик корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги бошқа тузилмаларни молиявий тафтиш қилганларида мажбурий тартибда олинган купонлар миқдорининг иш ҳақи бериладиган тўлов ведомостларига мувофиқ келишини текширадилар.
Корхоналарнинг (ташкилотларнинг, муассасаларнинг) молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилувчи ва текширувчи органлар ушбу тартибнинг бажарилишини назорат қилишга мажбурдирлар.
Купонларни бериш тугаллангандан кейин, бироқ улар банкдан олингандан кейин 5 кундан кечикмай, купонларни сақлаш ва бериш учун жавобгар шахс купонларнинг олиниши ва берилиши тўғрисидаги маълумотларни текширади.
20. Купонли карточкалар Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг буюртмаси билан босиб чиқарилади. Купонларни босиш, ҳисобга олиш, ташиш ва банкда сақлаш Ички ишлар вазирлиги, республика инкассация бошқармаси ҳамда уларни босиб чиқарувчи корхоналарнинг махсус назоратида бўлади.
Карточкаларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби республика банкларида бухгалтерия учети ҳисоб-китоблари режасини қўллаш тўғрисидаги кўрсатмаларга мувофиқ белгиланади.
Банк муассасасининг раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири купонли карточкаларни қабул қилиб олиш, сақлаш ва уларни бериш қоидаларига қаттиқ риоя этилишини таъминлайдилар. Купонларнинг сақланиши учун моддий жавобгарлик касса мудири зиммасига юклатилади.
21. Банк муассасалари купонларнинг тўла инкассация қилинганлиги, сақланишини, кейинчалик эса уларнинг белгиланган тартибда иккиламчи хом ашё корхоналарига топширилишини таъминлайдилар.
22. Банк муассасалари товарларни купонлар бўйича сотиш борасида белгиланган тартибнинг савдо ташкилотлари томонидан бажарилишини доимо назорат қилиб турадилар. Купонларни қайта ҳисоблаш чоғида аниқланган камомадлар ҳақида банклар айбдор ходимларни маъмурий-ҳуқуқий жавобгарликка тортиш учун савдо ташкилотлари раҳбарларига хабар қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси давлат банки, Ўзбекистон саноат қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банкининг бошқармалари банк муассасаларида бу масала бўйича ишнинг қандай йўлга қўйилганлигини мунтазам текшириб борадилар.
Товарларни купонлар бўйича сотишни назорат қилиш ишининг қониқарсиз йўлга қўйилганлиги учун банкларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари мукофотдан маҳрум этилиб, маъмурий жазога тортиладилар.
23. Почта ташкилотларининг пул ўтказиш операциялари бўйича купонларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланади
VI. КУПОНЛАРНИ МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ ВА ИНКАССАЦИЯ ҚИЛИШ
24. Купонларни муомалага чиқариш ва уларни инкассация қилиш барча банк муассасалари томонидан амалга оширилади.
25. Сохта купонлар ясаганлик учун давлатнинг сохта хазина билетларини ясашга тенг даражада қонунга мувофиқ жазоланилади.
«Товарларни купонли карточкалар бўйича сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
|
1992 йил ____________________________________________ ойида | ||
|
___________________________________________________ бўйича | ||
|
(корхона, ташкилот, муассаса) | ||
| | |
(сўм ҳисобида) |
| 1992 йил ________________________ гача мавжуд бўлган купонлар | ||
| 1992 йил ________________________ ойи учун олинган купонлар | ||
| ___________________________________ учун берилган купонлар | ||
| _____________________________________ гача қолган купонлар | ||
| ____________________________ сўмлик карточкалар қайтарилди. | ||
| Ишловчилар ва бошқа фуқаролар томонидан ўтган давр мобайнида_________ сўмлик купонли карточкалар фойдаланилмай қолган. | ||
| | | |
Аҳолига купонларсиз сотиладиган озиқ-овқат ва ашёвий моллар
РЎЙХАТИ
1. Аҳолига белгиланган нормалар бўйича (талон билан) чекланган нархларда сотиладиган товарлар:
ун;
макарон маҳсулотлари;
гуруч;
ўсимлик мойи,
чой;
қанд-шакар;
тухум;
гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
ароқ;
кир совун;
калишлар;
ип-газлама матолар (чит ва хомсурп);
болалар ассортименти (янги туғилган чақалоқлар учун комплектлар, ўғил болалар кўйлаги ва шими, қиз болалар кўйлаги ва юбкаси, 12 ёшгача бўлган болалар пойабзали, болалар пайпоқлари ва колготкалари).
2. Аҳолига купонларсиз эркин сотиладиган озиқ-овқат ва ашёвий моллар:
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (врач рецептлари бўйича);
тирик балиқ;
сут, қатиқ, ивитилган қатиқ, чучук қатиқ;
бутилкаларда ва қуйиб сотиладиган салқин ичимликлар, пиво;
тортлар, музқаймоқ;
янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, шунингдек, қайта ишланган сабзавот маҳсулотлари (ачитилган-тузланган карам, помидор, бодринг);
консерва қилинган шарбатлар;
кўмир, ўтин;
омухта ем, тахтакунжара, шелуха, барда ва пиво қуйқаси;
гуллар, полиэтилен пакетлар, грампластинкалар;
воситачи дўконлар орқали сотиладиган илгари фойдаланилган товарлар;
келин-куёвлар учун дўконлар ва бўлимлардаги товарлар, шунингдек, маросимлар учун кўзда тутилган товарлар (маҳаллий бошқарув органлари маълумотномалари бўйича);
матбаачилик маҳсулотлари;
дорихоналарда, «Оптика» дўконларида сотиладиган дори-дармон воситалари, протез-ортопедия корхоналари маҳсулотлари, шунингдек, ногиронлар аравачалари;
топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига алмаштириб сотиладиган товарлар;
кооперативлар ва фуқаролар томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда мустақил равишда ва колхоз бозорида сотиладиган товарлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
тижорат нархларида сотиладиган нефть маҳсулотлари;
арзонлаштирилган кондициясиз буюмлар ва ишлатишга яроқли чиқиндилар;
томоша кўрсатиш муассасалари учун овоз кучайтиргич аппаратлар;
спорт анжомлари (тошлар, бруслар, конлар, гантеллар, штанга);
норуда қурилиш материаллари (қум-тош, қум, тозаланган шағал, майдаланган тош, керамзит, оҳак, цемент, харсангтош, мармар ва гранит плиталар);
мармар майдаси ва улардан тайёрланган буюмлар, шлак блоклар, аглопорит, минерал момиқ пахта ва ундан тайёрланган буюмлар, томга ёпиладиган юмшоқ материаллар;
асбоцемент, чўян, полиэтилен, сопол қувурлар;
темир-бетон буюмлар;
ғишт ва ёғоч материаллар (маҳаллий бошқарув органларининг қарори бўйича).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 июлдаги 312-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини ҳимоялаш юзасидан қабул қилган қарорини рўёбга чиқариш бўйича республика комиссиясининг
ТАРКИБИ
Б.С. Ҳамидов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Умумиқтисодиёт комплексининг раҳбари
А.Н. Возненко — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Халқ истеъмоли моллари, савдо ва хизмат кўрсатиш комплексининг раҳбари
Э.С. Самандаров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ижтимоий ривожланиш ва маданият комплексининг раҳбари
Т.С. Азимов — Ўзбекистон саноат-қурилиш банки бошқарувининг раиси
Б.А. Алламуродов — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси
З.А. Алматов — Ички ишлар вазири
А.А. Аҳадов — Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки бошқарувининг раиси
Э.Ж. Боқибоев — Молия вазири
Г.Г. Волков — Ўзбекбирлашув раиси
Ф.М. Муллажонов — Ўзбекистон давлат банки бошқарувининг раиси
Е.Т. Мўминов — Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитасининг раиси
М.Муҳаммад Дўст — ЎзА директори
Р.А. Норбоев — Меҳнат вазирининг ўринбосари
К.Р. Раҳимов — Алоқа вазири
Ў.Қ. Раҳматуллаев — Ўзбекистон жамғармалар банки бошқарувининг раиси
Т.Ҳ. Ҳайдаров — Республика пенсия фондининг раиси
А. Хўжаева — Ижтимоий таъминот вазири
М.З. Усмонов — Савдо вазири